Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
 
 
 
 
Йиртқич қандалалар. 1-набис, 2-ориус 
Фарғона водийси шароитида юқори формалар ариқларнинг, йўлларнинг бўйларида, 
бегона ўсимликларнинг орасида, бедапояларда, боғларда, тутзорларда ва бошқа шунга 
ўхшаш жойларда қишлаб қолади. Уларни ариқ бўйларида, айниқса бедазорлар 
теварагидаги ажриқзорларда кўплаб учратиш мумкин. Қиш иссиқ келган йиллари, баъзан 
кундузи ҳам фаол бўлади, лекин қишлаш жойидан узоққа кетмайди. Агар ҳаво совиб 
кетса, улар тез яширинишга ҳаракат қилади. Қишдан чиқиш баҳорнинг келишига 
мартнинг ўрталарига ѐки учинчи ўн кунлигига, баъзи пайтларда апрелнинг бири нчи ўн 
кунлигига тўғри келади. Аввал бу қандалалар қишлаб қолгач жойларидаги ўсимликларда 
учрайди, кейинчалик бедапояларга кўчиб ўтиб, ширалар ва ҳар хил майда ҳашаротлар 
ҳисобига тез ривожланади. Қишлаб қолган қандалалар апрелнинг биринчи ярмида 
жуфтлашишга киришади. Уларнинг тухум қўйиши апрелнинг учинчи ўн кунлигига тўғри 
келади. Биринчи авлод личинкалари май ойининг биринчи ўн кунлигида пайдо бўлиб, 


142 
июннинг учинчи ўн кунлигида учрайди. Биринчи генерация авлодларининг ривожланиши 
35-40 кун давом этади, аммо табиий шароитда бундан бир неча кун узоқроқ давом этиши 
ҳам мумкин. Бу қишлаб қолган қандалалар тухум қўйиш даврининг давомийлилигидан 
дарак беради. Одатда биринчи генерация авлодлари ўз ривожланиш муддати билан 
кейингиларидан ажралиб туради. Уларнинг юқори формалари маълум муддат 
озиқлангандан кейин жуфтлашиб, кўплаб тухум қўяди. Иккинчи генерация личинкалари 
32–36 кун ривожлангач, табиатда июннинг охиридан июль ойи ичи ѐки августнинг 
биринчи ярмигача учрайди. Иккинчи ва учинчи авлодлари ўртасида аниқ чегара бўлмай, 
август ойи ичи иккинчи генерациянинг катта ѐшдаги личинкаларини ва учинчи 
генерациянинг кичик ѐшдаги личинкаларини учратиш мумкин. Учинчи генерация 
личинкаларининг ривожланиши 42-50 кун давом этиб, улар октябрнинг охирларигача 
учрайди. Охирги генерация авлодларининг юқори формалари совуқ тушгунга қадар, 
маълум вақт озиқлангандан кейин, қишлаб қолади. Шундай қилиб, Фарғона водийсининг 
маданий воҳаларида набис қандалалари уч генерация авлодларини беради.
Юқорида айтиб ўтилган турлардан ташқари Марказий Осиѐнинг текислик ва тоғ 
олди зоналарида қуйидаги турлар 
Nadis christophi

N. Capsiformis, 
тоғли жойларда эса 
N. 
Capformis 
учрайди. 
Буларнинг учаласи юқорида биз кўриб ўтган турга нисбатан камроқ тарқалиш 
хусусиятига эга. 
Йиртқич қандала турларининг Anthocoridae
 
оиласини ҳам ўзига бириктиради. 
Уларнинг 250 га яқин тури маълум бўлиб, Россия фаунасида 55 тури учрайди. Марказий 
Осиѐда ўндан ортиқ турлари тарқалган. Улар шира, кана, кокцид ва трипслар, шунингдек 
ҳар 
хил 
қўнғизларнинг 
личинкалари 
билан 
озиқланиб, 
кишлоқ 
хўжалик 
зараркунандаларини йўқотишда катта аҳамиятга эга.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish