288
расм). Ғор деворлари силлиқ юзали оқмалар билан қопланган.
Ғорнинг 55 х 43 м ли кенг жойида концерт зали ташкил этилган.
Залнинг салқин тоза ҳавоси, ажойиб акустикаси, тиниқ сувли кўли,
деворларидаги кошинкор кристаллар уни туристлар учун ажойиб
орогомгаҳга айлантирган (139-расм).
139-расм. Карст ғоридаги концерт
зали.
140-расм. Арагонит кристаллари.
Ғор ичидаги сталактитлар, сталагмитлар ва устунларни ҳамда
унинг деворидаги оқмаларни ҳосил қилган минерал заргарликда
оникс деб аталувчи арагонит кристалларидан таркиб топган (140-
расм).
Ерости
сувларининг
фаолияти
иккита
омил
билан
белгиланади. Улардан биринчиси суффозия бўлиб,
остки
жинслардан гил зарраларининг ювилиб кетиши ва грунт
мустаҳкамлигининг кескин пасайиши билан боғлиқ. Иккинчиси эса
ерости сувларининг гидродинамик босими билан боғлиқ. Тупроққа
шимилган ерости сувлари гил жинсларини кўпчитиб, улар
орасидаги ишқалиш кучини кескин камайтиради. Натижада
уларнинг устидаги жинс массалари ѐғланган
юзадагидек паст
қияликда ҳам осон сурилиб кетади. Бу жараѐнлар туфайли
кўчкилар ривожланади.
Тоғли, тоғолди, дарѐ бўйлари зоналарида яшайдиган аҳоли ва
халқ хўжалиги объектларига катта хавф туғдирадиган табиий
офатлардан бири кўчкилардир.
Йирик кўчкиларнинг аксарият қисми зилзиладан сўнг ѐки
зилзила пайтида ҳосил бўлади.
Марказий Осиѐдаги ер кўчиши шакли ва кўлами билан ажра-
либ туради. Улар лѐсс қатламларида тарқалган бўлиб, ер
остига
шимилаѐтган атмосфера ѐғинлари маълум чуқурликкача бориб, сув
ўтказмайдиган қатламга етгач ѐнбағир бўйлаб оқади. Ҳосил бўлган
289
юзага силжиш юзаси дейилади. Силжиш юзаси устида турган ер
массасига гравитация кучи таъсир қилиши оқибатида ѐнбағирда тик
қоя ҳосил қилиб узилиш пайдо бўлади ва узилган бўлак пастга
силжий бошлайди. Ҳаракатдаги жинсларнинг ҳажми бир неча ўн
млн. м
3
ларгача боради (141-расм).
Ер кўчиши ѐнба-
ғирнинг қиялигига, тоғ
жинси
таркибига,
атмосфера
ѐғинлари
миқдорига
боғлиқ
ҳолда
ривожланади.
Ёнбағир қиялиги қан-
чалик нишаб бўлса,
кўчкининг
тезлиги
шунчалик
катта
бўлади. Кўп ҳолатлар-
да
кўчки
экзоген
жараѐнлардан
сел,
жарланиш, чўкиш ҳодисалари билан уйғунлашиб кетади.
Тарихий манбаларга назар ташласак, ҳудудимизда XX асрнинг
60-йилларигача бу жараѐн табиий
омил натижасида ривожланиб
борганлигини кўрамиз. 60-йилларнинг охирига келиб тоғли ва
тоғолди водийларида ер кўчиши кескин ортиб борган. Бунга асосий
сабаб гидрометеорологик шароитнинг мураккаблашуви, атмосфера
ѐғинларининг ҳаддан зиѐд бўлиши, қадимдан лалмикор ерлар
ҳисобланган тоғолди зоналарида хўжалик фаолиятининг кенгайти-
рилишидир. Тоғолди адирликларида кўндалангига
техник ишлов
берилиши натижасида ѐнбағирнинг эрозияга бардошлилиги па-
сайиб кетади ва бу хол аввал маҳаллий, кичик-кичик, сўнг
йирик
кўчкилар пайдо бўлишига олиб келади. Айниқса, бундай жойлар
аҳоли яшайдиган қишлоқларга яқин бўлса, жуда катта хавф
туғдиради.
Ер кўчиши осуда
турмуш тарзига хавф солиши, айниқса
қишлоқ хўжалик истеъмолида бўлган майдонларга катта зарар ет-
казиши оқибатида кўпгина иқтисодий қийинчиликни юзага келти-
ради. Шунинг учун уларнинг пайдо бўлиши, тарқалиш майдонлари
махсус дастурлар асосида ўрганиб чиқилиб, керакли хариталар ту-
зилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: