Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


-расм. Қуёш баландлиги турлича бўлганда қуёш нурларининг



Download 10,78 Mb.
bet38/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

3.3-расм. Қуёш баландлиги турлича бўлганда қуёш нурларининг
атмосферада ўтган йўллари

Қуёш зенитда (тепамизга тик) бўлганда қуёш нури атмосферада энг қисқа а1О йўлни, қуёш уфқда бўлганда эса энг узун а5О йўлни ўтади.


Қуёш зенитда бўлганда ер юзидан бошлаб атмосферанинг юқори чегарасигача олинган асоси 1 см2 ҳаво устунининг массасини шартли равишда бир бирликка тенг (m=1) деб олайлик.
Қуёш осмон гумбази бўйлаб ҳаракатланиб уфққа яқинлашгани сари нурларнинг атмосферада ўтадиган йўллари кўпайиб боради. Демак, нурларнинг ўтадиган массалар сони ҳам борган сари ортди.
Ҳисобларнинг кўрсатишича қуёш уфқда бўлганида нурларнинг ўтган атмосфера массалари сони, қуёш зенитда бўлганидаги нурларнинг ўтган атмосфера массалари сонидан 34,4 марта катта бўлади. Қуёш уфққа яқинлашган сари нурларнинг йўлида ютувчи ва сочувчи зарралар кўп учрайди, яъни атмосфера тиниқлиги борган сари камаяди. Натижада ер юзига етиб келувчи қуёш радиацияси шунчалик кўп кучсизланади ва ер юзига тушувчи радиациянинг энергетик ёритилганлиги S m , атмосферанинг юқори чегарасидаги қиймати (Sо) дан анча камайган бўлади.
Қуйидаги 3.1-жадвалда Қуёшнинг уфқдан баландлиги турлича бўлганда, қуёш радиациясининг атмосферада ўтадиган массалар сони кўрсатилган.
Қуёшнинг уфқдан баландлиги турлича бўлганда қуёш
радиациясининг атмосферада ўтадиган массалар сони


3.1-жадвал

Қуёш баландлиги hо

90

60

30

15

5

3

1

0

Атмосфера массаси, m

1,00

1,15

2,00

3,82

10,40

15,36

25,96

34,40

Юқоридаги 3.1-жадвалдан яна Қуёшнинг уфқдан баландлиги камайган сари, нурларнинг ютилиши ва сочилишининг кучайиши сабабли қуёш радиациясининг кучсизланиши бир хил бормаслигини кўриш мумкин. Бундан ташқари қуёш баландлиги катта бўлганда нурлар ўтган массаларининг фарқи кам бўлади. Масалан, қуёш баландлиги 90 дан 60 га пасайганда m нинг қиймати 2 мартагина ошади, қуёшнинг кичик баландликларида эса m нинг ўзгариши катта. Масалан, қуёш баландлиги 30 дан 0 гача камайганида m нинг қий-мати 17 марта ортади.
Энди тўғри радиациянинг атмосферадан ўтишида кучсизланишини миқдор жиҳатдан тавсифлашга ўтамиз.
Атмосферанинг юқориги чегарасидаги тўғри қуёш радиациясининг энергетик ёритилганлигини Sо, атмосферада m массалар сонини ўтиб ер юзидаги қуёш нурларига тик юзадаги тўғри қуёш радиациясининг энергетик ёритилганлигини Sm деб олсак, улар орасидаги боғланиш қуйидаги Буге формуласи билан ифодаланади:


(3.3)

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish