Ўқув методик бўлими
10-§. Бўлим бошлиғи
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
1925
|
Бўлим бошлиғи
|
1239
|
Бошқарув
|
О/М
|
Таклиф этилмоқда
|
Лавозим вазифалари:
бўлим бошлиғи ўқув жараёнини ташкил қилиш, таълим стандартларига мувофиқ ўқув-тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;
ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш, замонавий педагогик технологияларни жорий қилишни ташкил этиш;
педагогик ходимларга методик ёрдамни, жамоанинг ва ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилишни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқиш;
ўқув фанлари бўйича методик материаллар ишлаб чиқилишини, ёш мутахассисларга методик ёрдам беришни, ўқитувчилар малакасини, касбий маҳоратини ошириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг ўқув юкламасини такомиллаштириш;
таълим сифатини ошириш мақсадида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, таълим жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда бажарилишини таҳлил қилиш;
илғор педагогларни тажрибаларига оид материалларни педагогик кенгашда муҳокама қилишга тайёрлаш ва уни оммалаштириш;
бўлим ҳужжатларининг тўғри сақланиши, уларнинг белгиланган тартибда расмийлаштириш ва архивига топшириш;
таълим муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
Билиши керак:
муассаса фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини;
таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини;
жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
коллеж ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказишни;
касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни;
касб, мутахассисликка оид маълумотларни қидириш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий усулларини;
касб-ҳунар мактабида режали фаолиятнинг принциплари, усуллари, технологиялари, воситаларини;
касб-ҳунар мактаби фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш механизмини;
педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни.
Малака талаблари:
олий маълумот, уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |