Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet89/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

Яхмалак - ўта совиган ёмғир ёки туман томчиларининг ҳарорати 0С дан паст совуқ тупроқ, дарахтлар ва ердаги буюмларга текканида, уларнинг сиртида яхлашидан ҳосил бўладиган силлиқ,тиниқ ёки хира муз қатламидан иборат.
Яхмалак кўпинча кузда ва эрта баҳорда ҳаво ҳарорати 0С дан –5С гача, баъзан эса ундан ҳам паст бўлганида кузатилади. Яхмалак буюмларнинг шамолга қараган томонида афзал равишда вужудга келади. Яхмалакнинг зичлиги 500-900 кг/м3 атрофида бўлади.
Яхмалак - хавфли ҳодиса ҳисобланади. Агар яхмалак ҳосил бўлиши жадал ва узоқ муддат давом этса ердаги буюмлар, дарахтлар ва электр симларида анча кўп муз тўпланади. Дарахт шохлари яхмалак жуда қалин бўлиб кетганида унинг оғирлик кучи таъсирида синади, электр симлари узилади.
Яхмалак чорвачиликка ҳам катта зарар етказади. Яйловларда ўтларнинг устини муз қоплаб, ҳайвонларнинг ўтлашини қийинлаш-тиради.
Яхмалак пайтида кўчалар сирпанчиқ бўлиб қолганидан транспортнинг ишлаш шароитини ёмонлаштиради.
Метеорологик станцияларда яхмалак ва булдуруқнинг ҳосил бўлишини кузатиш учун яхмалак станогидан фойдаланилади. Бу станок ёрдамида бирор вақт мобайнида ҳосил бўлган музнинг миқдорини аниқланади.
Туман деб - бевосита ер юзаси устидаги ҳавода муаллақ ҳолатдаги сув буғининг конденсацияси ва сублимацияси маҳсулотлари (сув томчилари,муз кристаллари ёки улар аралашмаси ) тўпланишига айтилади.
Туман вақтида ҳаво таркибидаги сув томчилари ва муз кристалларининг сони кўп бўлиб, горизонтал йўналишдаги кўриниш узоқлиги 1 км дан ошмайди, сийрак туманда эса кўриниш узоқлиги 1 км дан 10 км гача оралиқда бўлади.
Ҳавонинг мусбат ҳароратларида туман радиуси ўртача 2-5 мкм бўлган сув томчиларидан, манфий ҳароратларда эса ўта совиган сув томчилари, муз кристаллари ёки музлаган томчилардан ташкил топади.
Туман тушгандаги кўринувчанлик, туманни ташкил қилган сув томчилари ва муз кристалларининг ўлчамига ва туманнинг сувлигига боглиқ.
Туманнинг сувлилиги деб 1 м3 ҳаводаги суюқ ёки қаттиқ сувнинг миқдорига айтилади ва у 0,02-1,0 г/м3 қийматларга эга бўлади. ҳаво ҳароратларининг мусбат қийматларида туманнинг сувлилиги катта, манфий ҳароратларда эса кичик бўлади.
Кучсиз туман вақтида ҳар 1см3 ҳаво ҳажмида ўртача 1-10 тача томчи, кучли туманда эса ҳавонинг ҳар 1см3 ҳажмида 400-600 тача томчи бор бўлади.
Туман ҳосил бўлишининг физик шароитига кўра совиш ва буғланиш туманларига ажралади.
Совиш туманлари радиацион ва адвектив туманларга бўлинади.
Радиацион туман - ҳаво очиқ кечаларда самарали нурланиш туфайли кучли совиган таглик сиртга тегиб турувчи (туташган) ҳавонинг совиши пайтида пайдо бўлади. Аниқроғи радиацион туман самарали нурланиш сабабли кучли совиган таглик сиртга яқин ҳаво қатламининг шудринг нуқтасигача совишида вужудга келади.
Демак, олдин нурланиш сабабли таглик сирт совийди, сўнгра бу қатлам ўзига энг яқин ҳаво қатламини совитади, сўнгра ундан ҳам юқоридаги қатламлар совийди. Ҳаво қатламининг совиши шудринг нуқтасидан ҳам пасайганида тўйинишдан ортиқча буғ конденсацияланади.
Радиацион туманнинг пайдо бўлишига нисбий намликнинг етарлича бўлиши, кучсиз шамолларнинг эсиши қулайлик яратади.
Масалан, тезлиги 1-2 м/с бўлган кучсиз шамолда турбулентлик ерга туташган ҳавонинг фаол сиртдан совишини кучайтиради. Кучли шамол турбулентликни кучайтириб, ерга туташган ҳавонинг совишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун кучли шамоллар эсаётган кечаларда радиацион туман юз бермайди. Радиацион туманларнинг ер сиртига яқин ҳаво қатламида ёки баландроққа чўзилган қатламда ҳосил бўлганига қараб тик йўналишдаги туман тушган ҳаво қатламининг қалинлиги 100 м дан бир неча юз метргача етиши мумкин.
Адвектив туман - ер сирти нисбатан совуқроқ бўлган жой устига илиқ ҳаво массасининг кўчишида ҳосил бўлади. Уларнинг тик йўналишдаги қалинлиги 1 неча юз м га етиши ва катта ҳудудларни қамраб олиши мумкин.
Буғланиш тумани - таглик сиртдан нисбатан совуқ ҳавога буғ кўтарилиб совишида ҳосил бўлади. Буғланиш туманининг ҳосил бўлишига энг қулай шароит қуруқлик устидаги кучли совиган ҳаво илиқ сув сиртига оқиб кирганида яратилади. Демак, буғланиш тумани кечқурун ёки кундузи вужудга келади.
Туманлар тушиши транспорт ҳаракатини, самолётларнинг учиши ва қўниши шароитларини қийинлаштиради. Шунинг учун аэропортларга туман тушганда, уларни тарқатиб юбориш чораларини қўллаш керак бўлади.
Ҳозирги вақтда туманларни сунъий равишда тарқатиб юборишнинг бир неча усуллари бор. Шу усуллардан бири туманларга совитувчи моддалар, масалан қаттиқ карбонат ангидрид кислотанинг таъсирига асосланган. Агар ҳавога мазкур кислотанинг қаттиқ зарраларини сочилса, улар тез буғланиб атрофдаги ҳавони кучли совитади ва совиган ҳаводаги сув буғи ўта тўйинган бўлиб қолади. Карбонат ангидрид кислотаси заррачалари атрофида кўп сонли муз кристаллари пайдо бўлади, кейин улар катталашиб ёғинга айланади. Туман қатламида очиқликлар пайдо бўлади ва вақт ўтиши билан бу очиқликлар кенгайиб, самолётларнинг учиш ва кўнишига шароит яхшиланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туман сув объектларининг мавжудлиги, тупроқ, жой рельефи хусусиятларига боғлиқ ҳолда тақсимланади. Республикамиз иқлими шароитида асосан радиацион ва адвектив туманлар кузатилади, айниқса радиацион-адвектив аралаш туманлар афзал равишда вужудга келади.
Ўзбекистон текисликларида туманли кунлар сони шимолдан жанубга томон камая боради: Устюрт ва Мўйноқда йиллик туманли кунлар сони 25-26 кунга етса, Қизилқум чўлининг марказий қисмида йил давомида 10-11 кун туман тушади.
Жиззах ва Сирдарё вилоятларида йил давомида энг кўп туманли кунлар сони кузатилиб, 35-39 кунга етади. Юқорида айтганимиздек кучли шамоллар кузатиладиган жойларда туман кам ҳосил бўлади. Масалан, Янгиерда йил давомида туманли кунлар сони 17 кунга, Термизда 9 кунга тенг. Республика ҳудудида туманлар кўпинча ноябр-декабрдан то феврал-мартгача кузатилади.
Жой баландлиги ортиши билан туман бўлишининг такрорийлиги ортади. Денгиз сатҳидан баландлиги 1000-2000 м жойларда туманли кунлар сони йил давомида ўрта ҳисобда 60-70 кунга етади.
Тоғларда туман кўпинча баҳор (март-апрел)да кузатилиб, бир ойда ўртача 10-14 кун туман тушади.
Кўриниш узоқлиги 1 км дан бошлаб туман хавфли ҳодиса ҳисобланади, айниқса 24 соат давом этадиган ва кўриниш узоқлиги 50 м дан кам туманлар об-ҳавонинг энг хавфли ҳодисалари деб қаралади.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish