Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet44/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

3.9. Йиғинди қуёш радиацияси.
Исталган горизонтал ва оғма сиртларга, ўсимликлар баргига тўғри қуёш радиацияси ва сочилган қуёш радиацияси айни бир вақтда тушади. Одатда горизонтал сиртга айни бир вақтда тушувчи тўғри радиация ва сочилган радиацияни биргаликда йиғиндиси қуёш радиацияси дейилади.
Йиғинди қуёш радиациясининг энергетик ёритилганлигини Q билан белгилайлик. У вақтда (3.6) га тенг бўлади.
Демак, йиғинди радиация таркиби тўғри ва сочилган радиациядан иборат бўлиб, тўғри ва сочилган радиациялар орасидаги ўзаро муносабат қуёш баландлиги, атмосфера тиниқлиги ва булутликка боғлиқ равишда ўзгариб боради.
Осмон очиқ куни Қуёш баландлиги ошган сари сочилган радиация улуши камая боради. Атмосфера тиниқлиги қанча ошса, сочилган радиация улуши шунча кам булади. Осмон зич булут билан тўла қопланганда Ерга фақат сочилган радиация оқими тушади.
Булутлик мавжуд бўлганда йиғинди радиациянинг тушиши кенг чегарада ўзгаради. Ерга тушувчи йиғинди радиациянинг энг катта қиймати булутсиз кунлари (осмон очиқ бўлганда) кузатилади.
Ўзбекистон ҳудудларида йиғинди радиация Q нинг кўп йиллик ўртача қийматлари 0,45-0,96 кВт/м2 орасида ўзгаради.
Ўртача қуёш вақти билан соат 1230 да Тошкент шаҳрида осмон очиқ куни Q нинг миқдори январ ойида 0,49, апрел ойида 0,89, июл ойида 0,94, октябр ойида 0,64 кВт/м2 га тенг.
Осмон очиқ бўлганда Q суткалик ўзгаришининг боришида максимал қиймати тушки пайтда кузатилади. Йиллик ўзгаришининг боришида эса Ўзбекистон ҳудудида Q максимуми март-июн, минимуми эса январ ойларида кузатилади.


3.10. Қайтган қуёш радиацияси. Альбедо
Ер сиртига тушувчи йиғинди қуёш радиациясининг катта қисми тупроқ ёки сувнинг устки юпқа қатламида ютилиб иссиқликка айланади, қолган қисми эса қайтади.
Бирор сиртнинг қуёш радиациясини қайтариши мазкур сиртнинг қайтариш қобилиятига боғлиқ.
Қайтган радиация миқдори Rқ нинг, берилган сиртга тушаётган йиғинди радиация миқдори Q га нисбатини таглик юзанинг қайтарувчанлик қобилияти ёки альбедоси А дейилади, яъни:


(3.7)
Альбедо одатда фоизларда ифода қилинади. Фаол юзадан қайтган радиация Rқ ни қисқа тўлқин узунликли қайтган радиация деб юритилади.
Шундай қилиб, бирор сиртга тушувчи йиғинди радиация умумий оқими (Ssinho+D) дан унинг (S·sinh0+D)·А қисми қайтади, қолган (Ssinho+D) (1-А) қисми ер юзи томонидан ютилади ва тупроқ ҳамда сувнинг устки қатламларини иситишга сарф бўлади. Бу қисмни ютилган радиация деб юритилади.
Ер сиртининг исталган жойдаги альбедоси шу жойнинг текис - текисмаслигига, рангига, намлигига ва ўсимликлар билан қопланиш даражасига ва бошқа хоссаларига боғлиқ.
Қуйидаги 3.3-жадвалда В.Л. Гаевский, М.И. Будико маълумотига асосан баъзи табиий сиртларнинг альбедолари келтирилган (фоизларда).

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish