Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
918
|
Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари
|
1210
|
Бошқарув
|
О/М
|
Таклиф этилмоқда
|
Лавозим вазифалари:
Молия-иқтисод ишлари бўйича касб-ҳунар мактаби ва коллеж хўжалик фаолиятини бошқариш, янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилишини таъминлаш;
Коллежда ўқув хоналари, ишлаб чиқариш таълими устахоналари ва лабораторияларида технологик жиҳозларни лойиҳа талаблари ва меъёрларига мувофиқ жойлаштиришни ташкил этиш, хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига жавоб беришини, жиҳозларни сақланишини, электр ва ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига жавоб беришини ташкил этиш;
коллежнинг хўжалик фаолияти учун зарур шартномаларни ўз муддатида расмийлаштиришни, уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб қилиш чора-тадбирларни амалга ошириш;
Коллеж ходимлари ва таълим олувчилари учун ижтимоий-маиший, ётоқхона ва ошхоналарда зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Коллежнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, бино ва қўшимча объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида тегишлилигича кўмир, суюқ ёқилғи, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва маълумотларни ҳудудий таълим бошқаруви органларига тақдим этиш ҳамда қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланишини таъминлаш;
Коллеж ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишини мувофиқлаштириш;
ваколат доирасида молиявий ва хўжалик масалаларини ҳал этиш, бюджет ва бюджетдан ташқари молиявий (кантрактдан тўлов) маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, меҳнат, ишлаб чиқариш, ижро интизоми ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлаш;
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.
Билиши керак:
Молия-иқтисод, қурилиш ва жиҳозлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ва уларнинг ижросини амалга ошириш тартибини;
жиҳозлаш меъёрлари асосида хоналарга керак бўлган жиҳозларни ва уларни жойлаштирилишини;
коллеж биносининг техник ҳолатини, унинг ҳудуди, хоналар сони ва ўлчамларини, таълим муассасаси биносига қўйиладиган техник талабларни;
бошқариш психологияси ютуқларидан фойдаланишни, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
коллеж фаолиятини тартибга солувчи фуқаролик, бошқарув, меҳнат, бюджет, солиқ қонунчилигини;
коллеж фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
Малака талаблари:
Олий маълумот, стаж талаб этилмайди;
|
Do'stlaringiz bilan baham: |