2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счётида умумишлаб чиқариш характерига эга бўлган харажатлар машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича харажатлар
ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари
ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари
ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта харажатлари
ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари
ижарага олинган воситалар учун ижара тўловлари
ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи
Тайёр маҳсулот– корхонадаги барча ишлаб чиқариш босқичларидан ўтган, тайёр ҳолга келтирилган, белгиланган стандарт ва техник талаблар шартларига жавоб берадиган ҳамда техник-назорат бўлими томонидан қабул қилинган ёки буюртмачиларга топширилган маҳсулот
Тайёр маҳсулотлар ҳисобининг вазифалари:
Тайёр маҳсулотларнинг омборга кирими ва чиқимига доир муомалаларнинг тўғри ва ўз вақтида ҳужжатлаштирилишини назорат қилиш;
Товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар қуйидаги счётларда умумлаштирилади
2910 "Омбордаги товарлар";
2920 "Чакана савдодаги товарлар";
2930 "Кўргазмадаги товарлар";
2940 "Прокатдаги буюмлар";
2950 "Товарлар билан банд ва бўш идишлар";
2960 "Комиссияга берилган товарлар";
2970 "Йўлдаги товарлар";
2980 "Савдо устамаси";
2990 "Бошқа товарлар".
Савдо корхоналари томонидан товарларни баҳолаш тартиби ушбу товарларни сотиш усулига: чакана ёки улгуржи савдога боғлиқ.
Савдо корхоналари томонидан харид қилинган товарлар қуйидаги усулларда баҳланиши мумкин:
Харид қилиш қиймати бўйича;
Савдо устамасини алоҳида ҳисобга олган ҳолда сотиш баҳолари бўйича;
Ҳисоб баҳолари бўйича.
Улгуржи савдо корхооналарида товарлар харид қилиш қиймати ёки ҳисоб баҳолари бўйича ҳисобга олади.
Чакана савдо корхоналарида товарлар савдо устамасини алоҳида ҳисобга олган ҳолда сотиш баҳолари бўйича ҳисобга олинади.
Мисол.
Савдо корхонаси бир ой давомида мол етказиб берувчилардан 24 000 000 сўмлик, шу жумладан 4 000 00 сўмлик савдо устамаси товарлар харид қилди. Ой давомида 18 000 000 сўмлик товарлар нақд пулга сотилган.
Ушбу муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиринг.
а) мол етказиб берувчилардан товарлар харид қилинганида:
Д-т 2920-“Чакана савдодаги товарлар” счёти – 24 000 000 сўм
К-т 6010-“Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счети – 20 000 000 сўм
К-т 2980-“Савдо устамаси” счёти – 4 000 000 сўм.
б) товарлар сотилганида:
Д-т 5010-“Миллий валютадаги пул маблағлари” счети – 18 000 000 сўм
К-т 9020-“Товарлар реализацисидан даромадлар” счети – 18 000 000 сўм
Ечими: