Хўжаев Файзулла (1896-йил 1-июл, Бухоро – 1938-йил 13 ёки 15-март, Москва)



Download 65,15 Kb.
bet3/10
Sana26.03.2022
Hajmi65,15 Kb.
#510596
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Barcha jadidlar haqida ma\'lumot

Шодмон Ҳайитов
Файзулла Хўжаев ва Туркистон муҳожирлари
ХХ асрнинг йирик сиёсий арбобларидан бири, ўзбек миллий давлатчилиги учун қатъий кураш олиб борган Файзулла Хўжаев (1896-1938 йй.) ўта мураккаб ва чигал ҳаёт сўқмоқларидан ўтишга мажбур бўлган тарихий шахс эди. Ф.Хўжаев ва унинг маслакдошлари ҳақида бири иккинчисини рад этувчи қарама-қарши фикр-мулоҳазалар билдирилиши ҳам шундан бўлса керак.
ХХ аср 20-30-йиллар тарихи Ватанимизда ҳам, хорижда яратилган Туркистон ўтмиши билан боғлиқ тадқиқотларда ҳам кескин мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Ф.Хўжаев аъзо бўлган жадидлар ташкилоти гарчи 1916 йилдан бошлаб сиёсий курашлар майдонига кирган бўлсада, ушбу шахснинг бевосита ҳукумат раҳбари, давлат арбоби сифатидаги амалий фаолияти 1920 йил кузидан, Бухорода Амир Олимхон тахти ағдарилиб, Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) ҳокимияти ўрнатилиши билан бошланади.
1920 йил кузидаги сиёсий жараёнлар мамлакатда мавжуд бўлган монархия тартиби ўрнига республика бошқаруви вужудга келтириш орқали намоён бўлди. Манғитлар сулоласининг сўнгги ҳукмдори Саид Олимхон Шарқий Бухоро (ҳозирги Тожикистон Республикаси) ҳудудидаги омонсиз, нотенг жангларда большевиклардан енгилиб, 1921 йилнинг баҳорида қўшни Афғонистонга муҳожирликка кетди. Бу даврда Бухоро Республикаси ҳукумати Ф.Хўжаев раҳбарлигида иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий соҳаларда ислоҳотлар бошлаб юборганди.
Афғонистон ва Шарқий Туркистон (ХХР) ўзбек муҳожирлари тўпланган асосий марказлар бўлишган. Амирга ҳамда унинг аъёнлари ва амалдорлари билан бирга эргашиб турли тоифадаги 200-250 минг сонли кишилар Шимолий Афғонистонга ўтишди. Бу ҳақда тадқиқотчи Абдуллаев: «Шарқий Бухородаги кўпгина қишлоқлар ва аҳоли марказлари ҳувиллаб қолганлиги, уларнинг ўрнида тўқайзор ва қамишзорлар вужудга келганлигини ёзади ».
РСФСР ҳукуматининг зўравонликдан иборат сиёсати, «марказ» тазйиқи туфайли Бухоро Республикасининг мустақиллиги фақат сўздагина мавжуд бўлиб қолганди. БХСР ҳукумати таркибида фаолият олиб борган Ф.Хўжаевнинг сафдошлари истиқлолчилар (босмачилар) томонига ўтиб кетаётган ёки хорижий мамлакатлардан сиёсий бошпана излаётган эдилар. БХСРнинг молия нозири, Марказий ижроия қўмита раиси лавозимларида ишлаган Усмонхўжа Пўлатхўжаев (1878-1968 йй.) Бухоро Республикасининг Афғонистондаги элчиси Ҳошим Шайх Ёқубов кабилар муҳожирликни афзал кўрдилар. Абдулҳамид Орипов (БХСР миллий армияси қўмондони) эса мухолифатдаги кучлар томонига ўтиб кетди.
Бир томондан БХСР замонавий мутахассисларга эга бўлиш учун Германия ва Туркияга ўзининг ўқувчиларини юборган, улар ҳам мухожирликда яшашарди.
Юқоридаги фикрларнинг таҳлилига чуқур мулоҳаза билан ёндашсак, ХХ асрнинг 20-йилларида муҳожирларнинг уч гуруҳи вужудга келган эди.
1. Абсалют монархия тузуми тарафдори бўлган, амир Сайид Олимхон ва унга эргашган мухожирлар.
2. БХСР ҳукумати таркибида ишлаган, кейинчалик совет мустамлакачилик ва зўравонлик сиёсатидан норози бўлиб хорижга чиқиб кетган Ф.Хўжаевнинг маслакдошлари.
3. Ф.Хўжаев А.Фитрат, А.Бурхонов, Қори Йўлдош Пўлатов каби ҳукумат раҳбарлари томонидан республика истиқболини ўйлаб хорижий мамлакатларга ўқиш учун юборилганлар.
Ф.Хўжаевга ҳукумат раҳбари сифатида 1920-1924 йилларда қанчалик қийин бўлганлиги ва мураккаб шарт-шароитларда ишлашга тўғри келганлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Бир томондан мамлакат ичкарисидаги адоғи йўқ муаммолар, иккинчи томондан босмачилик (истиқлолчилик) билан кураш олиб бориш, учинчи томондан «марказ»нинг ҳар қандай ҳийла ва найрангларига қарамай, тўла миллий мустақилликка эришиш учун курашни давом эттириш, тўртинчидан эса мухожирликдаги миллатдошлари ҳақида қайғуриш, уларни ўз юртига қайтариш ёки имкон қадар ҳаётларини сақлаб қолиш масъулияти кабилар ёш нозирнинг зиммасида эди.
Афғонистонда амир Омонуллахон (1892-1960; 1919-1929 йй) бошқараётган «ёш афғонийлар» ҳукумати ҳам ўша мураккаб тарихий даврда оғир аҳволда қолганди. Чунки Афғонистондаги мухожирлар таркиби хилма-хил бўлиб, ушбу мамлакатдан амирлик тарафдорлари ҳам, бу тузумга қарши бўлган БХСР ҳукуматининг айрим аъзолари ҳам, тушуниб-тушунмай Амударё ўнг қирғоғига ўтган минг-минглаб оддий деҳқон, чорикор, чорвадор, савдогарлар ҳам паноҳ топишганди.
Ф.Хўжаев Афғонистонга ўтиб кетган, аслида Бухоро фуқаролари (тобеълари) ҳисобланган ўзбек, тожик, туркман халқи вакилларидан иборат чорвадор ва деҳқонларни ўз мамалакатларига қайтариш учун кўп куч-қудрат сарфлади. Бир пайтнинг ўзида ҳам ҳукумат раҳбари, ҳам ташқи ишлар нозири бўлган Ф.Хўжаев Афғонистон ташқи ишлар нозири Маҳмудбек Тарзига (1868-1943 йй.) бир неча бор ушбу масалада ноталар билан мурожаат қилган. Мавжуд материаллар билан танишар эканмиз, Афғонистон ҳукумати аъзолари ва маҳаллий беклар Бухоро фуқароларидан давлат солиғи талаб қилаётганлиги, уларнинг чорва молларини тортиб олаётганлари, Амударёдан Бухоро Республикасига ўтиш учун рухсат бермаётганлиги билан боғлиқ маълумотларга эга бўламиз. Ф.Хўжаев Афғонистон марказий раҳбариятидан ушбу масалага эътиборни қаратиш, Бухоро фуқароларининг дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилган. Ҳужжатлардан бирида: «1920 йилда Афғонистон томонга Чоржўй ва Каркидан 25 минг оила туркманлар, 2 миллионга яқин чорва моллари билан ўтиб кетган эдилар. Улар Бухоро тобеълари бўлиб, ўз юртларига қайтишни истайдилар… Туркманлардан 3 минг оила яқинда ўз юртларига қайтиб келганлиги » кабилар қайд қилинади. Ватанига қайтган собиқ муҳожирлар учун уй-жой, моддий шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор берилган. «Ф.Хўжаев ҳукумати Туркия, Афғонистон, Эрон сингари мамалакатлардан юртига қайтган саводли муҳожирларни муаллимлик қилишга ва турли маърифий-маданий ишларга жалб этган ». Хабарларлардан бирида: «Ҳукумат тарафидан бир вақтлар Афғонистонга чиқиб кетиб, ҳозирда Бухоро Жумҳуриятиға қайтмоқда бўлғон Бухоро халқига 10 минг пуд буғдой, 120 қўш ҳўкиз берилди » деб ёзилади.
Бухоро амири ўз давлати пойтахтини ташлаб чиққанида, унинг ортида оила аъзолари, қавм-қариндошлари қолиб кетган эди. Отахон адиб Садриддин Айний (1878-1954 йй) мақолаларидан бирида Ф.Хўжаев ҳукумати амирнинг оиласига инсонпарварларча муносабатда бўлганлигини ёзади . Амир Бухоро жадидларини (жумладан, Ф.Хўжаевни) 1918 йил мартдаги Колесов воқеасидан кейин асирга олса, муқаррар уларни мислсиз қийноқ ва азобларга тўла ўлим кутарди. БХСР ҳукумати эса бу масалада эҳтиёткорлик билан иш тутди.
БХСР ижроқўми бюросида 1923 йилнинг 15 майида амир оиласи билан боғлиқ масала муҳокама қилинади. Бу масалани ҳал қилиш учун Ф.Хўжаев, Қори Йўлдош Пўлатов, Аббос Алиев, Абдурауф Фитратдан иборат махсус комиссия тузилади. Комиссия қарори билан амирнинг 120 га яқин авлодларидан 51 киши (С. Айний маълумотича, 52 киши ) юборилди. 64 киши эса (жумладан уч ўғли Султонмурод, Шоҳмурод, Раҳим) Бухорода қолдирилди. Нима бўлганда ҳам ўша тарихий шароитда бундай қарорга келиниши БХСР раҳбари томонидан, айтиш мумкинки, ижобий қарашга арзигуликдир.
Н.Наимов ва А.Эгамназаровларнинг ёзишича, ўзга юртда моддий жиҳатдан қийналмасин деб Ф.Хўжаев шахсан амирга 19 та бриллиант кўзли узук совға қилиб юборган. Амир бу воқеадан сўнг унга қилган ёмонликларига афсусланган .
Маълумки, Бухоро амирининг фарзандларини ўз олдига қайтариш учун совет ҳукуматига қилган мурожаатлари ва Москвадаги афғон элчиси билан учрашувлари самарасиз бўлган. Бу муаммони ҳал қилиш учун аралашиш ёки таъсир ўтказишга Ф.Хўжаев қодир эмасди.
Ф.Хўжаев ўз ҳукумати таркибида «босмачилар»ни қўллаётган кишилар борлиги, уларнинг озодлик учун кураш олиб бораётганлигидан хабардор бўлган. У мумкин қадар муҳожирликда яшаётган, Бухоро Халқ Республикаси мустақиллиги йўлида курашаётганлар билан алоқа қилишга уринган. 1921 йил 8 ноябрда бошқирд миллати вакили, Туркистон озодлик ҳаракатларида муҳим роль ўйнаган Аҳмад Заки Валидий Тўғон (1890-1970 йй) билан ўзаро мулоқотда: «Ориповни (А.Орипов) ҳарбий нозирликдан бўшатишни руслар кўпдан бери талаб қилади, буни билиб қўй, бундан буён сен билан кўриша олмасмиз. Раҳм йўқ, муносабат шафқатсиз бўлади Шундай бўлсада Султонов ўз ўрнида қолади, у билан алоқа қилиш йўли очиқ бўлади »-дейди. Амирнинг ёзги қароргоҳи Моҳи Хосада З.В.Тўғон билан учрашиб, уни бўлажак хавф-хатардан огоҳлантирган Ф.Хўжаев ушбу шахс ва унинг ёрдамчисига собиқ амир отхонасидан иккита учқур отлардан совға қилади. Ушбу отлар билан Тўғон ва унинг шериклари Афғонистонга соғ-омон ўтиб олишга муваффақ бўладилар. 1923 йил июнь ойида Москвада миллий республика ва вилоят раҳбарлари иштирокида РКП(б) МКнинг махфий 4-мажлиси бўлади. Ф.Хўжаев Бухоро Республикаси номидан сўзлаётган пайтда И.В.Сталин унга Валидов қаерда? Деб савол беради. Ф.Хўжаев: «Валидов Ўрта Осиёнинг у еридан бу ерига чопиб юрибди, Бухорода, Тошкентда, Хоразмда. У босмачиларнинг раҳбарларидан бири»,-деб жавоб беради. Аслида 1923 йил 10 мартидаёқ Валидий хорижга чиқиб кетган, унинг қаердалигини республика раҳбари яхши биларди.
Бухоро Республикасининг ҳақиқий маънодаги мустақиллигини таъминлаш, миллий армияни шакллантириш, европалик ҳарбий қисмларни республика ҳудудидан чиқариб юбориш, вақф мулкларини қайтариш, ҳар қандай воситачиларсиз хорижий алоқаларга киришиш, фавқулотда ҳарбий трибунални бекор қилиш, миллий урф-одат ва анъаналар асосида қонунчиликни жорий қилиш каби мақсадлар Ф.Хўжаев ҳукумати олдида турарди. Ушбу орзу-истаклар амалга ошиши йўлида Файзулла Хўжаев бошчилигида 1920 йилдаёқ «Миллий иттиҳод» фирқаси ташкил этилганди. 1921 йил августида Бухорода яна бир ташкилот-Валидий бошчилигидаги Туркистон Миллий Бирлиги (ТМБ) ташкилоти тузилганди. ТМБ Туркистон минтақасидаги барча истиқлолчи гуруҳларга сиёсий жиҳатдан раҳбарлик қилувчи марказ вазифасини бажарарди. Ф.Хўжаев бу ташкилотга нафақат хайрхоҳ, балки уни қўллаб-қувватларди.
Ф.Хўжаевнинг амакиси Усмонхўжа Пўлатхўжаев 1922 йил сентябрда Афғонистон билан ҳарбий битим тузиш, Бухоро миллий армиясини шакллантириш учун инглизлардан олтин баробарида Бухоро қўшинига қурол-яроғ сотиб олиш учун хорижга кетади. Лекин инглизлар унга ваъда беришдан нарига ўтишмайди. У мақсади ҳосил бўлмагач, Ф.Хўжаевга: «Ватанга қайтсам бўладими?»-деган мазмунда мактуб йўллайди. Ф.Хўжаев Усмонхўжага: «Вазият ёмон, қайтиб ўтирманг!» мазмунидаги яширин жавоб мактубини ёзган . Совет махфий идораси (ГПУ) У.Пўлатхўжаевни қамоққа олишга, охир-оқибатда эса йўқотиб юборишга тайёрланаётганлиги ҳукумат раҳбарига аён бўлиб, шундай қарорга келганди. Муҳожиратда яшаган Усмонхўжа Туркия Республикасидан туриб Ф.Хўжаев билан алоқада бўлган. Бухоро Республикаси Марказий Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Муинжон Аминов бир оз Афғонистонда яшаган ва Усмонхўжа билан Ф.Хўжаев ўртасидаги мактуб ёзишмалари алоқасини амалга оширган. Кейинчалик эса Москвада таҳсил олаётган талаба Мисбах Бурҳонов бу ердаги Туркия элчихонаси орқали Туркиядаги ўзбек муҳожирлари ва Усмонхўжа билан бўлган алоқаларда воситачилик қилган. Республика ҳукумати аъзоларидан Ато Хўжа, Ҳамро Хўжа кабилар ҳам Усмонхўжа билан мактубий алоқаларда бўлишган. Мухамар Бурҳонов 1924-1925 йилларда Файзулла Хўжаевдан чет элларда шахсий дахлсизлигини таъминловчи махсус ҳужжат олган эди. У Туркиянинг Истамбул, Бурса, Костомира каби шаҳарларида таҳсил олган. Бу мамлакатда озодлик курашчилари Усмонхўжа ва Носир Ҳакимовлар билан учрашган.
Айтиш мумкинки, Ф.Хўжаев хориждаги мустақиллигимиз учун курашган муҳожир миллатдошларимиз билан доимо алоқада бўлган.
Ф.Хўжаев раҳнамолигида хорижий мамлакатларга ўқиш учун юборилган ўқувчи ва талабалаларнинг барчаси ҳам она юртига қайтмади. Ф.Хўжаев уларнинг ўқиши учун маблағни аямади, талабалар аҳволидан шахсан ўзи хабар олиб турди.
У 1922 йилнинг кузида: «Мен Германияга асосан даволаниш ва талабалар аҳволидан хабар олиш учун келдим »-деб ёзганди. Совет ҳукумати 1922 йилдаёқ Германияга ўқиш учун юборилган бухоролик ёшларни Москвага қайтаришга уринган.
Ф.Хўжаев иқтидорли ёшларни Ватанга қайтиб «немис айғоқчиси», «сотқин», «Ватан хоини», «имперализм малайи» каби асоссиз тамғалар билан қораланиб, бадном қилинишини истамаган. 1938 йил 28 январда бўлиб ўтган Муинжон Аминовнинг терговдаги кўрсатмасидан: «1922 йил Куйбишев (Валериан Куйбишев) мен ва Файзулла Хўжаевдан уларни (талабаларни) қайтарилишини, Москвага ўқитишни талаб қилди. Хўжаев қатъий рад жавобини берди. Сўнг Умар Фахриев деган кишини хат билан Германияга жўнатди. Ва у ерда таълим олаётган бухоролик талабаларга: «Совет ерига қайтмай туринглар »-деб топшириқ берди» каби фикрларни ўқиймиз. Ҳатто Туркияга ҳам виза (чақирув қоғози) ололмаган кўпгина талабалар 1925-1930 йилларда она юртлари Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлишди. Ватанга қайтганлардан Муҳаммад Хўжаев, Матқул Султонов, Абдуваҳоб Муродий кабиларни хизматда кўтарилишида шахсан Ф. Хўжаев ҳомийлик қилган . Хорижда қолиб ўқишини давом эттирган, кейинчалик Туркияда қўним топган 14-16 нафар собиқ талабаларга Ф.Хўжаев М.Бурхонов орқали моддий ёрдам кўрсатиб турган. У Германиядаги Олимжон Идрисий, миллионер Амин Сулаймон, савдогар Эйдельманлар билан алоқада бўлиб, туркистонлик талабаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб туришни ушбу шахслардан сўраган. Ф.Қиличевнинг ёзишича, Ф.Хўжаев хорижда яшовчи М.Чўқаевни (1890-1941йй) моддий жиҳатдан таъминлаш учун турли йўллар билан унинг номига тилла ва пул юбориб турган. Ўша даврда М.Чўқаевнинг моддий аҳволи оғир бўлиб, рус муҳожирларининг газеталарига ёзган мақолаларидан келадиган қалам ҳақи (гонорар) ҳисобидан яшаганлигини ҳисобга олсак, ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқ эмас деган хулосага келсак бўлади. Маълумки, муҳожир ўзбеклар 1920-йилларда хорижда ўзларининг миллий мажмуа ва газеталарига асос солишган. 1926 йилда Усмонхўжа Пўлатхўжаев Туркияда юртимизнинг иқтисодий, сиёсий, маданий, тарихий масалаларини ёритувчи «Янги Туркистон» мажмуасини чоп эттирган. Мустафо Чўқай 1929 йилда Парижда «Ёш Туркистон» (1929-1939 йилларда чоп этилган) мажмуасини чиқарган. Файзулла Хўжаев тарихий ҳақиқатни ёритувчи ушбу матбуот органлари чоп этилаётганлигидан хабардоргина бўлиб қолмай, балки уларнинг мутассил чиқиб туришида маънавий ва моддий раҳнамо бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас.
Хуллас, Файзулла Хўжаев хорижда яшашга маҳкум этилган, юрагида Ватан меҳри ва ҳасратини умр бўйи сақлаган миллатдошларимизнинг истак ва интилишларини чуқур англай олган, озодлик ва мустақиллик учун курашга умрини бахшида этган инсон эди.
Амир Саид Олимхоннинг муҳожирликдаги қисмати тадқиқотчилар талқинида
nigorcha номли блог

Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори Саид Олимхон (1881-1944, 1910-1920) ва унинг тарихий тақдири ҳақида истиқлолнинг ортда қолган йилларида талайгина мақола ва асарлар яратилди. Таъкидлаш жоизки, Амир Олимхон сиёсий қиёфаси ва унинг ҳаёти йўлини яратувчи тадқиқотлар бевосита Ватанимиз тарихига оид бўлган муҳим жиҳатларни ҳам ўрганишга хизмат қилади. ХХ асрнинг биринчи чорагида Зарафшон воҳасида ва бутун Туркистон минтақасида кечган сиёсий жараёнларда Амир Олимхонга дахлдор бўлган масалалар ҳам қараб чиқилмоқда.

Ушбу кичик тадқиқотда ота-боболаридан мерос бўлиб қолган тахти ва она Ватанидан жудо бўлган, бир умрга муҳожирликка маҳкум этилган Амир Саид Олимхон ҳақида айтиш мумкинки “олимхоншунослик”ка оид ишлар тўғрисида бир қадар фикр юритилади. Ушбу мавзу мазмунини ёритишга хизмат қиладиган ўнлаб китоб ва тадқиқотларни санаб ўтиш мумкин. Аввало, амирнинг бевосита ўзи томонидан ёзилган “Бухоро халқининг ҳасрати тарихи” ва Ўзбекистон тарихининг собиқ совет даври ҳақида маълумот берувчи бир қатор нашрларни қайд қилиш ўринли бўларди.

Амир Олимхон ўзининг эсдаликларида Афғонистон ҳудудига ўтишнинг сабаблари, афғон амири Омонуллахон (1919-1929) ҳузурида Кобул шаҳрида бўлганлиги, мужоҳидлар ҳаракатига раҳбарлик қилганлиги, халқаро ташкилотларга ҳамда йирик давлатларга ёрдам сўраб қилган мурожаатлари билан боғлиқ маълумотларни келтиради. Амир 1921 йилнинг 4 март куни Тожикистоннинг Кўлоб вилоятига қарашли Вахш дарёсининг Чубек ирмоғидан ўз ортидан 200-250 минг (50 минг оила) ўзбек ва тожикларни эргаштириб қўшни Афғонистон ҳудудига ўтади. 1920 йилларда амирликни Керки ва Чоржўй бекликларидаги 35 минг оила туркманлар ҳам 2 млн. бош чорва моллари билан қўшни давлат ҳудудига ўтиб кетишган.


Амир Олимхоннинг Афғонистон давлатига муҳожирликка кетиш сабаблари, яъни айнан ушбу ҳудудни танлашидаги омиллар ва амирнинг бундан кейинги ҳаёт йўли, ўша пайтдаги сиёсий вазият тадқиқотчилардан К.Н.Абдуллаев, Б.С.Бойко, Мир Ғулом Ғубор, Қ.К.Ражабов, Саййид Мансур Олимий ва ушбу мақола муаллифининг илмий изланишларида бир қадар баён қилинган.
Юқорида номлари зикр қилинган муаллифлар Амир Олимхоннинг Афғонистонга ҳижрати қизиллар ҳужумига бардош беролмаганлиги туфайли келиб чиққанлигини далиллайдилар. Айниқса, К.Н.Абдуллаев хорижий манбаларга таянган ҳолда амир муҳожирликда яшаш учун танлаган мамлакат: Афғонистон ўзаро яқин чегараларда жойлашганлиги, узоқ масофаларга чўзилган чегара чизиғининг ўша пайтда бўш қўриқлаганлиги, афғон ва Бухоро амирлари ўртасида азалдан ҳамкорлик алоқалари мавжудлиги, диний омил каби асосларни бирин-кетин санаб ўтади. Тадқиқотларда Амир Олимхон Афғонистон пойтахти Кобулда меҳмонлардек кутиб олинганлиги қайд қилинади. Амирнинг Кобулдаги биринчи қароргоҳи Ҳусайн Кавт боғи бўлган, кўп ўтмай у Ҳошимхон боғига кўчирилган, сўнгра Муродбек қалъасига ўтказилган. Кобулдан 11км узоқликда жойлашган Фатуҳ қалъаси амирнинг сўнгги қароргоҳи бўлиб қолган. Амир афғон ҳукумати белгилаган 12минг афғон рупийси (кейинчалик 14минг рупий) миқдоридаги нафақа ва 1млн олтин сўм маблағга эга бўлган заргарлик дўконидан келган даромад ҳисобидан яшаган .
Амир Олимхон шахси билан боғлиқ хислатлар, унинг Бухорода яшаган даврдаги ва муҳожирликдаги оилавий ҳаёти ҳақидаги масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу йўналишда Н.Наимов, А.Эгамназаров, М.Олимпур, Мажид Ҳасаний, Ражаббой Отатурк, Қ.К.Ражабов, Сайфиддин Жалилов кабиларнинг ишларини санаб ўтиш мумкин.
1923 йил ёзида БХСР ҳукуматининг қарори билан Амир Саид Олимхоннинг оналари Тўраойим, Шамсияойим, Тўтиойим қизлари Хосиятой, Саодатой, завжалари Муҳаррамойим, Мушаррафойим, Муборакойим, Хурсандойим, амакилари Мир Муҳаммад Сиддиқ Музаффархон ўғли, Мир Носир Музаффархон ўғли, Мир Абдул Азимхон Музаффархон ўғли, синглиси Шохой, туққан онаси Давлат Бахт ва бошқа яқин қариндошлари ўз ихтиёрларига кўра Афғонистонга юборилди. ХХ аср 90 йиллари бошида 2 завжаси, 12 нафар ўғли, 10 нафар қизи тирик эди. Улар Туркиянинг Ғозиантиб шаҳрида, шунингдек АҚШ, Германия, Афғонистон, Покистон, Саудия Арабистони ва Эронда истиқомат қилардилар. Улар 1993 йил сентябрь Бухорони зиёрат қилишди — деб ёзади Қ. Ражабов.

Амир муҳожирликда ҳам бир неча бор уйланиб, унинг хорижда 37 фарзанди, 16 ўғиллари ва 21 та қизлари дунёга келди. Амир Олимхоннинг фарзандлари Афғонистондан ташқари Туркия, Саудия Арабистони, Покистон, Эрон, Германия, АҚШ каби мамлакатларда истиқомат қилишаяпти каби маълумот берилади бошқа асарларда.


Муаллифларнинг ёзишича амир Афғонистон амирлари Омонуллахон (1919-1929й), Бачаи Сақо (1929й январь-октябрь), Нодиршоҳ (1929-1933), Муҳаммад Зоиршоҳ (1933-1973) кабилар билан мулоқот ва учрашувларда бўлган. Амир Олимхон улардан большевикларга қарши курашда ёрдам сўраган. Бироқ, афғон амирлари унинг илтимосларини жавобсиз қолдиришган. Амирнинг совет ҳокимиятига қарши курашни давом эттириш истаги натижасиз қолади. 1922 йилнинг ёзидаги ҳарбий тўқнашувларда Анвар пошо (1881-1922 йиллар) енгилиб, Болжувонда ҳалок бўлганидан сўнг Анвар пошо “босмачилар”ининг кўплари Афғонистонга амир олдига қочиб кетдилар Амир Олимхон олтин камарини Омонуллахонга, олтин тожини Нодиршоҳга совға қилди.

Тадқиқодларда Амир Олимхоннинг шахсий хислатлари ҳақида маълумотлар берилади. Амир Олимхон ижобий хислатларга эга бўлиб, Кобулдаги Қалъайи Фатуҳда “бедилхонлик”, ҳамда “шеърият кечалари” ўтказган. Кобулдан келган афғон футбол жамоаси билан муҳожир ўзбекларнинг “Турон” командаси ўртасида мусобақа уюштириб, мусобақада намунали ўйин кўрсатганларни совғалар билан тақдирлаган. Амир шарқона миллий кийимда юриш ва миллий урф- одатларимиз, қадриятларимизни сақлашда бошқа муҳожир ўзбекларга намуна кўрсатган. Амирнинг Афғонистонда туғилган фарзанди Сайид Умархон: “Падари бузрукворимиз шикор (ов)ни яхши кўрар эдилар. Амир Омонуллахон билан овга чиқиб ўзларининг ўта мерганликларини кўрсатган эдилар, афғон амири билан бирга тушган суратлари бор. Суратда афғон амири европача кийимда, отамиз эса бухороча кийимда тасвирланганлар ” деб хотирлайди.


Амир Олимхон ўз фарзандларини ўқитиш, уларга инглиз ва урду каби хорижий тилларни ўргатиш учун ўқитувчилар ёллаганлар. Кобулда унинг фарзандларига Британия Ҳиндистоннинг Миробод шаҳридан келган ака-ука Хўжа Раҳматулла ва Хўжа Кароматуллоҳлар сабоқ беришган. Амир Олимхон фарзандлари орасидан шоир, журналист, врач, давлат арбоблари етишиб чиққан .
Амир Олимхон сиёсий мавқеини йўқотган бўлсада у билан айни бир пайтда инглиз ва совет айғоқчилик идоралари қизиқишган. Оға Муҳаммад исмли “Доривор” лақабли инглиз жосуси онаси билан бирга амир боғида яшаб Англияга амир ва унинг оиласи ҳақида маълумот бериб турган… Амирнинг Кобулдаги Фотуҳ боғида Нарзулла исмли шахс яшаб, чой қайнатиб берувчилик хизматида бўлган. У ҳар куни амир олдига кимлар келиб кетганлигини инглизларга етказиб, улардан бир ойда 600 кольдер олиб турган.
Амир Олимхон Афғонистонда Ватан меҳри ва ҳасрати билан яшади. Амир Олимхон шахсияти ва унинг муҳожирликдаги ҳаёти билан боғлиқ масалада келгусида янада мукаммал тадқиқотлар яратилади деган умиддамиз.

Ш.А.Ҳайитов — (БухДУ доценти)




Download 65,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish