11-§. Услубчи
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
1718
|
Услубчи
|
2341
|
Мутахассис
|
О/М
|
Таклиф этилмоқда
|
Лавозим вазифалари:
методик ишларни ташкил қилиш, ўқув-методик ва тарбиявий ишларнинг ҳолатини ва уларнинг таълим стандартларига мослигини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ўқув гуруҳлари, тўгараклар ва ўқувчилар уюшмаларини шакллантиришда иштирок этиш, педагог ходимларга ўқитиш мазмуни, шакллари, усуллари ва воситаларини аниқлашда ёрдам бериш;
педагогик ходимларга тегишли фаолият йўналишлари бўйича маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш, тегишли йўналишлар бўйича ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишда иштирок этиш;
ўқув, ўқув-мавзу режалар, фанлар ва ўқув курслари бўйича дастурлар тузиш;
ўқув-методик ҳужжатлар, қўлланмалар (ўқув фанлари, қурилмалар намунавий рўйхати, дидактик материаллар ва ҳоказо) ишлаб чиқишни, уларга тақриз беришни ва тасдиқлашга тайёрлашни ташкиллаштириш;
педагогик ходимларнинг методик уюшмалари ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш, конференциялар, семинарлар, танловлар, кўргазмалар, олимпиадалар, мусобақалар ва ҳоказоларни ўтказиш бўйича зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
нашр этилаётган дарсликлар, ўқув қўлланмалар, видеоматериаллар, аудиовизуал ва бошқа ўқитиш воситалари хусусида педагог ходимларни хабардор қилиш ва мактабнинг уларга бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиш;
илғор педагогик технологиялар тажрибаси тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш, ўқитиш ва тарбиялашнинг самарали технологияларини амалга оширишни ташкил қилиш;
таълим муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
Билиши керак:
дидактика тамойиллари педагогика асослари ва ёш психологияси, ўқитишнинг умумий ва хусусий технологиялари, ўзлаштириш методикаси ва ўқув фанини методик таъминлаш тамойиллари ва муассасада таълим жараёнини ташкил қилиш тизимини, унинг фаолият йўналишларини, муассасадаги педагогик ишларнинг самарали шакл ва методларини аниқлаш, умумлаштириш ва тарқатиш методикасини;
таълим ташкилотида танланган таълим дастурини ўзлаштиришда таълим жараёни хусусиятлари (ўзига хослиги), таълим олувчиларга қўйиладиган талабларни;
таълим дастурлари бўйича таълим жараёнини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, психологик-педагогик ва ташкилий-услубий асосларини;
таълим жараёнининг дастурий-услубий таъминоти, ўқув ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан шахсий маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларни юритиш ва улардан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи таълим ташкилотининг локал (ички) норматив ҳужжатларини;
ўқув режаси, тақвим ўқув режаси, ўқув предметлар, курслар, фанлар (модуллар)нинг ишчи дастурлари, бошқа таркибий қисмлар, шунингдек баҳолаш ва услубий материалларни ишлаб чиқишнинг асосий босқичларини;
замонавий ўқув ва ўқув-услубий қўлланмаларга, электрон таълим ресурсларига ва бошқа услубий материалларига қўйиладиган талабларни;
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан ўқув предметлар, курслар, фан (модул)лар дастурларини, амалиётларни, дарслартаҳлилиниамалга оширилишини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолашни;
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакаларини (компетенцияларини) баҳолашнинг замонавий ёндошувлари, усуллари ва мониторинг қилиш воситаларини;
муассаса педагогик ходимлари методик уюшмалари иши мазмуни ва уни ташкил эттириш тамойилларини;
ўқув-дастурий ҳужжатлар, ихтисосликлар бўйича ўқув режалари, таълим дастурлари, ўқув қурилмаларининг намунавий рўйхати ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
нашриётлар билан ишлаш асосларини, методик ва ахборот материалларини тартибга солиш тамойилларини, ўқув қўлланмалари мажмуасини юритиш, ўқитишнинг аудиовизуал ва интерактив воситаларига асосий талабларни.
Малака талаблари:
педагогика йўналиши бўйичакамида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |