1-маъруза. Кириш. Гистология фанининг қисқача ривожланиш тарихи


а) Сифат гистохимиявий усулда



Download 32,12 Kb.
bet4/8
Sana14.06.2022
Hajmi32,12 Kb.
#668025
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-ma'ruza (1)

а) Сифат гистохимиявий усулда объект таркибидаги химиявий моддалар тақсимотини аниқланилади. Шу билан бирга тўқималарда содир бўлиб турадиган моддаларнинг алмашуви жараёнлари ҳамда физиологик жараёнлар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш мумкин.
б) Миқдорий гистохимиявий усул. Бу усуллар асосида тўқималар таркибидаги моддалар, яъни элементларнинг сифати эмас, балки уларнинг миқдори ҳам аниқланади. Бундай усулларга цитоспектрофотометрия, цитоспектрофлюриметрия, интерферометрия кабилар киради.
Радиоавтография усули янги замонавий усул бўлиб, унинг ёрдамида ҳужайра ва тўқималарда моддалар алмашинуви ўрганилади. Бунинг учун ҳайвон организмига овқат ҳазм қилиш системаси орқали ёки инъекция йўли билан ҳар хил радиоактив элементлар ёки нишонланган бирикмалар юборилади. Радиоактив фосфор Р 32, угл. С 14, олтинг. С 32, водород Н 2 ёки ҳар хил изотоплар шулар жумласидандир.
Мазкур моддалар ҳайвонлар организмига юборилгач, ҳар хил муддатларда, лозим топилган органлардан намуналар (кесмалар) олиниб, улардан гистологик-препаратлар тайёрланади. М: қалқон бези в.б.


Махсус экспериментал – морфологик тадқиқот усуллари
Ҳозирги вақтда ҳайвонлар ёки одам органлари, тўқималари ва ҳужайраларининг тузилиши ҳамда функциясини ҳар томонлама ўрганиш, тадқиқ қилиш учун юқорида баён этилган тадқиқот усулларидан ташқари, яна бир қатор усуллар мавжуд. Жумладан, иммунологик химиявий тадқиқот, махсус экспериментал, морфологик тадқиқот усуллари ҳам бор. Шундан, экспериментал морфологик усули ва тўқималарни кўчириб ўтказиш (трансплантация) усули ҳам киради.
Трансплантация тирик организмларда олиб борилади. Кўчириб ўтказишга буйрак, юрак, суяк ёки тоғай тўқималари (куйганда ёки.), мускул ва бошқалар


Тўқималарни ўстириш
Организмдан ташқарида (махсус биокамераларда)–in vitro-ва организмда in viva.


Гистология фанининг қисқача ривожланиш тарихи.
Гистология фани биология фанлари орасида, анатомия ва физиология фанларига нисбатан, ёш фанлардан бўлиб, уни фан сифатида шаклланиши бевосита микроскопнинг кашф этилиши ва унинг такомиллашиши тараққиёти билан боғланган. Гистологик тўқималар анатомия ва физиология фанлари билан қушиб ўқитилар эди. Чунки 17-асрнинг 2-ярмигача микроскоп кашф этилмаган эди.
Одам ва ҳайвонларнинг орган ва тўқималарининг нозик тузилишини ўрганиш уша даврнинг анатом олимлари тадқиқ этган. Эрамиздан олдинги 5-4 асрларда яшаб ўтган Гиппократ (460-377) ва Аристотель (384-322) одам ва ҳайвонларнинг анатомиясини ўрганиб тўқималарни бир-биридан фарқ қилиб, тоғай, суяк ва ёғ тўқималарини ажратган. Мазкур тўқималар номини ҳам биринчи марта Аристотель қўйган. Машхур грек олими-врач ва табиатшунос Гален (129-199), буюк ўзбек олими жахонга машхур аллома бобомиз Абу Али Ибн Сино (980-1037) бошқа фанлар билан бир қаторда, медицина ва биология фанлари ривожига ҳам улкан хисса қўшдилар.
Ибн Сино тўқималарни анатомик нуқтаи назардан ўрганди. Тўқималарнинг тузилиши ва вазифалари ҳақида маълумот қолдирди. Шу билан бирга (микроскоп булмаганлиги сабабли) айрим тўқималарни, мисол, нерв томирлари толалари ва пайларни ташқи тузилишига (куринишига) қараб бир хил деб аралаштириб юборди.
Юқорида қайд қилганимиздек, гистология фанининг тарихи микроскопнинг кашф этилиши билан боғлиқ.
1. Микроскопни катталаштириб кўрсатувчи оптик асбобни Г.Галилей (1609-1610) ишлаб чиққан. Лекин биологик тадқиқот ишларида қўлланилган эмас.
Кейинчалик инглиз физиги Роберт Гук (1635-1703) 1665 йили ўзи ясаган микроскоп орқали пўкакдан кесик ясаб, уни микроскопда текширди ва кесик майда катакчаларни кўриб уларга ҳужайра деб ном берди. Ўша давр учун бу нихоятда буюк кашфиётлардан эди. Шундан кейин кўп даврларда ўсимликларни барги, пояси, илдизи ва бошқа органларни ўрганиш бошланиб кетди, чунки ўсимликлар билан ишлаш осон қулай эди.
Ҳайвонлар ва одам тўқималарини микроскопик тузилиши ўрганиш бироз орқада колди. Сабаби, уларни текшириш махсус усулларни талаб қилар эди.
Италиялик олим Марчелло Мальпиги (1628-1694) биринчи бўлиб ҳайвонлар териси, талоғи, буйраги ва бошқа органларининг микроскопик тузилишини ўрганди. Натижада аниқланган органларнинг тузилишидаги баъзи структуралар унинг номи билан юритилади. Мисол: Мальпиги найчалари (ҳашаротларда), Мальпиги коптоги ва бошқалар.
Ботаник Неемия Грю (1641-1712) тўқималар устида тадқиқот ишларини олиб бориб биринчи марта фанга тўқима тушунчасини киритди.
Микроскопни янги-янги хилларини яратиш ва кашф этиш биологик тадқиқот ишлари кенг миқёсида олиб борилишига олиб келади. Голландиялик хаваскор микроскопчи Антони ван Левенгук (1632-1723) микроскопнинг 200 дан ортиқ хилини ясади. Уни охирги ясаган микроскоплари текшираётган объектларни 300 мартагача катта қилиб кўрсатар эди. Левенгук ҳам микроскопи билан ҳар хил нарсаларни текшириб кўрди. Жумладан, у биринчи марта қизил қон таначалари эритроцитларни, эркаклик жинсий ҳужайраси сперматазоидларни ва энг содда бир ҳужайраларни кашф этди ва бу ишлар билан гистология фани тараққиётига катта хисса қўшди.
17 асрнинг охири ва 18 асрнинг бошларида ғарбий Европада хукмронлик қилган метафизик қарашлар деярли 100 йил фанни ривожлантиришига йўл қўймади. Ўша даврдаги преформистик оқим назариясида хеч бир нарса янгидан пайдо бўлмайди, мураккаб тирик организм дунё яратилгандан бери мавжуд у уруғ ва тухумда тайёр ҳолда бўлади, она организм ёки тухумда у кейинчалик фақат ҳажмига каттаради, деб реакцион фикрни пайдо қилди. Преформистларни ўзи ҳам икки гуруҳга бўлинган эди.
1. Анималкулистлар - ҳосил бўладиган организм сперматозоидда жойлашган, тухум ҳужайра уни тараққий этишига туртки беради, деб таъкидлайдилар.
2. Овистлар - пайдо бўладиган организм тухум ҳужайрада кичиклаштирилиб жойлаштирилган бўлиб, сперматозоид унинг тараққий этишига озуқа бўлади, деб таъкидлайдилар.
Биринчи гуруҳ тайёр организм сперматозоидда бўлади дейишса, иккинчи гуруҳи тухум ҳужайрада бўлади деб айтади.
Бу назария тарафдорлари одам шакли кичиклаштириб ишланган тухум ва уруғ ҳужайралар расмини ҳам чизган. Жумладан, Галлернинг фикрича, Момо ҳавонинг тухумдонида 300 млрд одам кичиклаштирилиб жойлаштирилган.
Преформистик назарияга қарама-қарши эпигенез (эпи-кейин, гинезиз-келиб чиқиш) назарияси пайдо бўлди. Преформизм назариясига қарама-қарши бўлган эпигенез назариясини биринчи марта Аристотель ишлаб чиқди. Бу назария тарафдорлари эмбрион жинсий ҳужайраларда тайёр ҳолда бўлмайди. У уруғланишдан оддийдан мураккабга қараб ривожланиб боради ва кейинчалик тўқималар ва органлар шаклланиб бир бутун мураккаб организм пайдо бўлади деб айтади.
Немис морфолог олими (асли Россияда яшаган) Каспар Фридрих Вольф (1733-1794) товуқ эмбрионини тараққиётини ўрганиб (микроскопда) тухумда шаклланган жужа йўқлигини исботлаб, биринчи марта преформистлар қақшатгич зарба берди. У 1759 йили “Яратилиш назарияси” темасида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб эпигенез назариясини илмий жиҳатдан асослаб берди.
Гистологияни фан сифатида шаклланишида рус олимларининг ҳам хизматлари нихоятда каттадир.
Россияда биринчи микроскоп Пётр-1 даврида яратилди. У оптика устахоналарини очиб бу ерда уддабурон мутахассисларни йиғди ва шу билан микроскоп ихтиро қилинишига асос солди.
1725 йили Россия фанлар академияси ташкил бўлиши билан бу устахоналар академия ихтиёрига ўтади. Микроскоп ишлаб чиқариш ишларига академик Л. Эйлер рахбарлик қилади. Машхур ихтирочи И.И.Кулибин (1735-1818) яратган микроскоплар дунёга машхур бўлади.
М.В.Ломоносов (1711-1765) биринчи марта химиявий элементларни аниқлашда микроскопдан фойдаланди А.М.Шумлянский (1748-1795) 1782 йили биринчи бўлиб буйракнинг мураккаб тузилишини инъекция қилиш йўли билан тадқиқ қилиб инфроструктурасини тасвирлаб берди ва бу кашфиёт Ҳозирги вақтда Шумлянский капсуласи деб, фанда жорий этилган. Академик Карл Бер (1792-1876) одам ва сутэмизувчиларнинг тухум ҳужайрасини кашф этди ва турли хил ҳайвонларнинг эмбрион тараққиётини ўрганиб эмбрион варақаларининг шаклланишини исботлаб, эмбриология фанига асос солди. Профессор П.Ф.Горянинов 1839 йили нашр этган «Табиат систематикасини бошланғич белгилари» асари билан ҳужайра назариясига асос солди.
Немис олимлари Шлейдин (ботаник) ва Т.Шваннларнинг (зоолог) ишлари асосида ҳужайра назарияси яратилди. Бу кашфиёт биология фанлари тараққиётини юқори кўтарди ва тўғри йўлга солди.
1860 йиллардан бошлаб олимлар организмнинг микроскопик тузилишини чуқурроқ ўрганишга киришдилар ва гистология фани анатомия ва физиология фанларидан ажратиб чиқди. Қатор йирик шаҳарлардаги университетларда гистология ва эмбриология кафедраси очилди.
Дастлаб Москва, Петербург (1879), кейинчалик Қозон, Киев, Харков университетининг медицина факультетларида ташкил этилган ана шундай кафедралар гистологик тадқиқот ишларини олиб бориш билан бирга кадрлар тайёрловчи илмий марказга айланди.
Йирик мутахассис олим А.И.Бабухин (1827-1891) Москва университети гистология кафедрасини очиб унга рахбарлик қилди, бу ерда мускул ва нерв тўқималарнинг тузилиши ва физиологияси бўйича илмий ишлар олиб борилди.
Петербург гистология кафедраларида машхур гистологлар Ф.В.Овсянников (1827-1906) ва М.Д.Лавдовский (1846-1903), И.М.Якубович (1817-1870), А.С.Догел (1852-1922) рахбарлигида марказий ва переферик нерв системаси чуқур ўрганилади. Овсянников ва Лавдовский тахрири остида Россияда биринчи марта гистологиядан катта қўлланма яратилади.
Қозон мактабининг асосчиси К.А.Арнштейн (1840-1919) ҳисобланади. Бу олим рахбарлигида турли тўқималар, айниқса нерв тўқимаси устида йирик кашфиётлар қилинади. Арнштейн ва Догел нерв системасини метилин кўки билан бўяш методини ишлаб чиқдилар, бу кашфиётни дунё фани тан олди.
Киев университети гистология кафедраси П.И.Перемешко (1833-1893) рахбарлик қилди. Бу мактаб эмбриология, хусусан эмбрион варақаларининг ривожланишини ва бир қатор органларнинг (безлар, жигар, в.б) микроскопик тузилишларини ўрганди.
Машхур рус олимлари А.О.Ковалевский (1810-1901) турли ҳайвонлар эмбрион тараққиётини ўрганиб, улар ўртасида ўхшашликлар борлигини умуртқасиз ҳайвонлар (ковакичлилар) эмбрион билан бирга оққон таначалари- лейкоцитларни фаолиятини ўрганди.
А.А. Заварзин (1886-1945) Петербург университетида эволюцион гистология мактабига асос солди ва тўқималарни эволюцион нуқтаи назардан классификациялади.
Н.Г.Хлопин (1897-1961) эволюция асосида тўқималарни табиий системасини ишлаб чиқди. У муайян тўқималар ўзига хос хусусиятларни доимо сақлаб, янги хусусиятига эга эканлигини кўрсатди. Б.И. Лаврентев (1892-1944) неврогистология сохасида кашфиётлар қилиб тўқима ва органлар инервациясини ишлаб чиқди.



Download 32,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish