Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Иссиқхона экинлари учун агрометеорологик шароитлар



Download 10,78 Mb.
bet189/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

14.16. Иссиқхона экинлари учун агрометеорологик шароитлар
ҳақида умумий маълумот.
Ўзгидромет тизимида юқорида айтиб ўтилганидек, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатишда асосан табиий агрометеорологик шароитларнинг маданий ва чўл-яйлов ўсимликларга таъсири кўпроқ ўрганилган. Аммо ҳозирги замон агрометеорологиясининг талабига асосан талабалар иссиқхона ва унда етиштирилиши мумкин бўлган ўсимликларга тегишли агрометеорологик шароитларни ҳам билиш кераклигини тақозо этмоқда. Иссиқхона деганда ноқулай об-ҳаво ва иқлимий шароитда ичида экинлар учун инсоннинг кўмагида сунъий равишда қулай агрометеорологик (ҳарорат, ёруғлик, намлик ва бошқа) шароитларни яратиладиган иншоат тушунилади. Унинг асосий вазифаси мавсумдан ташқари даврларда ўсимлик маҳсулотини етиштириш, иссиқхона очиқ дала шароити учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилишдир. Агрометеорологик шароит яратиш учун иссиқхоналарнинг хилма-хил турлари мавжуд бўлиб, улар ёғоч, пўлат, алюминий каби ускуналардан тикланган ва ойна ёки полимер плёнка, стеклопласт ва бошқалар билан ёпилган ва ўралган бўлиши мумкин.
Иссиқхонадан фойдаланиш муддатлари ва давомлилигига қараб қишки ҳамда баҳорги; вазифасига кўра - кўчат ўстириладиган ва сабзавот етиштириладиган; сабзавотларни ўстириш технологиясига қараб-тупроқли ва гидропон; ички жиҳозларга қараб - сўкчакли ва тупроқли турларга бўлинади.
Республикамизда иссиқхоналарда, асосан помидор, бодринг, резавор экинлар, сабзавот ўсимликлари кўчати, шунингдек, лимон ва манзарали ўсимликлар етиштирилади. Ёзи қисқа бўлган ўрта ва шимолий минтақаларда иссиқхонада турли сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари йил бўйи ўстирилади, ҳосил олинади ва ўсимликларнинг янги нав ҳамда дурагайлари етиштириш ва бошқа илмий-текшириш ишлари олиб борилади.
Қуёш нуридан мукаммал фойдаланиш учун бир нишабли иссиқхона томини қиялиги 33-45 жанубга, икки ва кўп нишабларники эса 29-33 шарқ ва ғарбга қаратиб қурилади.
Иссиқхона экинларининг асосини помидор ва бодринг, қисман лимон, гуллар, барра пиёз, редиска, кўкат сабзавотлардан укроп, салат, петрушка ва бошқалар ташкил этади.
Иссиқхона экинларини ўстириш усуллари: - доимий жойга экин, кўчат қилиб ўтказиш, етилтириш, ўсишни ва ривожланишни тезлаштириш.
Иссиқхона экинлари ёруғни кўп талаб этади ва ҳароратга нисбатан талабчанлиги ҳар хил. Ўзбекистонда ФАР нинг декабр-январ ойларидаги йиғиндиси 2620-3390 ккал/см2 ташкил этади. Иссиқхонада етиштириладиган экинларни табиий шароитда етиштирилишида агрометеорологик шароитларидан хабардор бўлган деҳқон, уларни иссиқхонада етиштириши ҳам осон кечади ва ташқи об-ҳаво шароитга қараб иш юритилса ёқилғини тежаш имконияти яратилади.
Иссиқхонада қовун, тарвуз, помидор, бақлажон, қалампир, пиёз, петрушка, сельдерей етиштирилаётган бўлса юқори ҳарорат 18-28С бўлиши керак, гул карам, редиска, салат, кольбари, укроп етиштирилади, мўътадил ҳарорат 12-16С да ўстирилади. Баҳор-ёз ойларида бодринг, помидор, салат, гулкарам; куз-қиш ойларида помидор, кўк пиёз, гулкарам, салат, сельдерей, петрушкалар етиштирилади.
Иссиқхона экинларининг ўсиши ва ривожланишида ҳам ҳаво намлигига бўлган талабини билиш жуда муҳимдир. Чунки, ҳавонинг намлигини сунъий равищда бошқариб туриш мумкин. Иссиқхона-ларда ҳавонинг оптимал нисбий намлиги бодринг ва бақлажон учун 70%, карам ва салат кўчатлари учун 65%, помидор ва қалампир кўчатлари учун 60% атрофида бўлиши керак. Уларнинг кўчатларини ўтқазилгандан кейин ҳаво намлиги яна 20% га оширилади, шундан сўнг токи ҳосил йиғиб олингунча иссиқхонада ҳавонинг нисбий намлигини бодринг ва бақлажон учун 90%, карам ва салат учун 80%, поимидор ва қалампир учун 60% қилиб сақланади.
Помидор ҳавонинг паст намлигига талабчан экин бўлганидан сийрак, аммо қондириб суғорилади. Бодринг эса юқори намликка талабчан, шунинг учун уни ўсиш даврида, айниқса, кўк барраси етила бошлаганда тез-тез ҳар галги теримдан кейин 2-3 кун оралатиб суғориш бориш керак.
Демак, иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги экинлардан юқори ҳосил олиш учун ҳаво ва тупроқ намлигини ҳам эътиборга олиш зарур.
Фаслнинг куз-қиш даврида бодринг етиштириш учун тувакчаларда етиштирилган кўчатлар сентябрда иссиқхонага ўтқазилади ва октябрнинг охирларида улардан ҳосил олинади. Қишки иссиқхонага бодринг уруғи декабрнинг охирида экилади, 40-45 кунлик кўчат эса январ иккинчи ярми-февралнинг бошларида ўтказилади. Баҳорги иссиқхоналарга кўчат мартнинг бошларида ўтқазилади.
Иссиқхонада экинларни етиштиришда ташқи об-ҳавони ва агрометеорологик омилларнинг қандай ўзгараётганлигига қараб иш юритилса иссиқхонада етиштирилаётган экинлардан самарали ва барқа-рор ҳосил олиш мумкин. Ҳозирги вақтда ташқи бозорга маҳсулотни олиб чиқиш учун харидорни қизиқтирган вақтига мўлжаллаб етказиб бериш иссиқхонада экинларни етиштириш иқтисодий жиҳатдан жуда муҳимлигича қолмоқда.
Шундай қилиб, агрометеорологик шароит ва кўрсаткичлардан хабардар бўлган деҳқон иссиқхонадаги экинлардан иқтисодий самарага шубҳасиз эришади.


Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish