Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


А. Нодирабегим даврида яшаган аёл муаллифлар ижодида ўша давр тартибларига исёни Увайсий, Дилшоди Барно, Анбар отин шеърияти мисолида



Download 0,78 Mb.
bet14/39
Sana28.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#922516
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

А. Нодирабегим даврида яшаган аёл муаллифлар ижодида ўша давр тартибларига исёни Увайсий, Дилшоди Барно, Анбар отин шеърияти мисолида.
Нодиранинг хонликда ижтимоий, маданий ҳаётда халққа қайишгани билан амалдорларининг зулм-тааддилари, турли-туман солиқлар, жарималар, ҳарбий харажатларнинг кўпайиб кетишини олдини олишга ожиз эди, у тобора енгил сиёсат юритаётган ўғлини тўғри йўлга сололмай кўп изтироб чекди, устига-устак уни саройнинг кўзга кўринган амалдоларию диний уламолар аёллиги учун ҳам мамлакатдаги сиёсий масалалару идорасидан четлаштира бошлашди. Шоирнинг “шайх” радифли ғазали айнан шундай кезларда ёзилган.
Риёу, ҳирсу, тамаъ савтидур таронаи шайх
Эшитмагум, ҳама афсун эрур фасонаи шайх.

Шайхларнинг табиатидан тамоман ранжиган шоир қаттиқ танқид остига олади. Уларнинг характерида иккиюзламачилик, ҳирс ва тамаъ учрашини, ҳамма афсун уларнинг қўлидан келишини ошкор баён қилади. Чунки улар ўша пайтда халқни Нодирага қарши қайрашга уринардилар. Диний уламоларнинг кирдикорлари сабаб мамлакат ва салтанат бошига кулфатлар ёғилади. Шоир уларни ёмон кўрганидан танқид остига олмайди, аксинча, диний илмни эгаллаган, оқ-қорани англаган одамларнинг табиатида Аллоҳдан ва охиратзамондан қўрқиб, гуноҳ қилмоқликдан тийилмоқлик устивор бўлмоқлиги кераклигига ишора қилади, чунки халқ назарида имому шайхлар чин тақводор кишиларнинг тимсоли бўлиб кўринадилар. Ғазалнинг сўнгги сатрида шоир:
Топилса, Нодира, бир шайхи орифи комил,
Бошим ҳавосин этай назри остонаи шайх
.
Мабодо улар орасида чинданам ориф бир шайх учраса, унинг остонасига бош уриб боришини тан олади. Нодира улар халқни қандай алдашини яхши англаган, риё ва алдов билан одамларни унга қарши қайраётганини биларди, шу боис ҳам юқоридаги ғазалда шоир бундай риёкорлардан норози сўзлайди ва ғазалда бу тоифа кимсаларнинг жамиятда ўрнатган тартибларининг устидан енгил киноя услубида кулиб ўтади.
Тонг маҳал чиқди ҳарамдин турфа моҳ
Ким – дедим. Нодира, дедилар ани,
Ёнида Вайсий турур олампаноҳ.
Ҳар бири минг шоира ўрнидадур,
Иккави бирла тўлур ҳар боргоҳ.
Юқорида Нодирабегим шарафига ёзилган сатрлар муаллифи Увайсийдир. Маълумки, иккиси мамлакат тараққиёти, илм-фану адабиётни ривожига улкан ҳисса қўшганлар. Қўқон адабий муҳитида Увайсийнинг тутган ўрни беқиёс, шоирлар даврасида катта алоҳида эҳтиромга сазовор эди. У саройда қизларга адабиёт ва шеърият илмидан сабоқ берарди, Увайсийнинг ижодида илоҳий муҳаббат мавзуси устиворлик қилади. Бироқ унинг ижодида ҳам шундай сатрлар учрайдики, бу шоир яшаган замонда мавжуд бўлган адолатсизликлар уни ҳам дардли шеърлар битишга ундаган. Унинг машҳур “Увайсиймен” радифли ғазалида бу кайфиятни яққол сезиш мумкин:
Меҳнату аламларга мубтало Увайсиймен,
Қайда дард эли бўлса, ошино Увайсиймен.


Истадим бу оламни, топмадим вафо аҳли,
Барчадин юмуб кўзни муддао Увайсиймен.
Бутун умр меҳнат ва аламга дучор бўлдим, изтироб чеккан одамларнинг дўстига айландим, бироқ бу оламни суйиб, қанча яшамайин ва изламайин, садоқатли одамларни топмадим, шунинг учун барчадан кўз юмиб, дунёга қўл силкидим, дея тан олади шоир. Шоирнинг бундай дейишига етарлича асос бор, у ҳам ўз даврида Нодиранинг ўғли Муҳаммад Алихондан етарлича жабр кўрди. Амир Умархон даврида Марғилондан Қўқонга чақирилган ва Ўрдага муаллима, созанда ва хонанда сифатида қабул қилинган.Увайсий унинг ўлимидан сўнг анча азоб тортди. Отасининг ўрнига тахтга ўтирган хон уни мажбурлаб эрга беришга кўп уринди. Увайсий умр йўлдоши Ҳожихоннинг вафотидан сўнг, қайта турмуш қуришни истамай, ўғли Муҳаммад ва қизи Қуёшхонни ёлғиз вояга етказган эди. Нодира Увайсий билан опа-сингил тутинади. У шоирга Қўқондан ҳовли инъом қилади. Хуллас, Муҳаммад Алихоннинг Қашқар юришларидан бирида Саид Ҳасан охун исмли одамни ўзи билан эргаштириб келади. Хон унга Увайсийнинг ҳовлисининг олдидан унга ҳам бошпана берган, сўнг шоирни хотинликка олиб бермоқчи бўлган, бироқ Увайсий кўнмайди. Кўп ўтмай, Маҳаммад Алихоннинг маслаҳати билан Саид Ҳасан қозию муҳтасиблар билан келиб, Увайсийнинг ҳовлисини ўзиники қилиб олади. Бу ҳийлаларнинг тепасида хоннинг ўзи турганини билмаган Увайсий “Қутқар, э хоним, Ҳасан Баққол балосидан мени” номли мусаддас битган. Лекин хон шоирнинг арзларига парво қилмаган, ҳовли Баққолнинг номига ҳукм қилинган. Бу ҳам етмагандай хон онаси берган инъомларнинг барини қайтиб олади ва шоирнинг 14 яшар ўғлини аввал маҳрамликка олади, сўнг Қашқар юртига сарбозликка жўнатади. Шоирнинг “Соғиндим” радифли ғазали айни шу кезларда ёзилган эди:
Бугун, эй дўстлар, фарзанди жононимни соғиндим,

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish