290
Марказий Осиѐ ҳудудларида тарқалган кўчкилар иқлим ша-
роити билан узвий боғлиқ. Масалан, 1954, 1958, 1969, 1978, 1989 ва
1998 йилларда атмосфера ѐғинлари меъѐрдан юқори бўлгани учун
кўчки жараѐнлари ҳам кўп бўлган.
Республикамизда кўчки жараѐнлари Сурхондарѐ, Қашқадарѐ,
Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва
Наманган вилоятлари
ҳудудларида энг кўп тарқалган.
Кўчкиларнинг фаоллашув хусусиятини кейинги 40 йил ичида
таҳлил қилиш уларнинг кўпайганлигини кўрсатади. 1962 йилдан
1970 йилгача (икки мингдан ортиқ) ва 1991 йилдан 1999 йилгача
(уч мингдан ортиқ) кўчкилар содир бўлган.
Бу даврларда атмосфера
ѐғинлари жуда кўп бўлганлиги ҳам қайд этилган. Ўтган асрнинг
охирги ўн йиллиги кўчки жараѐнининг жуда фаоллашган йили
ҳисобланади.
Ерости сувлари геологик ишининг яна бир экзотик тури бўлиб
балчиқ вулканизм ҳисобланади. Балчиқ вулканизм - бу ер қаъридан
маълум каналлар бўйлаб
даврий равишда газ, сув ва балчиқнинг
отилиб чиқишидир. Балчиқ вулканларнинг ҳосил бўлиши учун ер
пўстида сув, кўп миқдорда газ, гилли жинсларнинг кенг
тарқалганлиги ва бу материалларнинг
даврий равишда ер юзасига
отилиб чиқиши учун аномал босим ва ер ѐриқлари бўлиши лозим.
Омилларнинг бундай уйғунлиги асосан нефт ва газ конлари
ривожланган вилоятларда кузатилади ва ушбу ҳудуднинг
нефтегазлилигининг бевосита белгиси ҳисобланади (қаранг:
Вулканизм).
Ерости сувлари бузиш ишларидан ташқари материалларни
ташийди ва ѐтқизади.
Ташилиш асосан кимѐвий шаклда,
яъни чин ва коллоид
эритмалар тариқасида амалга оширилади.
Эритмалардан чўкинди ҳосил бўлиши уларда модда
концентрациясининг ошиши, ҳарорати ва фильтрациясининг
пасайиши ва бошқа сабаблар орқали рўй бериши мумкин.
Ерости сувлар билан боғлиқ бўлган ѐтқизиқлар
орасида
оҳакли ва кремнийли туфлар ва қўнғир темиртош кенг тарқалган.
291
Оҳакли туфлар
—
кальцитдан таркиб топ-
ган ғовак ва бўшлиқли
жинслар бўлиб, ерости
сувларининг
чиқиш
жойларида ҳосил бўла-
ди. Нисбатан йирик
бўшлиқларга эга бўлган
бундай туфлар
травер-
тиналар
дейилади. Тоғ
ѐнбағирларида травер-
тиналарнинг
ѐтқизи-
лиши
натижасида
баландлиги 200 м гача борадиган супалар ҳосил бўлиши мумкин.
Бундай травертиналар Туркиянинг Паумқала қўриқхонасида кенг
ривожланган (142-расм).
Термал
ерости
сувлари ер юзасига кўп
миқдорда эриган крем-
незем олиб чиқади.
Бундай ерости сувлари
даврий
равишда фон-
танлар шаклида оти-
либ чиқади. Уларнинг
ҳарорати +95ºС гача
боради. Гейзер сувла-
ридан
опалдан таркиб
топган
кремнийли
туфлар ѐки гейзеритлар ҳосил бўлади.
Ҳозирги вақтда бундай гейзерлар Камчаткада ва АҚШнинг
Йеллоустон миллий паркида кенг ривожланган (143-расм).
Иссиқ гейзер сувларида одатда кремнезем эриган бўлади. Ер
юзасида бундай сувларнинг тез совуши туфайли кремнезем опал
шаклида чўкмага ўтиб кремнийли туфлар – гейзеритлар ҳосил
бўлади (144-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: