3-§. Директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
914
|
Директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари
|
1210
|
Бошқарув
|
О/М
|
Таклиф этилмоқда
|
Лавозим вазифалари:
Ёшлар билан ишлаш, маънавий-ахлоқий тарбиявий ишларни ташкил қилиш, тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқиш, гуруҳ раҳбарлари амалга оширадиган тарбиявий ишлар режаларининг бажарилишини назорат қилиш;
миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари мажмуасига кирувчи фанлар бўйича таълим стандартлари талабларининг бажарилишини назорат қилиш, шу фанлар бўйича ўзлаштириш, ўқувчиларнинг давомати ва хулқи, тарбиявий тадбирларнинг сифати ва самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;
ўқувчилар турар жойида ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилинишини, спорт секциялари ва тўгаракларни ташкил этилишини таъминлаш;
миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мисоли асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил қилиш;
мактабнинг маърифий ва тарбиявий ишларини мувофиқлаштириш ва йўналтириш, гуруҳ раҳбарларининг ишларини ташкил қилиш, илғор педагогик тажриба алмашиш бўйича ишларини мувофиқлаштириш, тарбиявий ишлар сифати ва натижаларини таҳлил қилиш;
тарбиявий ишлар бўйича методик материаллар ишлаб чиқишни, ёш мутахассисларга методик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг касб маҳоратини, малакасини ошириш ишларини олиб бориш;
ўқув ва бошқа хоналарини ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига оид масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари билан жиҳозлашни ташкил қилиш;
гуруҳ раҳбарларининг синфдан ва мактабдан ташқари олиб борадиган тарбиявий фаолиятига раҳбарлик қилиш, таълим муассасаси тарбиявий ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботлар тузиш, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил қилиш;
ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давомати, тарбиявий ишлар самарадорлигининг назоратини амалга ошириш;
ёшларни миллий ғояга садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм, ақидапарастлик ва турли хил диний оқимларга ўқувчи-ёшларни кириб қолишларини олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини таъминлаш;
таълим олиш орқали шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланишга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш, ўқувчиларда ватанпарварликни, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда уларда масъулият ва ижодий фаолиятни ривожлантириш;
ҳуқуқ-тартибот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
мамлакатимизда нишонланадиган муҳим байрам саналарига бағишланган тадбирларни ташкил этилишини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларида касб-ҳунар мактаби фаолияти ва мақсадларини тарғибот этиш;
касб-ҳунар мактаби фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш.
Билиши керак:
ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини;
тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни, касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ёзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини;
жамоага раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишларини, тарбиявий ишлар сифатини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
маънавий-ахлоқий тарбияни амалга оширишда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини;
ҳудуднинг хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган, фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ тўгараклар фаолиятини ташкил этишни;
тарбиявий тадбирлар сценарийларини ва тарбиявий ишлар режалари, дастурларини ишлаб чиқишни;
методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни;
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш қоидаларини;
педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни.
Малака талаблари:
Олий маълумот, таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи;
илмий даража ёки илмий унвонга эга шахсларга иш стажи талаб этилмайди.
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |