хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини.
Ахборот-ресурс маркази
14-§. Кутубхоначи
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
107
108
|
Кутубхоначи
Кутубхоначи
(ўрта малакала)
|
2432
4141
|
Бошқарув
Мутахассис
|
О/М
ЎМКҲТ
|
Таклиф этилмоқда
|
Лавозим вазифалари:
ўқувчи ва педагог ходимларнинг китобхонлик сўровномалари ва эҳтиёжларини максимал даражада тўлиқ қондириш;
кутубхонанинг истиқболли ва жорий режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлаш;
ўқувчиларнинг талабига мувофиқ адабиётлар берилиши ва қабул қилишини амалга ошириш;
ўқувчиларнинг ўқув предметларини муваффақиятли ўрганишлари, таълимий ва сиёсий билим асосларини пухта ўзлаштиришлари мақсадида уларга мутолаани ташкил этишда ёрдам бериш;
ўқувчиларнинг китоб билан мустақил равишда ишлашга, маърифий китобларни кўпрок ўқишга даъват этиш, ҳар бир ўқувчини мустақил равишда ва мунтазам мутолаа қилишга жалб этиш;
кутубхонада ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишда ўқитувчиларга, китоблар билан ишлашда яқиндан ёрдам бериш;
ўқувчиларни кутубхона-библиография саводи асослари, мутолаа маданияти билан таништириш, уларга ахборот манбалари ҳамда китоблар билан ишлаш малакаларини сингдириш;
ўқувчиларнинг ёши, психологик ва ижтимоий аҳволи китобхонлар билан ишлашнинг шакли ва усулларини белгилаш;
зарурий ўқув адабиётлар, даврий нашрлар, бадиий ва илмий-оммабоп китоблар, маълумотномалар ва библиографик қўлланмалар, методик адабиёт билан тулдириш, дарсликлар фондини ташкил этиш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш;
тавсия этиладиган бадиий адабиётлар рўйхатини тузиш ва ўқувчиларга етказиш, индивидуал ва жамоавий тарзда хабардор этиш;
кирим қилинган китоб ва газета-журналларни сақланиши, ўқувчиларнинг фойдаланиши учун шароит яратиш;
электрон дарсликлар, видео дарсликларни ахборот-ресурс фондига киритиб бориш;
меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш;
муассаса фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлаш.
Билиши керак:
давлатимизнинг таълим тизимига оид, ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
ахборот-кутубхона назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
давлатимиз ва хориж давлатлар илм-фанининг библиография ва ахборот соҳасидаги ютуқлари ҳамда ахборот-кутубхона жараёнлари технологиясини;
библиография ва информатика соҳасидаги методик материалларни;
муассаса фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни.
Малака талаблари:
ўз йўналиши бўйича камида ўрта махсус ёки олий маълумот, амалий иш стажи талаб этилмайди.
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |