Хўжаев Файзулла (1896-йил 1-июл, Бухоро – 1938-йил 13 ёки 15-март, Москва)



Download 65,15 Kb.
bet4/10
Sana26.03.2022
Hajmi65,15 Kb.
#510596
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Barcha jadidlar haqida ma\'lumot

Амир Саид Олимхон ибн Абдулаҳад
(1881, Кармана – 1944. 28-апрел, Кобул)
(1910-1920)
Манғитлардан бўлган Бухоро амири. Петербургдаги Николаев (пажлар) корпусида таълим олган (1893-96). 1898-йил Қарши, валиаҳд сифатида Кармана бекликларига ҳоким бўлган. Отаси вафотидан сўнг 1910-йил 24-декабрда Бухоро тахтига ўтирган. Унинг даврида Бухоро амирлигининг Россияга қарамлиги янада кучайди. Тараққийпарвар кучлар шунингдек, Ёш бухороликлар қаттиқ таъқиб қилинди. Биринчи Жаҳон уруши даврида Россия императори Николай ИИ уни генерал – лейтинант ҳарбий унвони билан тақдирлаган ва ўзининг генерал – адъютанти қилиб тайинлаган (1915-йил декабр). Чунки у Россияга катта миқдорда пул билан ёрдам берган эди. Бухорода 1917-йил апрел намойиши, хусусан, Колесов воқеаси (1918-йил март) дан кейин у амирлик ҳудудида 3 минг кишини жадидликда айблаб, ноҳақ қатл эттирган.
1920-йил августда Бухоро босқини натижасида амирлик тузуми ағдариб ташланди. Сентабр ойининг ўрталарида Олимхон Шарқий Бухорога бориб, Бухоро халқининг босқинчи қизил армияга қарши олиб борган мустақиллик курашига раҳбарлик қилишга уринди. Олимхон Ҳисор вилоятини ўзига қароргоҳ қилиб, 6 ой давомида қизил аскарларга қарши курашган. Ҳисорда янги ҳукумат ташкил қилиб, бухорооликларнинг қизил аскарларга қарши олиб бораётган жанг ҳаракатларини мувоффақиятлаштиришга интилган. Олимхон Кўлоб, Ҳисор ва Душанба атрофида катта миқдордаги кучларни бирлаштиришга муваффақ бўлган. 1920-йил ноябр ойининг ўрталарида унинг қўшинлари Бойсун, Дарбанд, Шерабодни қизил аскарлардан озод қилишди. Олимхон ихтиёрига Фарғонадан ёрдамга юборилган 4 минг йигит ҳам Шарқий Бухорога етиб келади. 1921-йил 8-январда Олимхон қўшининг миқдори 25 минг кишига етган. Ҳисордан Кўлоб вилоятига келган Олимхон бутун қўшинларига Иброҳимбекни олий- бош қўмондон (Ўринбосарлар: Шарқий Бухорода – Давлатманбек ва Ғарбий Бухорода – мулла Абдулқаҳҳор) қилиб тайинлайди. Бироқ, бир қатор жангларда мағлубиятга учрагач, Олимхон Амударёнинг Чубек кечувидан Афғонистонга ўтиб кетган (1921-йил 4-март). Олимхонни Кобулга Афғонистон амири Омонуллахон қабул қилиб, доимий яшаши учун унга Қалъаий Фотуда маҳсус қароргоҳ ажратиб беради. У Кобулда яшаса ҳам Бухородаги озодлик ҳаракатига ғоявий жиҳатдан раҳбарлик қилишда давом этди, кўрбошлар ва уламоларга турли мактублар ва қимматбаҳо совғалар жўнатиб, уларни курашга илҳомлантирган. Олимхон Кобулда ўзининг эсталикларини ёзиб тугаллайди. Умрининг охирида кўзи ожизланиб қолади, оғир дардга чалинади узоқ давом этган ҳасталиклардан сўнг у Қалъаий Фотуда вафот этади. Кобул атрофидаги “Шаҳидони ислом” (ислом шаҳидлари) қабристонига дафн этилган.
Олимхоннинг хотиралари Парижда франсуз тилида (1929), кейинчалик Ғарбда форс тилида, Ўзбекистонда ўзбек ва рус тилларида (1991), Тожикистонда тожик тилида(1992) алоҳида китоб сифатида чоп қилинган. Олимхон ҳикмронлиги даврида Бухорода “Олимхон мадрасаси” қурилган, “Ситораи Моҳи Ҳоса” саройини қуриш якунланган.



Download 65,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish