Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ёғинларнинг суткалик ва йиллик ўзгариши



Download 10,78 Mb.
bet94/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

7.2. Ёғинларнинг суткалик ва йиллик ўзгариши.
Ер юзида ва Ўзбекистон ҳудудларида ёғинларнинг тақсимланиши.
Ёғин миқдорининг суткалик ўзгариши булутлик ўзгаришининг бориши ва хусусияти билан аниқланади. Ёғинларнинг суткалик ўзгаришини континентал ва денгиз (ёки қирғоқ) иқлимли турларга ажратилади.
Континентал иқлимли ҳудудларда ёғинлар ёғишининг суткалик ўзгаришида иккита максимуми ва иккита минимуми бор.
Биринчи бош максимум тушдан кейинги соатларга тўғри келади, чунки бу вақтда қуруқлик устида конвекция булутлари энг кучли ривожланган бўлади. Иккинчи анча кучсиз максимум эса эрта тонгда кузатилади, чунки бу вақтда қатламли турдаги булутлар энг кучли ривожланишга эришади. Демак, ёғинларнинг суткалик ўзгаришида ёғин-лар ёғишининг кучайиши тушдан кейин ва эрта тонгда рўй беради.
Ёғинларнинг биринчи бош минимуми тун ярмидан кейин, иккинчи минимуми эса тушдан олдин кузатилади.
Денгиз (ёки қирғоқ) иқлимли ҳудудларда эса ёғинлар ёғишининг битта максимуми ва битта минимуми бор. Ёғинлар ёғишининг максимуми кечаси, минимуми эса кундузи тушдан кейинги соатларда кузатилади. Буни қуйидагича тушунтирилади. Кечаси денгиз устидаги ҳароратнинг тик йўналишдаги градиенти ортади, бунинг оқибатида турғунмас стратификация вужудга келади ва булутларнинг ҳосил бўлиши бошланади. Кундузи, денгиз ҳавоси анча исиган қуруқлик устига кўчганда нисбий намлиги камаяди, натижада булутлар ҳосил бўлиши қийинлашади. Кундузи денгиз устида ҳавонинг тик равишда пастга йўналган оқими ҳам кучайган бўлади, бу ҳам ўз навбатида булутлар ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатади.
Демак, қирғоқ иқлимли ҳудудларда кундузи булутлик кам бўлади ва ёғинлар ҳам кам ёғади.
Ернинг турли кенгликлари ва зоналарида ёғинларнинг йиллик ўзгариши ҳар хил бўлади, яъни баъзи ерларда ёғинлар мўл-кўл бўлса, бошқа ерларда жуда кам ёғади, ҳаттоки баъзи ерларга йиллаб ёмғир тушмайди.
Ёғинларнинг йиллик ўзгариши: экваториал, тропик, субтропик, мўътадил иқлимли турларга ажратилади.
Экваториал зона (0-10 шимолий ва жанубий кенгликлар) да йилига энг кўп ёғин ёғади. Бу зонада йиллик ёғин йиғиндиси ўрта ҳисобда 2000 мм. гача етади. Ёғин миқдори Тинч океаннинг баъзи оролларида йилига 5000-6000 мм гача етади. Бу зонада ёғинларнинг иккита максимуми-баҳорги ва кузги тенг кунликлар (апрел, октябр) дан кейин, минимуми эса ёзги ва қишки қуёш туриши вақтидан (июн, январ) дан кейин кузатилади. Бундай ёғин режими айниқса Марказий Африкада яққол намоён бўлган.
Бу зонанинг ҳеч қаерида қурғоқчил давр (ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши нуқтаи назаридан) бўлмайди, бу зонада ёғин йил бўйи деярли бир хил ёғади деб айта оламиз.
Тропик зона (10-23,5 шимолий ва жанубий кенгликлар) да ёзги тўрт ой муддатли ёмғир даври мавжуд, қолган ойларда эса ёғинлар деярли ёғмайди.
Ер шаридаги ёғинларнинг деярли ярмиси 20 шимолий кенглик билан 20 жанубий кенглик орасида жойлашган ерларга тушади.
Субтропик зона (23,5-40 шимолий ва жанубий кенгликлар) да ёғинлар нисбатан кам ёғади. Бу зонада ёғин миқдори кенг интервалда ўзгаради. Масалан, Ҳимолай тоғи ёнбағирларида йиллик ёғин миқ-дори 12700 мм га етса, чўлларда эса 50 мм га тенг. Зона бўйича ёғинларнинг ўртача йиғиндиси 250 мм га тенг.
Тропиклар яқинида, ҳар иккала ярим шарнинг 20 кенглигидан 30-32 кенглигигача бўлган ерларда қурғоқчил зоналар ёки чўллар бор. Типик тропик чўлларда ёғин онда-сонда ёғади. Масалан, бу зонага кирувчи Саҳрои Кабирда баъзи йилларда 10-40 мм атрофида, Атакама чўлида эса йиллик ёғин миқдори 0,1-5 мм атрофида бўлади. Бу зонада ёғинлар мавсумлар бўйича нотекис ёғади. Бу зонада ёғин-ларнинг энг кўпи баҳорда ёғади, қиш ёзга нисбатан кам қурғоқчил бўлади.
Мўътадил кенгликлар (40-58 шимолий ва жанубий кенгликлар)да қуруқлик устида ёғинлар максимуми ёзга, минимуми эса қишга тўғри келади. Океанлар устида эса бунинг акси рўй беради. Бу зонада материкларнинг ички қисмида йилига 300-500 мм ёғин ёғса, океанларга эса 750-1000 мм ёғин ёғади.
Энди Ўзбекистон ҳудудида ёғинларнинг тақсимланишига тўхта-ламиз. Ўзбекистонда ёғин миқдори кам ва ҳудудлар бўйича нотекис тақсимланган.
Бунга республикамизнинг материк ички қисмида жойлашганлиги, океанлардан узоқлиги, ҳаво массаларининг хусусиятлари ва релъефи сабаб бўлади.
Ўзбекистонда қиш даврида Сибир антициклони, ёзда эса Азор антициклони таъсир қилади. Ўзбекистон текислик қисмига, айниқса унинг шимоли-ғарбига ёғин жуда кам ёғади. Республикамизда энг кам ёғин ёғадиган жойларга Қуйи Амударё, Қизилқум чўлининг ғарби ва Фарғона водийсининг ғарбий қисмлари киради. Уларда йилига ўртача 80-100 мм ёғин (Навоийда 177 мм, Қўқонда 98 мм, Фарғонада 174 мм) ёғади.
Ўзбекистоннинг қолган текислик қисмида йиллик ёғин миқдори 100-300мм атрофида бўлади.
Буни қуйидаги мисоллардан кўриш мумкин:
Чурукда –122 мм, Шофирконда – 120 мм, Термизда-133 мм, Қар-шида-225 мм га тенг. Ўзбекистоннинг тоғ олди ҳудудларига йилига ўртача 300-350 мм (Деновда – 360 мм, Самарқандда – 328 мм, Тош-кентда – 359 мм, Жиззахда – 425 мм, Китобда-525 мм) гача ёғин ёғади. ¶арбий Тяншан, Зарафшон ва Ҳисор тоғларининг ғарбий ва жануби - ғарбий ёнбағирларига энг кўп ёғин ёғиб, йилига ўртача 550-900 мм гача етади. Масалан, Чимёнда –787 мм, Хумсонда-879 мм, Омонқў-тонда-881 мм ёғин ёғади.
Ёғинларнинг Ўзбекистон ҳудудлари бўйича тақсимланиши қуйидаги 7.1-расмда келтирилган.
Ў




Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish