Хўжахонов исмоилжон мансурович ўзбекларнинг миллий ўзлиги


Миллий ўзликни англашнинг асосий омиллари



Download 1,07 Mb.
bet44/61
Sana09.07.2022
Hajmi1,07 Mb.
#760120
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   61
Bog'liq
ozbeklarning milliy ozligi

Миллий ўзликни англашнинг асосий омиллари

Миллат ва миллий ҳис-туйғунинг шаклланиши турли омил-лар билан боғлиқ жараён ҳисобланиб, бу ҳақида олимлар то-монидан ҳар хил фикр-мулоҳазалар билдирилган. Анъанавий жамиятларга хос локал (маҳаллий, ҳудудий) ва диний асосдаги ўзликни англашдан тил ва маданий ўзига хосликка асослан-ган миллий ўз-ўзини англаш ҳис-туйғусининг шакланишида янги даврга хос (саноатлашган жамиятдаги) замонавий ўзга-ришлар, яъни янгича меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш усул-лари, ижтимоий табақалашиш ҳамда оммавий таълим, даврий матбуотнинг вужудга келиши, диний марказлар нуфузининг пасайиши, миллий манфаатларни устун аҳамият касб этиши кабилар муҳим ўрин тутади.


Халқ орасида миллий ҳис-туйғунинг шаклланишида ижо-бий маънодаги миллатчилик” (“миллатпарварлик”) ҳаракати муҳим рол ўйнайди. Одатда, миллатпарвар зиёлилар миллий тил, миллий матбуот орқали миллат бирлиги ва маданий ўз-ликни англаш учун курашади. Марказий Осиёда ҳам миллий ўзликни англашда миллий зиёлиларнинг ўрни катта бўлган. Умуман олганда, Туркистонда миллат ва миллият ҳақида бир нечта қарашлар мавжуд бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Ай-ниқса, улардан иккитасини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим:





  1. миллий маърифатпарвар зиёлиларнинг қарашлари асосида-ги диний-ҳудудий миллат ғояси; 2) дастлаб Россия империяси даврида бошланиб, кейинчалик шўро ҳокимияти даврида охи-рига етказилган этномиллат лойиҳаси. Ўзбек халқининг мил-лий ўзлигини англашида ҳар иккала ғоя ҳам маълум мазмунга эга эди.




    • аср бошларида ўзбекларнинг этник таркиби анча шакл-ланиб улгурган бўлса-да, унинг таркибига кирувчи этник гу-руҳлар ўртасидаги этнографик ранг-баранглик сезиларли да-ражада сақланиб қолаётган эди. Улар ўзаро бир-биридан хўжа-лик-маданий хусусиятлари, этник онг сезими, уруғ-қабилавий тузилиши, ўтроқлик ва кўчманчиликка хос анъанавий дунёқа-раши кабилар нуқтаи назаридан фарқ қилар эди. Шу билан бир

88 Исмоилжон ХЎЖАХОНОВ
қаторда Дашти Қипчоқ ўзбек уруғлари ва Мовароуннаҳр турк-лари турмуш тарзига кўра доимий тарзда ўтроқлашиб борган. Бу давр тадқиқотчиларининг қайд этишларича, айни пайтда Мовароуннаҳр турклари ва чорвадор ўзбек уруғлари орасида кўчманчилик тушунчаси анча нисбий ҳисобланиб, уларнинг аксарияти ярим кўчманчи ёки ярим ўтроқ ҳаёт кечириб, хў-жалигида чорвачилик билан бир қаторда тоғ ёнбағирларида лалми деҳқончилик билан ҳам шуғулланишган. Улар кўчманчи уруғлар каби чорвасини ортидан йил бўйи кўчиб юрмас эди, балки мавсумий равишда, шунда ҳам оиланинг барча аъзола-ри эмас, фақат эркак чўпонлар эрта баҳордан то кузги салқин тушишига қадар вақтини яйловда ўтказар эди. Яйловда улар “қора уй” тиклаб яшаган. Оиланинг қишлоқларда қолган вакил-лари эса лойдан тикланган доимий типдаги уйларда яшаган ва деҳқончилик билан шуғулланган. Чорвадор аҳолининг тур-муши ва диний билим даражаси ўтроқ аҳолиникига нисбатан пастроқ ҳисобланиб, одатда, ҳар бир қишлоқнинг диний маса-лаларда (маросим ва удумларда) йўл-йўриқ кўрсатувчи усто-зи (пири, эшони) бўлган. Чорвадор аҳоли орасида ҳам ўтроқ шаҳар аҳолисининг, айниқса, диний билимга эга кишиларнинг таъсирида мусулмончиликка хос тушунчалар анча шаклла-ниб қолган эди. Шу тариқа, Мовароуннаҳр турклари ва ўзбек уруғлари ўзининг хўжалик фаолияти, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий жиҳатдан даштлардаги кўчманчи чорвадор аҳолидан кўра, деҳқончилик воҳаларидаги туркий тилли ўтроқ аҳоли маданиятига анча яқинлашиб қолган эди. Шу билан бир қаторда, ушбу жараён, яъни ўзбеклар таркибига кирувчи этно-график гуруҳлар ўртасида ўзаро бирикиш ва қоришиш жараё-ни ўтроқ ўзбеклар атрофида бир неча асрлар мобайнида давом этиб келаётган бўлса-да, ҳали тугалланмаган эди. Улар яшаб ке-лаётган ҳудуднинг учта алоҳида хонликларга бўлиниб кетиши (унинг эса майда бекликлар ва уруғ-қабилавий бирликларга бў-линиши), хонликларда марказлашишдан кўра тарқоқликнинг кучайиб борганлиги, ҳокимият талашиш ва ер-сув учун ўзаро кураш, турли ҳудудларда яшовчи аҳолининг иқтисодий ва ма-даний ҳаётини деярли мустақил тарзда кечиши каби сабаблар-га кўра ўзбеклар умуммиллий манфаат учун бирлашмасдан тор доирадаги манфаатлари билан чегараланиб қолган эди.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish