3.11. Ер ва атмосферанинг узун тўлқинли нурланиши.
Агрометеорологияда ўзига тушадиган қуёш ва атмосфера радиациясини ютадиган ва ўзи ҳам нурланадиган юзаларни фаол юза деб юритилади. Аслида фаол юза деганда юпқа фаол қатламни тушунишимиз керак. Масалан, тупроқ, сув, қорларнинг устки қатламини, шунингдек иморатлар сиртидаги, йўллардаги тўшалган қопламаларнинг устки юпқа қатламини фаол юза деб айтишимиз керак.
Текширишлар кўрсатадики, фаол юзанинг нурланиш спектри характери бўйича худди шу ҳароратда нурланаётган мутлақ қора жисм нурланишидан жуда кам фарқ қилади. Аниқроғи Ернинг нурланиши худди шу ҳароратдаги мутлақ қора жисм нурланишидан озгина кам. Шунинг учун фаол юзанинг нурланиши учун мутлақ қора жисм нурланишига доир Стефан-Больцман қонунини қуйидагича ёзилади:
(3.8)
бу ерда: б-нисбий нурланиш қобилияти бўлиб, у олинган фаол юзанинг нурланиши, худди шу ҳароратда мутлақ қора жисм нурланиши (Т4)нинг қандай улушини ташкил қилишини кўрсатади.
Турли юзалар учун нисбий нурланиш қобилиятининг қийматлари 3.4-жадвалда келтирилган.
3.4-жадвал
Турли юзаларнинг нисбий нурланиш қобилиятлари
Юза тури
|
б
|
Юза тури
|
б
|
Тўқ тусли тупроқ
|
0,87
|
Сув
|
0,96
|
Қум
|
0,89
|
Қор
|
0,995
|
Ўт
|
0,94
|
|
|
Ушбу (3.8) формуладаги ни физикада Стефан-Больцман доимийси деб юритилади ва унинг қиймати =5,67∙10-8 Вт/(м2∙К4) га тенг.
Юқоридаги 3.4-жадвалдан кўринадики, қор энг катта нисбий нурланиш қобилиятига эга ( = 0,995). Унинг нурланиш ва нур ютиш қобилияти мутлақ қора жисмники билан деярли бир хил. Бунинг сабаби қор, айниқса янги ёққан қор юзининг ғадир-будур (нотекис)лигидир. Агар Ер юзасининг ҳароратини Т=288К деб олсак ва (3.8) формула бўйича ҳисобласак Еер = 0,42 кВт/м2 ҳосил бўлади.
Ер юзасининг шундай катта радиацияни нурланиб турганидан тез совиб кетиши керак эди. Аммо бунга унинг қуёш радиацияси ва атмосферанинг учрашувчи нурланишини ютиб исиши тўсқинлик қилади.
Агар фаол юзанинг ўртача ҳароратини 15С деб олсак, физика фанида ўрганиладиган мутлақ қора жисм нурланиш қонунларидан яна бири - Вин қонунига асосан, мазкур ҳароратда нурланаётган фаол юзанинг нурланишида энергия 10 мкм га яқин тўлқин узунликка тўғри келади. Шунинг учун ҳам Ернинг нурланиши тўлқин узунлиги катта инфрақизил нурланишдан иборат бўлади.
Ердаги фаол юзанинг нурланиши узлуксиз давом этади. Атмосфера ўзидан ўтувчи қуёш радиациясининг бир қисмини ва Ернинг нурланишини ютиб исийди ва у ҳам узлуксиз узун тўлқинли нурланади. Атмосферанинг нурланиши олам фазога ва Ерга томон йўналган.
Атмосферанинг Ер сиртига йўналган нурланишини атмосферанинг учрашувчи (қарама-қарши) нурланиши Еа деб юритилишини аввал таъкидлаганмиз.
Ер нурланиши оқими билан атмосферанинг учрашувчи нурланиши оқимларининг айирмаси фаол қатламнинг йўқотадиган нурий энергиясини тавсифлайди ва бу айирмани самарали нурланиш Ес деб айтилади. Уни тақрибан қуйидагича ифодалаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |