Хар кимнинг ўз фикри бўлсин
Фикр ёки ғоя бу - ақлимизнинг ижод фаолияти маҳсулидир. Ақлимизда турли муаммоларнинг ечими ёки янгиликлар ҳақида фикрлар туғилади. Фикрлар одатда бирор ҳаётий муаммо ечимини излаш жараёнида шаклланади. Бирор бир вазифа ҳақида ўйлаганда, бирор қийин вазиятга тушганда инсон фикрлашга мажбур бўлади. Баъзи ҳолларда инсонда истамаган ҳолда ҳам ажойиб фикр туғилиши мумкин. Кўп олимлар шуни тан оладиларки, уларнинг аксарияти бирор масаланинг ечимини излаётганда бир жойда ўтирмас, балки албатта ҳаракатда бўлиб туриши керак. Қачонки бизнинг танамиз ҳаракатда бўлса, шунда ақлимизга муаммолар ечими осон келар экан.
Ижодий фикрлаш учун нима қилиш керак ?
Ғоя ақлимизга қаердан ва қандай келади ?
Қандай қилиб ақлимизда янги фикрлар пайдо қилишимиз мумкин ?
Инсон миясида янги фикрлар келиши учун нима қилиш керак ?
Маълум бўлишича одам пиёда юраётганда ёки ҳожатхонада ўтирганда ижодий фикрлар келиши мумкин экан... “Нега шундай?” - деган саволлар инсонни қийнаши мумкин. Сиз қайси соҳа вакили бўлишингиздан қатъий назар фикрлашга муҳтож бўласиз. Миянгизга келган “товушсиз гаплар”ни амалда бажариб кўрасиз. Рассом ёки наққош, физик ёки математик, муҳандис ёки архитектор бўласизми, компютер дастурчиси ёки дизайнер бўласизми, бунинг фарқи йўқ, сиз фикрлай бошласангиз айнан ўзингиз қизиққан соҳада сиз учун янги ғоя (фикрлар) ақлингизга келади. Худо инсонни жуда мукаммал қилиб яратганки, унинг ички дунёсида ҳам катта олам бор. Инсон фикрлай бошласа, ечим топилади. Ҳар қандай исталган саволингизни (у қанчалик мураккаб бўлмасин ёки ҳеч ким жавоб тополмаган бўлса ҳам), агар астойидил бир неча кунлар ёки ойлар давомида ўйласангиз, бир кун жавоб топилади. Бу ҳол кўп тажрибаларда кузатилган. Инсоннинг ақлига фикрлар қаердан келади ? - деган савол туғилади.
Кўпчиликка сир эмаски, ижодий иш билан шуғулланадиган баъзи кишилар, хусусан баъзи ёзувчилар маст қилувчи ичимлик истемол қилиб турадилар. Бунинг боиси, маст бўлган одам бошқа муаммоларни унутади ва мияси ором олади. Лекин бунинг оқибати албатта ёмон ҳисобланади. Муаммолар ечимини топишнинг йўли агар бирор масала ёки муаммонинг ечимини излаётган бўлсангиз, узоқ масофа текис йўлда пиёда юраётган пайтингизда фикрланг. Энг камида 3 кун давомида фикрласангиз янада янги ғоялар ақлингизга келаверади. Иложи бўлса, ён дафтарча ва ручка ҳам олиб юринг. Агар, замонавий смартфон телефонингиз бўлса, унинг “ноте” финксиясидан фойдаланиш мумкин. Дмитрий Менделеевнинг ёзув столи анча баланд бўлиб, кўпинча тик турган ҳолда ёзар экан. Айтишларича, у бирорта машҳур илмий ишини ўтирган ҳолда ёзмаган экан. Хонада тикка ҳаракат қилиб турган ҳолатда ақлига келган фикрларни қоғозга туширган экан. Яна баъзи ҳолатда инсон ақлига кутилмаган ажойиб фикрлар келиши мумкин. Энг ажойиб фикрлар кўпинча уйқуга кетишдан олдин келар экан. Одам ярим уйқу аралаш фикрласа, нима ҳақида бўлмасин шу ўйлаётган нарсаси ҳақида янги ғоялар келиши мумкин экан. Аммо эрталаб уйқудан турганда бундай бўлмайди. Яна, бундан ташқари, ҳаммомга кириб чўмилиш пайтида ҳам инсон фикри сокинлашар экан. Илиқ сувда чўмилиш пайтида хотиржам бўлиб фикрлаганда ҳам ақлга ижодий фикрлар келар экан. Инсонга ёқимли бўлган сокин мусиқа оҳанги ҳам инсонни руҳлантириши мумкин. Одамни сокинлаштирадиган пианино ёки най оҳанги таъсирида ижодий кайфият пайдо бўлиши мумкин. Овқатланиш фикрлашга фойдами? Оч қоринда одамнинг хаёли овқатда бўлади. Оч қоринда одамнинг боши оғриши мумкин. Ижодий фикрлаш учун қорин жуда оч бўлмаслиги, шу билан бирга жуда тўқ ҳам бўлмаслиги керак. Мумкин қадар, енгил овқатланиш керак. Мева, сабзавот, салатлар билан таомланиш керак. Балиқ гўшти ҳам инсон миясига жуда фойдали. Жуда тўйиб овқатланиш фикрлашининг сустлашувига олиб келади ва одам дангаса бўлиб, ҳатто ўйлашга ҳам мадорсиз бўлади. Об-ҳаво ҳам одамнинг фикрлашига таъсир кўрсатади. Иссиқ ҳаво одамни ланж (суст) қилади. Ақлий меҳнат билан шуғулланиш учун салқин ҳаво қулай. Эътибор берсангиз, шимолий мамлакатларда – совуқ ўлкаларда ёки денгиз бўйида яшайдиган халқлар ичида кўплаб олимлар ва кашфиётчилар етишиб чиққан. Хуллас, Одамнинг ақлига янги фикр – ғоялар келиши учун мия сокин ва ором олиши керак. Фикр келадиган вазиятлар бу: ётиш пайти - уйқудан олдин, ҳаммом ёки ҳожатхона, йўл юриш пайти, сокин мусиқа оҳангида. Ақлий меҳнат учун мўтадил ҳаво ҳам ёрдам беради.
Психологларнинг кузатишича, кўргазмали образларни идрок қилишда идрок қилинган белги ва сўзлар ўртасида алоқа ўрнатилади, яъни кўриш тажрибасининг вербаллашуви юз беради.
Тафаккур жараёнида бир фикр занжиридан бошқасига аста-секин ўтиш керак бўлади. Баъзан шунинг учун биринчи фикрдан то охирги фикргача тафаккур назари билан қамраб олиб бўлмайди. Бироқ, инсон фикрларнинг узун занжирини умумлаштириб, уни битта умумлаштирувчи жараён билан ўзгартириш қобилиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |