Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

150-расм. Трог кўли. 
151-расм. Моренанинг 
шаклланиши. 
Фирн ҳавзасидаги фирннинг усти доим тоза ва оппоқ; унинг 
устига ѐн-атрофидаги қоялардан тошлар тўкилиб турсада, янгитдан 
ѐғаѐтган қор уни қоплаб қолади. Музликлар бошланишда анча тоза 
бўладилар, аммо кейинчалик уларнинг устида мореналар тўпланиб, 
ўзининг оқ рангини йўқотади (151-расм). 
Музлик водий бўйлаб пастга тушган сари водийнинг 
ѐнбағридаги қорлар тобора озайиб боради ва ундаги қоятошлар 
очилиб қолади. Бу қоялардан гоҳо-гоҳо музлик устига тош 
парчалари қулаб тушади. Қулаб тушган тош парчаларини 
силжиѐтган музлик ўзи билан олиб кетади, унинг ўрнига 
музликнинг тоза қисми силжиб келади. Улар ҳам ўз навбатида тош 
парчалар блан қопланади. Шу йўсунда музликнинг чеккаларида 
майда ва йирик тош парчалардан иборат узун жўяксимон тизмалар 
вужудга келади. Уларнинг баландлиги ва кенглиги тоғ 
ѐнбағирларининг баландлиги ҳамда мореналарнинг қандай 


303 
маҳсулотлардан иборатлигига боғлиқ. Бу хилдаги жўяклар 
чекка 
мореналар
деб аталади. Водийнинг ѐни қанчалик нишаб бўлса, 
шунча кўп жинс бўлаклари муз устига қулаб тушади. 
Кўп музликлар мураккаб тузилган бўлади. Улар алоҳида фирн 
ҳавзаларидан оқиб чиққан бир неча кичик музликларнинг 
қўшилишидан ҳосил бўлади. Иккита музликнинг қўшилишидан 
битта каттароқ музлик вужудга келгач, уларнинг бир-бирига ѐндош 
тарафдаги чекка мореналари ҳам қўшилиб янги, мураккаб 
музликнинг ўрта қисмида қолади. Бундай мореналарга 
ўрта 
мореналар
номи берилган. Мураккаб музлик қанча кўп майда 
музликларнинг қўшилишидан пайда бўлса, у шу қадар кўп ўрта 
мореналарга эга бўлади (152-расм). 
Музликнинг 
юзида ѐтган барча 
мореналар 
устки 
мореналар 
деб ата-
лади. Ундан ташқа-
ри 
музликларда 
ички мореналар ҳам 
мавжуд 
бўлади. 
Музлик 
ѐрилиб, 
дарзлик ҳосил бўл-
ганда устки морена-
ларнинг бир қисми 
дарзликнинг ичига 
кириб қолди ва 
ички мореналарни
ташкил этади. Ундан ташқари, 
фирннинг орасида қолиб қор билан қўмилган тошлар ҳам музликка 
қўшилиб, унинг ичида қолиб кетади. Водий ичидан сурилаѐтган 
оғир муз массаси оқар сувдек водийнинг ости ва ѐнларини емиради, 
ажралиб қолган тош парчаларини олиб кетади. Буларга дарзликлар 
ичига тушиб қолган тошлар ҳам музлаган ҳолатда қўшилиб, 
умумий музликнинг ҳаракатида иштирок этади. Уларнинг бир 
қисми водий тубидаги чуқурликларни тўлдириб, тўхтаб қолади. 
Агар музлик эриб кетса, унинг изини шу белгилар орқали тиклаш 
мумкин. Шу хилда тўпланган материаллар 
туб (остки) мореналар
деб аталади (153-расм). 
Туб мореналар устки ва ички мореналардан олиб кетаѐтган 
жинс бўлакларининг ўзаро, водийнинг тагига ва ѐнига ишқаланиб, 
силлиқланиб бориши билан фарқ қилади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish