Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet93/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

7 – боб. Ё¶инлар. Қор Қоплами.


7.1. Томчиларнинг йириклашуви ва ёғинларнинг
вужудга келиши. Ёғин турлари.

Биз олтинчи бобда булутлардаги даставвал вужудга келган сув томчилари, муз кристаллари жуда кичкина бўлишини таъкидлаб ўтганмиз. Шунинг учун уларнинг ҳар бирига таъсир этувчи оғирлик кучи, ҳавонинг кўтарилма ҳаракати ва қаршилик кучидан кичик бўлганлиги учун улар атмосферада муаллақ ҳолатда мавжуд бўлади.


Атмосферада зарурий физик шароитлар етарли бўлганда булутнинг бундай элементлари (сув томчилари, муз кристаллари) 0,1-0,2 мм ва ундан ҳам каттароқ ўлчамларгача йириклашади.
Эндиликда йириклашган сув томчилари (ёки муз кристаллари)ни ҳавонинг қаршилик кучи ва кўтарилма ҳаракати ушлаб туролмайди, яъни томчиларга таъсир этувчи оғирлик кучи ҳавонинг қаршилик кучи ва кўтарилма ҳаракатининг таъсиридан катта бўлиб қолади. Йириклашган томчилар булутлардан ёғин тарзида ерга тушади.
Томчилар қандай усулларда йириклашади деган саволга жавоб берайлик.
Томчиларнинг керакли ўлчамларгача йириклашуви конденсация усули билан амалга ошмайди. Конденсация сабабли жуда майда томчилар ҳосил бўлади ва улар бу усулда ёмғир томчисигача ўсмайди, чунки бундай ўсиш учун жуда узоқ вақт муддати керак.
Булутлардан ёмғир тарзида ёғадиган анча йирик томчилар даставвал майда томчиларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлади. Томчиларнинг катталашуви электр кучлари таъсирида ҳам рўй беради. Қарама-қарши ишорали зарядланган томчиларнинг ўзаро бирикиши (қўши-лиши) эҳтимоли катта. Томчиларнинг ўзаро қўшилишида уларнинг ўлчами ҳам аҳамиятга эга. Чунки йирик томчиларнинг пастга тушиш тезлиги катта, майда томчиларнинг тушиш тезлиги кам бўлади.
Масалан, тажрибалардан аниқланишича, нормал атмосфера босими ва ҳаво ҳарорати 20С бўлганда радиуси r1 = 01 1 мм бўлган томчининг тушиш тезлиги 1= 0,72 см/с га тенг бўлса, радиуси r2 = 3 мм бўлган томчилар эса 2 = 9,18 см/с тезлик билан тушади.
Қор учқунлари, худди шундай массали томчиларга нисбатан камроқ тезлик билан тушади, чунки уларнинг сирти катта бўлганлиги учун ҳавонинг кўпроқ қаршилигига учрайди. Қор учқунларининг тезлиги 0,1- 1,0 см/с атрофида бўлади.
Томчиларнинг ўлчами 5-7 мм гача етади, ундан катта томчилар парчаланиб кетади.
Тезроқ тушаётган катта томчилар майда томчиларни қувиб етиб урилиб уларни ўзига қўшиб олиб катталаша боради. Томчиларнинг шундай йириклашувини гравитацион коагуляция деб юритилади.
Булут элементлари ва ёмғир томчиларининг пайдо бўлишида асосий ролни гравитацион коагуляция ўтайди. Турбулентлик ҳам томчиларнинг тўқнашувига қулайлик яратади. Бундай усул билан қатламли булутлардан баъзан шивалама ёмғир, кучли тўп-тўп булутлардан эса-майда ва жадаллиги кам ёмғир ёғади.
Аммо мўл ёғинлар бу усул билан ҳосил бўлмайди. Мўл ёғинларнинг ҳосил бўлиши учун булутлар аралаш бўлиши, яъни уларда ўта совиган томчилар ва муз кристаллари ёнма-ён мавжуд бўлиши керак.
Юқори қатламли, ёмғирли қатлам ва ёмғирли тўп-тўп булутлар худди шундай тузилган. Агар ўта совиган томчилар ва кристаллар ўзаро яқин мавжуд бўлса, намлик шароити шундай бўладики, унда ҳаво томчиларга нисбатан тўйинмаган, кристалларга нисбатан ўта тўйинган бўлади. Бундай шароитда томчилар буғланиб кетади, кристаллар эса сублимация йўли билан ўсади (катталашади). Бу жараён айниқса -12ºС ҳароратда жадал ўтади, чунки бу ҳароратда ўта совиган сув ва муз устидаги тўйинган буғ босимларининг фарқи энг катта бўлади.
Демак, бундай жараёнда томчиларнинг буғланиши натижасида ҳосил бўлган сув буғлари муз кристалларида сублимацияланиб, уларнинг катталашувига сабаб бўлади. -12ºС дан юқори ва паст ҳароратларда бу жараён -12ºС дагидан секинроқ ўтади, аммо у ҳам булутлардан ёғадиган йирик қор учқунларини вужудга келтиради.
Йириклашган кристаллар одатда булутларнинг устки қисмидан ёға бошлайди (чунки булутларнинг юқори қисмида муз кристаллари афзал равишда мавжуд). Тушиш пайтида улар сублимация йўли билан яна катталашишини давом эттиради.
Бундан ташқари кристаллар тушиш пайтида ўта совиган томчилар билан тўқнашиб, уларни ҳам музлатиб ўзига қўшиб олиб йириклашади.
Шундай қилиб, булутнинг ёки булутлик қатламининг пастки қис-мида йирик кристаллар пайдо бўлади. Агар булутнинг қуйи қисмида ҳарорат ОС дан юқори бўлса, кристаллар эриб томчига айланади ва ёмғир тарзида ерга тушабошлайди. Ҳосил бўлган томчиларнинг тезлиги турлича бўлганидан тушиш пайтида бир-бири билан ёки булутдаги бошқа томчилар билан ўзаро коагуллашади (қўшилади) ва натижада янада йириклашади.
Баъзи ҳолларда кристаллар булутнинг остида эриб кетади ва яна ёмғир ёғади. Агар булутларнинг остидан токи ер сиртигача ҳаво ҳарорати манфий бўлса ёғинлар қор ёки оқишоқ қор кўринишида ёғади. Агар ёғинлар дўл ёки муз тарзида бўлса, намлик шароити яна мураккаблашади, аммо ҳодисанинг моҳияти худди юқоридагидай бўлади.
Атмосфера ёғинлари фазавий ҳолатлари бўйича қаттиқ, суюқ, аралаш ёғинларга бўлинади. Ёғиш хусусиятига қараб ёғинлар уч турга: буркама, жала ва шивалама ёғинларга ажратилади.
Суюқ ёғинларга буркама ёмғир, жала ёмғир ва шивилама ёмғирлар киради.
Буркама ёмғирлар ёмғирли қатлам ёки юқори қатламли булутлардан афзал равишда ёғади. Ўрта ўлчамдаги томчилардан ташкил топган бундай ёмғирлар жуда катта ҳудудларга ёғади. Уларнинг жадаллиги унчалик катта бўлмай сурункали ёки вақти-вақти билан тўхтаб бир неча соат ёки бир неча кун давом этади.
Жала ёмғирлар йирик томчилардан иборат бўлиб ёмғирли тўп-тўп булутлардан ёғади. Жала ёғинлар тўсатдан бошланади ва жадаллиги 1мм/мин га етганда жалага айланади. Жала ёғиши узоқ муддатга чўзилмайди ва кичик ҳудудларга ёғади. Баъзан жала ёғинлар кучли қор ёғиши кўринишида бўлади.
Шивалама ёмғирлар диаметрлари 0,5 мм дан кичик сув томчиларидан иборат бўлиб, одатда қатламли, баъзан эса қатламли тўп-тўп булутлардан ёки туманлардан ёғади.
Аралаш ёғинларга ҳўл қор киради.
Қаттиқ ёғинларга қор, оқишоқ қор, қор доналари, муз доналари, музли ёмғир ва дўл киради.
Буркама қор ёмғирли қатлам, қатламли тўп-тўп ва юқори қатламли булутлардан ёғади. Ёмғирли тўп-тўп булутлардан қор ва муз доналари, кучли қор ва дўл ёғади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун дўл айниқса хавфли ёғиндир. Дўл баҳор ва куз ойларида кучли ёмғирли тўп-тўп булутлардан ёғадиган шарсимон ва ноаниқ шаклли зич муз доналари кўринишидаги атмосфера ёғинидир (11 бобни қаранг).
Ёғинларнинг асосий хусусияти бўлиб ёғин жадаллиги ҳисобланади. Ёғин миқдори ер сиртидаги горизонтал юзада ёғин пайтида тўпланган сув ҳосил қилган қатламнинг (сувнинг тупроққа шимилиши, буғланиши ва оқиб кетиши бўлмагандаги) баландлиги билан ўлчанади. Масалан, 1 га (гектар) горизонтал юзада ёғиндан 1 мм қалинликдаги сув текис тўпланса, у ҳолда йиғилган сув ҳажми V ушбуга тенг бўлади:
V=104 м2 ·1 мм = 104 м2 · 10-3 м=10 м3; бу сувнинг массаси m, зичлиги бўлса m=V формулага асосан:
m=103 кг/м3·∙10 м3 = 10 т. (тонна) га тенг бўлади.
Вақт бирлигида ёққан ёғин миқдорига ёғин жадаллиги дейилади. Агар ёғин жадаллигини i ҳарфи билан, вақтни t ва ёғиндан ҳосил бўлган сув қалинлигини h билан белгиласак, қуйидаги формулани ёза оламиз:
(7.1)
Масалан, бирор майдонга 10 мин давомида 3 мм қалинликдаги ёмғир ёғса, унинг жадаллиги

Худди шу жадалликда 1 га ерга ҳар секундда ёққан ёғин миқдорини аниқлаймиз:
h=i·t ёêè h·s=i·s·t
бундан

Демак, 1 га ерга ҳар секундда 50 л (литр) дан ёмғир ёғади.
Ёғинларнинг фақат умумий йиллик миқдоригина эмас, балки уларнинг қайси ойларда ёғиши, аниқроқ қилиб айтганда қайси ойларда кўпроқ ёғиши ёки қайси ойларда камроқ ёғиши ҳам қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун аҳамиятга эга. Шунинг учун уларни мунтазам равишда ўлчаб борилади.
Ўлчашлар натижасида ёғиннинг суткалик, ойлик ва йиллик миқ-дори аниқланади. Ер шарининг турли қисмларида, жумладан Ўзбе-кистон Республикасининг ҳудудларида ёғинлар нотекис тақсимланган. Ер шарининг баъзи жойларида ниҳоятда кўп ёғин ёғса, бошқа жойларида йил давомида жуда кам ёғин ёғади. Масалан, Хиндистоннинг Черрапунжи (25,8 шим. ·кенглик, 91,8 шарқий узунлик) райони бутун дунёда энг кўп ёмғир ёғадиган ҳудудлардан бўлиб, йиллик ёғин миқдори 11000-12000 мм га етади. Перу саҳроларининг айрим жойларига ҳамда Саҳрои Кабирга баъзан йиллаб ёғин ёғмайди. Кавказда йиллик ёғин миқдори 2500-3000 мм ни, Россия Федерациясининг Европа қисмининг ўрта полосасида 500-600 мм ни ташкил қилади.
Метеорологик станцияларда ёғин миқдорини Третьяков ёғин ўлчагичи ва плювиограф билан ўлчанади.
Дала шароитида ёғин миқдорини ўлчаш учун Ф.Ф. Давитая ёмғир ўлчагичи қўлланилади.
Ёғин миқдорини узлуксиз ёзиб бериш учун плювиограф ишлатилади.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish