Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 0,78 Mb.
bet12/39
Sana28.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#922516
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Нодираи диёри ғам ҳокими кишвар омадам.

Нури чароғи офият, шамъи бисоти макрамат,
Зинати боғи маърифат, сарву сананбар омадам.
Мазмуни: Менинг баланд мартабалигим, ҳожатмандлигим ошкорадир, ғам диёрининг Нодираси, мамлакатнинг ҳокимидирман. Саломат чироғининг нури, иззату ҳурмат бисотининг шамъи, маърифат боғининг зийнати, сарви санавбаридирман.
C. Ўша даврдаги салтанат ва Хонларнинг айшу ишратга берилгани, улар аёлга инсон эмас, балки ишрат воситаси, май, зебу зийнат, бойлик, ноз-неъмат каби эркакларга тортиқ этилган мулкдай муносабатда бўлишлари ва ўша даврда бундан азоб тортган аёл шоирларининг изтироблари баён қилинади.
Абдулла Қодирий икки романини муқаддимасини шундай сўзлар билан бошлайди: “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга қўра мавзуни мозийдан, яқин ўтган кунлардан, тарихимизнинг энг кир, қора кунлари бўлган кейинги “хон замонлари”дан белгиладим”. Нега ўзбек романчилигининг асосчиси ўзининг икки тарихий асари “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён”га хонликлар замонининг сўнгги йилларини асос қилиб олди, деган ҳақли савол туғилади. Бунга биргина изоҳ бор: чунки қудратли Мовороунаҳрнинг хира шуъласига айланган хонликларнинг таназзулга юз тутишию Чор Россияси томонидан тугатилиши айни шу давр билан боғлиқ эди. Русларнинг босқинига хонликлар даврида кечган бошбодоқлик, халқнинг аянчли аҳволи, жаҳолат ва зулмнинг кучайиши, қирғинборотлару, молк-мулк талашиш, гулдай қизларни хонларга тортиқ қилиб, уларнинг ҳарамида хор қилиш авж олган бир давр эди. Ёзувчи миллат фожиасини айни шу давр билан боғлагани учун ҳам ўз асарига мавзу қилиб олган эди. Икки гўзал муҳаббат ҳикояси остида у ерда миллатнинг улкан фожиаси ётадики, буни инкор этмоқлик иложсиз, моҳиятан чуқур ўйлаб қаралганида, хонликлар замонида йўл қўйилган хатоликлар, ҳукмдорларнинг айшу ишратга берилгани кейинчалик халқнинг русларнинг қўлида узоқ қуллик азобини бошидан кечирмоқликка гирифтор бўлганига ишора қилади. Зотан ташқаридаги бундай хавф таҳдид солаётганини билардилар, шунга қарамай, ишратпараст ва шуҳратпараст хонлар мамлакатда ички урушларни давом эттиришди. Дилшоди Барнонинг қуйидаги мисралари сўзларимизни далиллайди:
Юртимизга рахна солиб, кечалар бирдан кириб,
Роҳатимизни бузишга келмасун бегоналар [26, 35].
Бир кун кутилмаганда роҳатимизни бузиб кечқурун ташқаридан бегоналар ҳужум қилмасин, ватанимизни босиб олмасин, дея огоҳлантиради. Шу ғазалнинг кейинги сатрларида шоирнинг фикрлари янада ёрқинроқ ойдинлашади:
Не гуноҳим борки тожикман, тилимда турк сўзи,
Қипчоқу мўғул келиб, бошимга урғай фоналар.
Тожик бўлиб туғилганман, бироқ ўзбекча гаплашаман, ўша даврларда қипчоқу мўғул борми, мамлакатда бир-бирига қилич кўтариб, бир-бирини сўйиш билан овора эди. Дилшоди Барно айнан шундай урушнинг қурбони бўлгани учун ҳам душманнинг босқини нималигини билади ва шунинг учун ҳам халқни огоҳликка чақиришга уринади:
Пок тупроқларни босиб, қилди ифлос ерларин,
Зоғ чанголидин ҳам мушкул эрур бедоналар.
Душман бостириб келса, пук ерларни ифлос қилади, гулдай қизларни хароб қилишга, уларнинг умрига зомин бўлишига ёш йигитларнинг қони тўкилишига, энг муҳими, мамлакат ичкарисидаги душманлардан кўра, ташқаридагиларнинг чангалида омон қолиш қийинлигини шоир теран ҳис қилади. Дилшоди Барнонинг бу мушоҳадалари ўз ҳаётий тажрибалари билан қоришиқ эди, чунки ҳали ёшлик чоғларида уни тўқсон ёшли бувисининг бағридан юлиб олиб, уруш пайтида асирга тушган қатори худди қўлга киритилган мулкдай Қўқонга зўрлик билан олиб кетилади, оқибат ўн етти ёшли қизнинг эллик ёшли имомга хотин бўлишига тўғри келадиким, буни ҳам шўрлик қиз бахт дея қабул қилади.
Маълумки, хонликлар давридаги бошбодоқлик айнан XVIII асрда кучайиб кетган эди. Бу уч мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт ғоят танг аҳволнинг зўрайиши, қашшоқлик ва тинимсиз давом этган курашлар халқнинг тинка-мадорини қуритди. Жумладан Ўратепа ўша даврларда хонликларнинг кураш майдонига айланиб қолганди. Бу ерга Шарқдан Қўқон хонлиги, Шимолдан Бухоро амирлиги тез-тез бостириб кириб, талончилик урушларини олиб борарди. Дилшод Барно ўзининг “Муҳожирлар тарихи” асарида битганидек, бир қўлида қалам, бир қўлида қилич тутган Қўқон хони Амир Умархон – Амирий Қўқон хони 1816-17 йилларда Ўратепани қамал қилиб, шаҳар ҳимоячиларидан 400 нафарини дорга тортади. 13 мингдан зиёд кишини асир қилиб Қўқонга қайтади. Улар орасида ўн етти яшар шоир Дилшоди Барнонинг ўзи ҳам бор эди. “Тарихи мухожирон” асарининг тўртинчи ва бешинчи саҳифаларида ўша машъум кунни муаллиф қуйидагича хотирлайди: “Жазодин боқий қолғон жами халойиқни пойлуч, сарлуч Бекат чўли билан Фарғона заминига итоб айлади. Камина ўн етти ёш шу оломон ичинда юруб қошқор эрдим. Волида бечорам уч йил илгари вабода фавт бўлғон ва қиблагоқ ўлдурулуб, «Калла Манора»ға калласи қўйилғон эди. Ман уйимизда бир ғариб тўқсон ёшлиқ биби Нодира илан қолғон эрдик. Ёв босқинида катта Бибижоним мани жағорага ёшурғон эди.
Хон сарбози мени жағорадан чиқозуб олди вабибимни жағораға солуб, мени ҳайдаб Чаҳорсувға галаға қўшди. То ҳоло бечора қари бибим ҳоли на бўлғонини билмайман. Алқисса, Фарғона сафариға ҳамма издиҳомни қўшоқ қилиб ҳайдағон эрдилар. Амир лашкари орқасидағи тўзон ичинда кўзлари чангдин оғруб, ёшлар зўр-базўр юрғонда қари ва беморлар афтон-хезон ва нолон ва ҳазор азоб...” [27, 3-15]
Урушда асирга тушган йигитлар қулликка, қизлар бўлса хон ёки амалдорларнинг ҳарамида чўрилик қилишга маҳкум қилинардилар. Саройга олиб келинган Дилшоди Барно ғоят сулув эди. Умархонга тортиқ этилиши кўзланган қизлар орасида дилбарлиги ва ақли расолиги билан ажралиб турарди. Шоирнинг хотираларида битган қайдларига асослансак, сулув мазлума қизлар уруш чоғида шу тариқа зўрлик ва тажовузкорлик қурбонига айланишаркан, саройга олиб келингач, уч кун ўтиши билан уни ясантириб, Умархоннинг ҳузурига олиб киришади. Ҳукмдор Дилшоди Барнонинг шоирлигини билиб қолиб, ўз одатига кўра, синаб кўрмоқликчи бўлди. Умархон Амирий тахаллуси билан шеърлар ёзар ва рафиқаси Нодирабегим билан баъзан шеърий сўз ўйинлари қилиб турарди, лекин қайсар Дилшоди Барно хонга шундай моҳирлик билан кўзгу тутадиким, ўз аксидан қўрқиб кетган хон унга қўл теккизмай саройдан қувиб юборади. Умархон курси устида турган бир анорни кўрсатиб:
Бу анорга не деюрсан?” деб сўрайди.
“Ичин қонға тўлдирибсан”, дея жавоб берди шоир тап тортмай.
Табиийки, бундай жавобни кутмаган Умархоннинг ғазаби қўзийди ва у Дилшоди Барно таърифлаганидай қарсак чалиб, ўз мулозимини чақиради, ҳақиқатни айтган қизни ўша тундаёқ саройдан олиб чиқиб кетишади.
Аммо бошқа бир манбада келтирилишича, шоҳ либосидаги шоир Амирий (Умархон) асира Дилшод Барнога “Кел, эй тожикнинг ғазалхон қизи...” дейди ва хонтахта устида турган анорга бағишлаб, ғазал тўқишини талаб қилади. Дилшод Барно қуйидаги ғазални ўқийди:
“Буни бир гумбази афлок кўрдим,

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish