Адабиѐтлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-
фарм», «Сирдарѐ-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин
иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон Фармони;
144
2. X.X.Холматов, У.А.Ахмедов. Фармакогнозия.ТошкентАбу Али Ибн Сино номидаги
тиббиѐт нашриѐти. 1997 йил;
3. С.Турсунов, Қ.Рашидов. Бойсун. Тошкент, 2011 й.
БИОХИЛМА- ХИЛЛИКНИ САҚЛАШ ВА УНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳамидов А., Абдулҳалилова Г.
Фарғона давлат университети
Республикамиз 1995 йилда биохилма-хилликни сақлаш тўғрисидаги халқаро конвенсияга
қўшилган. Мамлакатимизда биологик ресурсларни муҳофазалашнинг ўзига хос ҳуқуқий
механизми яратилган. Биохилма-хилликни сақлаш миллий стратегияси ва ҳаракат режаси
ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда. Унда белгиланган вазифалар босқичма-босқич
ҳаѐтга татбиқ этилаѐтгани туфайли алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар кенгайиб,
табиатимизнинг нодир мавжудотлари ва яшил бойлигимизни асраб-авайлаш кўпайтириш
имконияти ошмоқда. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига
қарашли-Жайрон-экомарказида амалга оширилаѐтган ишлар бунга мисол бўла олади.
Мазкур марказда жайрон, қулон, пржевалский оти сингари ноѐб жонзотлар
кўпайтирилмоқда. Марказ ўзига хос флораси жиҳатидан ҳам мутахассислар эьтиборини ўзига
жалб этмоқда. Бу ерда 28 ўсимлик оиласига мансуб икки юздан зиѐд турни учратиш мумкин.
Шу ҳудудда мавжуд орнитофаунанинг 37 фоизини ташкил этувчи қушларнинг аксарияти Қизил
китобга киритилган
Мутахассислар маълумотига кўра, сайѐрамизда ҳар соатда биттадан ҳайвон ва ўсимлик
тури йўқолмоқда. Флора ва фаунанинг кўпгина ноѐб турларига бутунлай қирилиб кетиш хавфи
таҳдид солмоқда. Жаҳон ҳамжамияти бундай экологик муаммоларни бартараф этиш ва
барқарор ривожланишга эришиш мақсадида 22 майни ―Халқаро биохилма-хиллик куни‖
сифатида кенг нишонлайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27
майдаги 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича
ҳаракатлар дастури тўғрисидаги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этаѐтир.
Мамлакатимизда 4800 дан ортиқ ўсимлик, 16 мингга яқин ҳайвонот тури мавжуд. Уларнинг
муайян қисми камѐб бўлиб, фақат бизнинг минтақамиз учунгина хос.
Ушбу ноѐб табиий бойликларни асраш, йўқолиб бораѐтган турларни кўпайтириш,
муҳофаза этиладиган ҳудудларни кенгайтириш мамлакатимизда амалга оширилаѐтган экологик
ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидандир. Айни пайтда юртимизда 30 га яқин қўриқхона ва
миллий табиат боғлари, ноѐб ѐввойи ҳайвонларни асраш ва кўпайтиришга ихтисослашган
марказлар, табиат ѐдгорликлари ташкил этилган. Ўрмонлар ва яшил ҳудудлар ҳам биологик
хилма-хилликни асрашга хизмат қилмоқда. Ушбу табиий захираларни асл ҳолича сақлаш ва
кўпайтириш мақсадида ҳар йили минглаб гектар майдонда янги ўрмонлар барпо этилмоқда.
Ноѐб ўсимлик ва ҳайвон турларини кўпайтиришга мослаштирилган, алоҳида муҳофаза
етиладиган ҳудудлар ва қўриқхоналар майдони кенгайтирилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган Қуйи Амударѐ биосфера резервати ана
шундай муҳим лойиҳалардан биридир. Бундай чора-тадбирлар самарасида йўқолиш хавфи
остидаги ноѐб ҳайвонот ва наботот турларини сақлаб қолиш ва кўпайтиришга эришилмоқда.
Ўзбекистон БМТ нинг халқаро биохилма-хилликни асраш, ѐввойи ҳайвонларнинг кўчиб
юрувчи турларини ҳимоя қилиш, сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойи бўлган сувли-ботқоқли
ҳудудларни муҳофазалаш, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ѐввойи ҳайвон ва ўсимлик
турлари билан халқаро савдо қилиш юзасидан қабул қилинган конвенсияларга қўшилган ва
улар асосида зиммасига олинган халқаро мажбуриятларни ўз вақтида бажариш мақсадида
миллий стратегия ва ҳаракат режалари амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон
Республикасида
ўсимликлар,
ҳайвонлар,
замбуруғлар,
микроорганизмлар, умуман, барча тирик организмларни ўз ичига оладиган билологик хилма-
хилликни асраш бўйича мониторинг юритилиб, уларни муҳофаза қилиш юзасидан дастурлар
ишлаб чиқилган. Мустақилликдан илгари нашр этилган Ўзбекистоннинг Қизил китобига
145
ҳайвонот оламининг 63 тури киритилган бўлса, 2006-2009-йилларда чоп этилган Қизил китобга
170 дан зиѐд тур ҳамда йўқолиб бораѐтган ўсимликлар киритилган
.
Биохилма-хиллик - бу
ердаги турли туман ҳаѐтнинг хилма-хиллигидир. Биохилма-хиллик деганда кўз олдимизга
ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг бой хилма-хил турфа олами келади.
Биохилма-хиллик ўз ичига қуйидагиларни олади: генетик хилма хиллик, турлар хилма-
хиллиги, экотизимларнинг хилма-хиллиги. Генетик хилма-хиллик - ер сайѐрасидаги тарқалган
организмларнинг генетик ахборот ҳажмини ўз ичига олади. Турлар хилма-хиллиги - ер
сайѐрасидаги тирик организм турларнинг турли туманлигини ўз ичига олади. Экотизимларнинг
хилма-хиллиги - биосферадаги яшаш (ҳаѐт) муҳитлари ва биотик жамоаларни турли хил
туманлигини, кечаѐтган экологик жараѐнлар хилма-хиллигини ўз ичига олади. Олимларнинг
фикрича, ердаги таксономик жиҳатдан аниқланган турларнинг сони 13 миллионга яқиндир.
Ҳозирги пайтгача, ер юзида 1,75 миллион турлар аниқланган бўлиб, улардан 750.000-
ҳашаротлар, 41.000 - умуртқали ҳайвонлар, 250.000 - ўсимликлар ташкил етади. Қолган турлар-
мураккаб таркибдаги умуртқасиз ҳайвонлар, сув ўтлари, микроорганизмлар ва бошқа
организмлардан иборат. Биохилма-хилликни сақлаб қолишда муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларнинг аҳамияти каттадир. Ўзбекистон Республикасида Биологик хилма-хилликни
сақлаш Миллий стратегияси ва ҳаракатлар режасининг тасдиқланиши биохилма-хилликни
сақлаб қолиш йўлидаги улкан ишлардан бири бўлди.
Биохилма-хиллик табиатнинг кўрки, манзараси, чиройи ҳисобланади. Моҳиятига кўра
биохилма-хилликда инсон ҳаѐтининг ажралмас бойлиги мужассам бўлиб, уни муҳофаза қилиш
инсониятнинг барқарор ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Айтиш ўринлики ,
биохилма-хиллик эрозия, сел, гравитация жараѐнларининг олдини олишда энг самарали омил
саналади. Шу жиҳатдан ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси турларини ўрганиш ҳамда муҳофаза
тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда,
табиатдаги бор мавжудот битта экотизимда ҳаѐт кечиради. Қадимий манбаларда ҳайвонот
оламига шафқатли бўлиш ҳақида кўплаб битиклар ѐзиб қолдирилган. Зеро, ҳудудимиз флора ва
фаунасидаги ҳар қандай турларни муҳофазалаш учун ҳар биримизнинг онги-шууримизда
шафқат ҳиссини шакллантиришимиз, айниқса, ѐшларимизни шу руҳда тарбиялаш муҳимдир.
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида иқтисодиѐтни
модернизациялашга йўналтирилган ислоҳотлар жараѐнида атроф-муҳит мусаффолигини
таминлаш, табиатга салбий тасир этишининг олдини олиш, соф ривожланиш механизмларини
амалиѐтга татбиқ этишга қаратилаѐтган доимий эътибор жамиятимизни барқарор
ривожлантиришга хизмат қилаѐтир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013
йил 27 майдаги «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси
бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги қарори асосида бу борадаги ишлар кўлами кенгайиб
бораѐтир. Тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида жамоат экологик назоратини кучайтириш,
табиий мувозанатни сақлашга йўналтирилган кўплаб лойиҳалар ҳаѐтга татбиқ этилмоқда.
Табиий экотизимлар хилма-хиллиги ўз навбатида ўсимлик ва ҳайвон турларининг турли-
туманлигини таъминлайди ҳамда тупроқ сифатини яхшилайди, сув ва ҳавони тозалайди. Ҳар
бир тур эса тегишли экотизимнинг зарур узвий элементи ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, биохилма-хиллик - ҳаѐт мезонидир уни сақлаб қолиш,
такрор кўпайтириш ва тиклаш бизнинг умумий манфаатимиздир. Бу жараѐнда ѐшларимизнинг
атроф табиий муқит муҳофазаси йўналишдаги яратувчанлик, бунѐдкорлик сифатларини намоѐн
этиш ҳамда даҳлдорлик ҳиссиѐтини уйғотиш айниқса ҳозирги куннинг муҳим вазифасидир.
Ўсимликлар олами, ҳайвонот дунѐси, биохилма-хиллик бутун борлиқ бир экотизимдир.
Ҳудудимиз биологик турли - туманлиги мамлакатимизнинг миллий бойлигидир.
Ўзбекистон ўзининг барқарор ривожланиши учун 1995 йилда биохилмахиллик тўғрисидаги
халқаро Конвенсияга қўшилди. Истиқлолнинг дастлабки йилларидан ҳудудимиз биохилма-
хиллигини муҳофазалашга катта эьтибор қаратилиб келинади. Унинг ҳуқуқий асослари
яратилди ва такомиллаштирилмоқда. 1992 йил «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», 1993
йил «Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида», 1993 йил «Сув ва сувдан
фойдаланиш ҳақида» қонун қабул қилинди.
146
Do'stlaringiz bilan baham: |