Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Атмосферада сув буғининг конденсацияси ва сублимацияси



Download 10,78 Mb.
bet87/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

6.7. Атмосферада сув буғининг конденсацияси ва сублимацияси.
Сув буғининг газсимон ҳолатдан суюқликка ўтишига конденсация дейилади. Сув буғининг суюқлик фазасини ташлаб қаттиқ ҳолатга ўтишини сублимация дейилади.
Бу иккала жараён атмосферада, шунингдек ер юзасида, ўсимлик-лар қоплами ва ердаги буюмлар сиртида рўй беради. Бу иккала жараён ўтганда ташқи муҳитга иссиқлик ажралади.
Атмосферада мавжуд (бор) бўлган сув буғи суюқ ёки қаттиқ ҳолатга, сув буғининг парциал босими худди шу ҳароратдаги тўйинган буғ босимидан катта, яъни е>Е шарт бажарилгандагина ўтади.
Шундай қилиб, конденсация ва сублимация бошланиши учун ҳаводаги сув буғининг миқдори тўйинган буғ босимидан ортиқ қийматларгача ошиши ёки ҳавонинг ҳарорати шудринг нуқтасидан ҳам пасайиши керак. Бошқача айтганда ҳавонинг намга тўйиниши учун ҳаводаги сув буғи тўйиниш даражасигача кўпайиши ёки ҳаво ҳарорати шудринг нуқтасигача пасайиши керак. Табиатда ҳавонинг намга тўйиниши асосан ҳаво ҳароратининг шудринг нуқтасигача пасайиши ҳисобига вужудга келади.
Демак, конденсация жараёнининг бошланиши шартларидан бири ҳавонинг совишидир. Ҳаво ҳарорати шудринг нуқтасидан ҳам пасайганда, ўта тўйиниш юзага келиб, бу шароитда сув буғининг тўйинишдан ортиқча қисми қуюқлашиб томчилар ва муз кристаллчалари пайдо бўлади. Тоза ҳавода конденсация рўй бериши жуда қийин. Ҳар хил аралашмалардан тозаланган ўта тўйинган ҳавода сув томчиларининг ҳосил бўла бошлаши учун сув буғининг парциал босими, худди шу ҳароратдаги тўйинган буғ босимидан 6-8 марта катта бўлиши керак.
Маълумки, реал атмосферада катта миқдорда турли хил заррачалар (аэрозоллар) бор. Улар орасидан конденсациянинг бошланиши учун асосий ролни гигроскопик (яъни сув буғини ўзига сингдирувчи) заррачалар ўтайди.
Уларга жуда майда (радиуси 10-6 мм дан кичик) туз кристаллчалари ва баъзи ёниш маҳсулотларидан атмосферага чиққан заррачалар киради.
Ногигроскопик, аммо сувда ҳўлланадиган (тупроқ, тоғ жинслари ва ҳ.к.) заррачаларда конденсация сув буғининг унча катта бўлмаган тўйинишида рўй беради.
Устида сув буғи ўтириб қолиб конденсацияланадиган заррачаларни конденсация ядролари дейилади.
Атмосферанинг пастки қатламларида доимий равишда 1 см3 ҳавода бир неча минг конденсация ядролари мавжуд. Уларнинг сони айниқса шаҳар ҳавосида кўп (1 см3 ҳавода 1 млн тадан ошиқ).
Океанлар устидаги ҳаво энг тоза бўлиб, ундаги конденсация ядроларининг сони 1 см3 га 1000 тагача тўғри келади. Атмосферада баландлик ошган сари конденсация ядроларининг сони тез камаяди.
Шундай қилиб, атмосферада сув буғининг конденсацияланиши учун қуйидаги иккита шарт керак:

  1. ҳаво ҳароратининг шудринг нуқтасидан ҳам пасайиши;

  2. конденсация ядроларининг борлиги.

Ҳаво ҳароратининг шудринг нуқтасидан ҳам пасайиши қуйидаги ҳолларда:

  1. фаол юзанинг нурланиш сабабли совиши ва ундан кейин унга туташган атмосфера қатламининг совишида;

  2. иссиқ ҳавонинг совуқ фаол сирт билан тегишишида;

  3. таркибида тўйинган ёки тўйинишга яқин сув буғларига эга ҳар хил ҳароратли иккита ҳаво массасининг аралашишида;

  4. ҳавонинг адиабатик кўтарилишида рўй беради.

Ер юзасининг совиши, унга яқин бўлган ҳаво қатламларининг ҳарорати пасайишига олиб келади. Ҳаво алмашиб иссиқ жойдан совуқ жойга ўтганида (масалан, қишда денгиз устидан қуруқлик устига) ўтганида ҳам ҳавонинг ҳарорати пасаяди. Аммо ҳаво юқорига кўтарилаётганида айниқса кўп совийди.
Атмосферада муз кристаллари томчилар муртакларининг –12…-17С ҳароратларда музлашидан ҳосил бўлади.
Баъзан булутларда – 40С ва ундан паст ҳароратларда ҳам ўта совиган томчилар учрайди.
Томчиларнинг музлаши учун уларда кристалланиш марказлари, яъни муз муртаклари ҳосил бўлиши керак. Суюқ томчида муз муртаклари пайдо бўлиши учун томчи жуда паст ҳароратда бўлиши лозим.
Атмосферадаги сув буғи конденсациясининг маҳсулотларини гидрометеорлар деб юритилади. Булутлар эркин атмосферадаги конденсация маҳсулотлари бўлса, ер сиртига яқин ҳаво қатламида эса туманлар конденсация маҳсулотларидир. Бевосита ер юзида ва ер юзидаги буюмларда ҳосил бўладиган конденсация ва сублимация маҳсулотларига шудринг, қиров, булдуруқ, яхмалаклар киради.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish