31-§. Лаборант
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
1535
|
Лаборант
|
2229
|
Мутахассис
|
ЎМКҲТ
|
Таклиф этилмоқда
|
Лавозим вазифалари:
лабораториянинг режасида кўзда тутилган таълим жараёнига моддий-техникавий хизмат кўрсатиш борасидаги ишларни бажариш;
лаборатория хонасини ёнғинга қарши воситалар, тиббий ва шахсий ҳимоя воситалари, иш кийимлари билан жиҳозлашни назорат қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик учун бурчак тайёрлайди ва ўқувчиларни ушбу қоидалар билан таништириш;
ўқитувчиларнинг лаборатория ва амалий ишларини ўтказишларида қатнашиш, кўрсатмаларини бажариш;
лабораториядаги иш жойларида озодалик ва тартиб бўлишини, асбоб ускуналар сақланишини, уларнинг бутунлиги ва ишга тайёрлигини таъминлаш;
лабораторияда ёнғин ва техник хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, ўқувчилардан уларнинг бажарилишини талаб қилиш;
ўқув-кўргазмали қуролларни тайёрлаш, ишлаб чиқиш ва таъмирлашда
қатнашиш;
Билиши керак:
ўз фаолиятига тааллуқли йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни,муассаса ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатларни билиши;
Малака талаблари:
камида ўрта махсус маълумот, иш стажи талаб этилмайди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |