57
биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш юзасидан олиб борилаѐтган устувор йўналишлар
орасида алоҳида ўрин тутади. Флористик тадқиқотлар жадал суръатлар билан ривожланиб
бораѐтган ва янги маълумотлар кўлами ортиб бораѐтган бир вақтда биохилма-хилликни
сақлашга хизмат қиладиган тизимли тадқиқотларни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу жиҳатдан флористик изланишларни янада такомиллаштириш ва антропоген омиллар
таъсирида ўзгарган ҳудудларда олиб бориш, айниқса, зарурдир. Қизилқум ва унинг қолдиқ
тоғлари флораси таркибининг ўзига хослиги, шунингдек камѐб ва эндем турларнинг
мавжудлиги билан ажралиб туради. Шунга кўра ҳудуд флорасини муҳофаза қилиш долзарб
аҳамиятга эга. Таъкидлаш лозимки, Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган қолдиқ
тоғлар (Писталитоғ, Хонбиндитоғ, Эгарбелистоғ, Балиқлитоғ ва Кўкчатоғ) флораси таркибини
ўрганиш бутун Ўрта Осиѐ қолдиқ тоғлари флораларини тушуниш, Турон ва Тоғлиўртаосиѐ
провинциялари ўртасидаги чегараларни белгилашда катта илмий аҳамият касб этмоқда.
Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасида тарқалган
Lamiaceae
оиласи
вакилларини қиѐсий
таҳлил қилиш учун, Марказий ва Жануби-ғарбий Қизилқум қолдиқ
тоғларининг флоралари энг яхши объект бўлиши мумкин эди. Бироқ, Қизилқум қолдиқ
тоғларидан фақат Букантоғ флорасигина ўрганилган (Серекеева, 2012). Қолган қолдиқ тоғлар
бўйича фақат тўлиқ бўлмаган маълумотлар мавжуд холос. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб,
Жануби-шарқий Қизилқум флоранинг қиѐсий таҳлили
Lamiaceae
оиласи мисолида амалга
оширилди. Таҳлил натижалари диссертация матнида ва нашр қилинган ишларда батафсил
келтирилган (Батошов, 2013, 2014, 2016).
Lamiaceae
оиласининг таркиби Қизилқумнинг қолган қолдиқ тоғларини Жануби-шарқий
Қизилқум қолдиқ тоғлари флораси билан қиѐсий таҳлил қилиниши учун яққол мисоллардан
бири сифатида хизмат қилиши мумкин. Бизнинг маълумотларимизга кўра, Жануби-шарқий
Қизилқум қолдиқ тоғлари флораси таркибида 16 туркумга мансуб 23 тур (7 та бир йиллик, 11 та
кўп йиллик, 5 та ярим бутасимон турлар) ўсиши қайд қилинди. Қизилқумнинг қолдиқ тоғлари
флораси бўйича мавжуд маълумотлар жуда кам.
Тарқоқ ҳолда жойлашган 10 та қолдиқ тоғлардан фақат Бўкантоғ флорасидаги
Lamiaceae
оиласи учун аниқ маълумотлар мавжуд бўлиб, 7 туркумга мансуб бўлган 8 тур келтирилган
(Серекеева, 2012).
Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасида
Lamiaceae
оиласининг таркиби
Қизилқум қолдиқ тоғларидан сезиларли даражада фарқ қилади.
Drepanocaryum sewerzowii
(Regel) Pojark.,
Nepeta cataria
L.,
Lagochilus inebrians
Bunge
, Perovskia angustifolia
Kudr.
, P.
scrophulariifolia
Bunge ѐки
Hypogomphia turkestana
Bunge каби турлар ўрганилган флоранинг
тоғ-тоғолди минтақасига хослигини яққол кўрсатади.
Phlomis thapsoides
Bunge ѐки
Phlomoides
туркумига мансуб турлар, жумладан
P. napuligera
(Franch.) Adylov, Kamelin et Makhm.
фитоценологик фаоллиги ушбу фикрни яққол тасдиқлайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкунки,
Lamiaceae
оиласи турларининг таркибини қиѐсий
таҳлили Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флораси Тоғлиўртаосиѐ провинциясининг
Нурота округи таркибий қисми ҳисоблананишини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: