4-§. Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
917
|
Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари
|
1210
|
Бошқарув
|
О/М
|
Таклиф этилмоқда
|
Лавозим вазифалари:
ишлаб чиқариш таълими ва амалиёти жараёнини ташкил этиш, профессионал таълими стандартларида кўзда тутилган ўқув режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;
бош уста, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини танлаш, жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш масалаларини ташкил этиш;
ишлаб чиқариш таълими ва амалиёти жараёнини бошқариш, ишлаб чиқариш таълими усталарининг илғор тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш;
бош уста, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик, чорак ва ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш;
хом-ашё материаллари сарфи ҳисобини ва ҳисобдан чиқариш ишларини мувофиқлаштириш, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан битирувчиларни ишга тақсимлаш ва ишга жойлаштириш жараёнини бошқариш ва талабномалар портфелини шакллантириш;
иш берувчилар талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш;
ўқув жиҳозлари, қурилмалари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини таъминлаш, коллеж моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
педагогик юкламаларини бажарилишини назорат қилиш, ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, ўқув-машқ полигонлари, ўқув хўжаликларида мавжуд техник воситалар, жиҳоз ва дастгоҳлардан тўғри ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш;
ўқув жараёнига таълимнинг инновацион шакллари, технологиялари ва ишланмаларини фаол қўллаб, узлуксиз профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Коллежда касбга йўналтириш бўйича тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ташкил этиш;
Коллежда умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида таълим жараёнини кундузги шаклда амалга ошириш;
меҳнат муҳофазаси талаблари, санитария-гигиена ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш.
Билиши керак:
ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ва лабораторияларини жиҳозланиш меъёрларини;
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш қоидаларини;
коллежда ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказишни;
коллеж фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни қўллашни.
Малака талаблари:
касб-ҳунар соҳаси ёки умумкасбий ва махсус фанлардан бири бўйича олий маълумот, таълим тизимидаги ёки касб-ҳунар соҳа йўналишига мос ишлаб чиқаришдаги 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи;
илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган шахсларга иш стажи талаб этилмайди;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |