Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Қуёш радиациясининг атмосферадан ўтишда кучсизланиши



Download 10,78 Mb.
bet37/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

3.5. Қуёш радиациясининг атмосферадан ўтишда кучсизланиши.

Қуёш радиацияси Ер сиртига атмосфера қатламидан ўтиб тушади, атмосферанинг юқори чегарасидан Ер сиртигача бўлган масофада қуёш радиацияси миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгаришларга учрайди.


Қуёш радиацияси атмосферадан ўтишида ҳаво молекулалари ва атмосферадаги қаттиқ ва суюқ ҳолатдаги аралашмалар томонидан қисман ютилиб иссиқликка айланади, бир қисми эса сочилади ва қолган қисми ерга тушади.
Атмосферадан ўтишда қуёш радиациясининг заифланишида азот ва кислороднинг таъсири жуда кам, чунки улар қуёш радиациясини жуда кам ютади, Қуёш радиациясини ҳаво таркибидаги озон, сув буғи, карбонат ангидрид гази ва турлича аралашма заррачалар томонидан кучли ютилади. Натижада, ютилиши сабабли қуёш радиацияси атмосферадан ўтишда миқдор жиҳатдан бирмунча кучсизланади (заифлашади), бундан ташқари спектрал таркиби ҳам ўзгаради.
Атмосфера таркибидаги озоннинг миқдори жуда оз бўлсада, у тўлқин узунлиги <0,29 мкм ультрабинафша нурларни кучли ютади. Озон ер юзидан 70 км гача (энг кўп зичлиги 20-25 км) баландликда учрасада, унинг кучли ютилиши натижасида ер юзига <0,29 мкм УБ нурлар бутунлай етиб келмайди.
Карбонат ангидрид гази тўлқин узунликлари 1,44, 1,60, 2,02, 2,70 ва 4,31 мкм инфрақизил нурларни яхши ютади. Аммо СО2 гази ҳам атмосфера таркибида жуда оз миқдорда (ҳажм бўйича 0,033%) учрайди.
Қуёш радиациясини сув буғи энг кўп кучсизлантиради. Сув буғи тўлқин узунликлари 0,72, 0,84, 0,94, 1,14, 1,38, 1,87, 2,70 ва 3,20 мкм инфрақизил нурларни яхши ютади.
Спектрнинг кўринадиган қисмида атмосферада қуёш радиациясининг сочилиши сабабли қисқа тўлқинли нурлар - кўк ва бинафша нурлар анча кўп кучсизланади, узун тўлқинли нурлардан - тўқ сариқ ва қизил нурлар анча кам кучсизланади.
Бу мисоллардан кўринадики, сув буғи (ва сув томчилари), карбонат ангидрид гази асосан инфрақизил нурларни ютади, бунда ҳам айрим тўлқин узунликдагиларини танлаб ютади. Натижада, атмосферадаги ютилиш сабабли Ерга тушувчи инфрақизил радиация ҳам бирмунча кучсизланган бўлади.
Атмосферадан ўтишда қуёш радиациясининг кучсизланиши унинг атмосферадаги ўтган йўли узунлигига ва радиация йўлидаги атмосферанинг тиниқлигига боғлиқ.
Биз қуёш радиациясининг монохроматик оқимини, яъни бирор аниқ тўлқин узунликдаги радиацияни қарайлик. Қуёшнинг уфқ (горизонт) дан баландлигига қараб нурларнинг атмосферадаги ўтган масофалари турлича бўлади. 3.3-расмда АВ - Ер сиртининг бир қисмини, КN - атмосферанинг юқориги чегарасини, СС1 эса кузатиш жойининг уфқ чизиғини кўрсатсин.






Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish