Йўл пойини қуришда грунт каръерларини ва ишлаб чиқариш корхоналарининг жойлашиш схемаси аниқлаш
Топшириқда берилган маълумотлар бўйича йўлнинг шартли чизмаси чизилиб, унда каръерларни, йўл хўжалик корхоналари, база, завод ва бошқалар кўрсатилади. Бунинг учун қуйидаги схемалардан фойдаланамиз.
а) битта манбадан ташишда a1 = 2.2 l1 = 2 l2 =1.2
Бу схема учун ўртача ташиш масофаси қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Йул пойини қуриш учун иш жараёнларини ва машина-механизмларнинг отрядини аниқлаш
Трасса жойлашган участкасининг рельефи, грунти ва карьерларнинг мавжудлигига қараб ҳамда ҳар бир пикетдаги ер ишлари ҳажмига асосланиб, бутун трасса бўйлаб таҳлил қилинади.
Рельеф тузилишидан қатъий назар, қуйидаги ишлар бажарилади:
Геологик ва геодезик қидирив ишлари(трассани тиклаш ишлари)
тайёргарлик ишлари
асосий ишлар
текислаш ва пардозлаш ишлари.
I.Тайёргарлик ишлари
Қурилишга ажратилган участкада асосий ишларни бошлашдан олдин тайёргарлик ишлари бажарилади. Унгача трассани тиклаш ишлари бажарилади ва йўл минтақасини дарахт, бута, тўнка, йирик тошлар ва бошқалардан тозаланади.
Сўнгра йўл қуриладиган минтақадаги ўсимлик қатлами 0,15 -0,20 м қалинликда бульдозер ёки автогрейдер ёрдамида қирқиб, четга суриб қўйилади. Уни кейинчалик йўл пойи ёнбағир қиялигини мустаҳкамлаш учун ишлатилади.
а)
Bйп
b)
Ўсимлик қатлами қирқиладиган грунт ҳажмини қуйидаги формула ёрдамида аниқлаймиз.
= 19.95*3400*0.2= 13566м3 (1)
Бу ерда:
Bўсим –м, ўсимлик қатлами қирқиладиган кенглик ва уни (2) ифода орқали топамиз,
- 3200 м, йўлни умумий узунлиги,
ўс – 0.2м, ўсимлик қатлами қирқиладиган қалинлик,
Bўсим – Ўсимлик қатлами энини топиб олишимиз керак ва бунинг учун (2) ифодадан фойдаланган ҳолда топамиз:
Bўсим = Bйп+ 2с =16.95+2*1.5=19.95 м (2)
с = м·Hўр =1.5*1=1.5 қирқим,
Бу ерда:
Bйп – йўл пойини кенглиги ва у (3) ифода орқали топилади,
Вк – мавжуд қопламага ега булган йўл кенглиги =15 m.
С2 - йўл пойи ёнбағрининг асоси
с1 - йўл пойидан қопламагача булган ёнбағрининг асоси,
м - Ёнбағир нишаблиги (1:1.5) м,
Hўр- йўл пойининг баландлиги=1.0
h – йўл асоси ва қоплама баландлиги.= 0.4
Bйп = Вк+ 2с1 =15+2*0.975=16.95 (3)
с1 = м · hўр = 1.5*0.65=0.975 (а) қирқим
Ўсимлик қатлами бульдозер ёрдамида кўчирилади ва табиий асос каток ёрдамида шиббаланади.
II.Асосий ишлар
Асосий қурилиш ишларини “грунт ишларининг тақсимланиш графиги”га асосланиб олиб борамиз.
а) Кўтармани карьердан ташиб келтирадиган грунт ёрдамида барпо қилиш:
Эксковатор ёрдамида грунтни карьерда ишлаш
Автосамосваллар ёрдамида грунтни трассага ташиш
Бульдозер ёрдамида грунтни ёйиш
Сув сепувчи машина ёрдамида грунтни оптимал намликка етгунча сув сепиб намлаш
Енгил, ўрта ва оғир катоклар ёрдамида грунтни зичлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |