3.4. Фотосинтетик фаол радиация. Маълумки, Қуёш ёруғлиги энергияси ҳисобига ўсимликларнинг яшил баргида фотосинтез жараёни ўтади. Қуёш ёруғлигининг ўсимликка таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган кўп сонли илмий-тадқиқот ишлари фотосинтез жараёнида ўсимликлар қуёш спектрининг барча қисмини эмас, балки тўлқин узунликлари 0,38-0,71 мкм орасидаги қисминигина фойдаланишини кўрсатди.
Қуёш спектрининг бу қисмини фотосинтетик фаолрадиация (ФФР) деб юритилади. Ўсимликлар фотосинтез жараёнида турли хил органик моддаларни тўплаш учун ФФР нинг фақат 1-3 фоизидангина фойдаланади.
Қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлигига таъсир қиладиган асосий омиллардан бири ФФР ҳисобланади. Шунинг учун ФФР нинг айрим ҳудудлар ва вақт бўйича тақсимотини билиш муҳим аҳамиятга эга.
Текширишлар кўрсатадики, бирор ўсимлик тури баргида фотосинтез жараёнида органик модда тўпланиши учун тушувчи қуёш радиациясининг энергетик ёритилганлиги компенсацион нуқта деб аталадиган қийматидан катта бўлиши керак.
Ю.И. Чирков маълумотига кўра ёруғсевар ўсимликлар қаторига кирадиган баъзи қишлоқ хўжалик экинлари учун компенсацион нуқта ФФР нинг энергетик ёритилганлиги 20-35 Вт/м2 қийматидан бошланади.
А.Г. Амиржанов маълумотига асосан эса баъзи қишлоқ хўжалик экинлари учун компенсацион нуқта ФФР нинг энергетик ёритилганлиги 7-19 Вт/м2 қийматидан бошланади.
Маълумки, ўсимликлар фотосинтез жараёнида органик модда тўпласа, нафас олиш жараёнида эса тўплаган органик моддани сарфлайди.
Ўсимликларнинг органик моддани тўплаши, демак ҳосил миқдори ўсимлик учун зарур, аммо қарама-қарши йўналишда таъсир қиладиган – фотосинтез ва нафас олиш жараёнларига боғлиқ.
Г.Д. Мустақимов бу икки жараённинг ўзаро муносабатини қуйидагича ифодалаган.
компенсацион нуқта
Компенсацион нуқта ўсимликнинг шундай ҳолатики, унда фотосинтез жараёни, нафас олиш жараёни билан мувозанатлашади, яъни фотосинтезда қанча органик модда тўпланган бўлса, нафас олиш жараёнида ўшанча органик модда сарф бўлади. Демак, компенсацион нуқтада органик модда кўпаймайди ёки камаймайди. Бошқача айтганда компенсацион нуқтада фотосинтез жадаллиги билан нафас олиш жадаллиги ўзаро тенглашади (фотосинтезда СО2 нинг ютилиши билан нафас олишда ажралиши ўзаро тенглашади).
Агар компенсацион нуқтани К ҳарфи билан белгиласак, қуйидаги ҳолларни кўрамиз:
1. К=1 да юқорида кўрсатганимиздек ўсимлик ўсмайди.
2. К>1 бўлса, фотосинтез жараёнида органик моддаларнинг тўпланиши, унинг нафас олиш жараёнида сарфланишидан ортиқ бўлади, шу шартдагина ўсимлик ўсади ва ривожланади.
3. К<1 бўлса, синтезланган моддаларнинг кўп қисми нафас олиш жараёнида сарфланади. Бу шарт узоқ давом этса ўсимлик нобуд бўлади. Фотосинтез жараёнининг жадаллиги даставвал ўсимликка тушаётган ФФР нинг энергетик ёритилганлигига боғлиқ. Фотосинтезнинг тушувчи ФФР га боғлиқлиги ёруғлик эгри чизиқлари орқали ифодаланади.
Қ уйидаги 3.2-расмда Ю.И. Чирков маълумотига асосланиб бодринг (1), маккажўхори (2) ва лавлаги (3) ўсимликлари баргларидаги фотосинтез учун ёруғлик эгри чизиқлари келтирилган. Уларнинг ҳар бири бу ўсимликларда ўтадиган фотосинтез жадаллигининг баргга тушувчи ФФР энергетик ёритилганлигига боғлиқлигини тавсифлайди.
3 1>