Хар кимнинг ўз фикри бўлсин Фикр ёки ғоя


Фикрлаш операсияларини умумлаштириш жараёни



Download 29,37 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi29,37 Kb.
#28166
1   2
Bog'liq
HKI,,[

Фикрлаш операсияларини умумлаштириш жараёни
Фикрлаш операсияларини умумлаштириш жараёни – бир нечта тушунчаларни биттаси билан англаш, символлардан фойдаланиш қобилиятидир. Баъзи тадқиқотчилар кўчкидек ёпирилиб келаётган илмий ахборот охир-оқибат фан тараққиёти тезлигининг сусайишига олиб келиши мумкин, деб ўйлагандилар. Улар ижод қилишдан олдин узоқ вақт давомида зарур билимларни йиғиш керак деб ҳисоблашарди. Бироқ илмий ахборот ортиши фан тараққиётини сусайтирмади ёки тўхтатмади. Уни қабул қила олиш эса, қисман, инсоннинг умумлаштирувчи ақли туфайли бўлади. Бирмунча мавҳум тушунчалардан фойдаланиб, инсон ўз ақлий диапазонини кенгайтиради.
Ўхшашликлар қидириш – малака ёки ғояни кўчиришнинг муҳим шарти ҳисобланган умумлаштирувчи стратегияни ишлаб чиқишдир.
Диққатнинг кенг бўлиниши муаммони ечиш имкониятини оширади. «Бегона» ахборотдан фойдаланиб вазифани ечиш – ёндош фикрлашдир. Бунинг намунали мисоли Архимеднинг гидростатиканинг асосий қонунини кашф этишида кўринади. Агар муаммо фаолиятнинг ўзгармас мақсадига айланса, доминантлик қилса, ёндош тафаккур фойда беради. Фикр ҳаракатини йўналтирувчи, мақсаднинг нейрон моделида қўзғалиш шакллантирувчи ва уни узоқ вақт ушлаб турувчи миянинг қобилияти иқтидорнинг таркибий қисмларидан биридир. Ташқи қўзғовчини ўзига тортувчи доминанта – тушунча, тасаввур, фикр, муаммо бўлиши мумкин.
Шотландиялаик врач Ж. Данлопнинг ўғли тош йўлдан велосипедда юриб қийналарди. Данлоп боғини шланг билан суғора туриб унинг енгил, пружинасимон сакрашига эътибор берди. Натижада у биринчи бўлиб шинани кашф этди.
Келтирилган барча мисолларда ёндош фикрлаш қийин муаммони, айнан унинг доминант бўлганлиги, барча ташқи қўзғовчиларни ўзига тортганлиги учун ечган.
Ижодий иқтидорнинг кейинги шарти – ассосиасиялаш (боғлаш)нинг енгиллиги ва боғлиқ тушунчалар узоқлиги, улар орасидаги «маънолар масофаси». Образлар ва тушунчаларни ўзаро боғлаш – уларни хотирада сақлашнинг конкрет шаклидир. Тафаккур жараёнида олдиндан ташкил этилган ва тартибга солинган (қисман идрок этиш давомида) маълумотлардан фойдаланилади. Ассосиасив боғланишлар характери жорий (ўша вақтдаги) идрок билан биргаликда фикрлаш жараёнининг боришини белгилайди ва чегаралайди. Инсон хотирасидаги сўзлар ассосиасив гуруҳларга тўпланиб туради ва идрок ҳамда тафаккур жараёнида тайёр ҳолда ишлатилади. Тайёр ассосиасив шаблонлар фикрлашни тежайди. Тайёр ассосиасияларсиз тафаккур узилган, пала-партиш бўлади, яъни фикрлаш жараёни оғир бузилишга учрайди.
Нотўғри фаразни вақтида рад эта олиш қобилияти ҳам тафаккур эгилувчанлигига киради. Агар қизиқ, лекин нотўғри ғоя устида узоқ бош қотирилса, вақт бой берилади. Фаразни жуда тез рад этиш эса ечимни топиш имконини бой беришга олиб келиши мумкин. Ўз мустақил фикри натижасида ўйлаб топилган фаразни рад этиш жуда қийин. Буни қуйидаги экспериментал вазифани ечишда кўриш мумкин.
Фикр туғилиши учун онгда бор образ (модел)нинг ҳеч бўлмаганда иккитаси қўзғалиши зарур. Мия ҳар қандай фикрни у ёки бу конкрет кодли шаклга солади. Турли одамларда кўриш, эшитиш, сўз, ҳарф, рақам ва б. кодлардан фойдаланиш қобилияти ҳар хил. Маълумотларни кодлаш акс эттирилаётган ҳодиса мазмуни ва тузилишига муқобил бўлади. Санъатда ва адабиётда махсус «кодлаш» орқали мазмун ёритилади. Масалан, мумтоз адабиётда. Мия конкрет код орқали ғоя яратади. Агар одам кўргазмали-образли тасаввурлардан фойдаланишга мойил бўлса, кўриб идрок қилиши кучли бўлади. Акустик-образли тасаввурнинг устунлиги мусиқий фантазиядан дарак беради. Борлиқни сўз-образлар шаклида ўзлаштиришга мойиллик шоирлик фантазиясини характерлайди ва ҳ.к. Лекин бу - одамни рассом, композитор ёки шоир қилиб қўймайди. Бу касблар қобилият, кўникмаларнинг яхлит комплексини, шунингдек, қобилиятларни йўналтиришга ёрдам берувчи шахсий сифатларни талаб қилади.
Мустақил фикрлаш-шахснинг шундай қобилиятики, у туфайли одам нарса ва ходисалар хусусида ўз қараши ва ностандарт ечимларига эга бўлади. Масалан, конкрет предмет — ручканинг нима эканлигини ва нима мақсадда ундан фойдаланиш мумкинлигини кўпчилик билади. Бу — ёзув қуроли. Лекин агар мустақил, ностандарт тафаккурга эрк берилса, унинг кўрсатгич сифатида, ёки саноқ таёқчаси ўрнида, ёки ғалтакка ўхшатиб ип ўраш мумкинлиги каби ўнлаб функсияларини айтиши мумкин. Демак, мустақил фикр-инсоннинг нарса ва ҳодисалар, жамиятда рўй бераётган ҳодисаларнинг моҳияти хусусида ўз қарашлари бўлишини тақозо этади, унинг билиш ва англаш имкониятлари чегарасини кенгайтиради.
Ҳозирги буюк ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистон шароитида мустақил фикрловчи ёшларнинг бўлиши давр тақозоси бўлиб, шахсий дунёқарашга эга бўлган инсонларгина жамият тараққиётини таъминловчи кўплаб лойиҳаларни ишлаб чиқишга қодир бўладилар. Президентимиз сиёсатининг бош омилларидан бири ҳам теран фикрловчи, ўз мустақил дунёқа-рашига эга бўлган иқтидорли шахсларни камол топтириш ва тарбиялашдир. Чунки ўзгалар фикрига қарам бўлиш, турли биддиятлар ва ёт мафкурага эргашиш психологияси жамият маънавиятини таназзулга олиб келиши шубҳасиз. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақил фикрлаш бир қарашда шахснинг индивидуал хусусияти бўлса-да, бу хусусият жамиятда, инсонлар ўртасидаги муносабатлар муҳити яхши бўлганда ривожланади. Яъни, агар кичик ёшиданоқ боланинг кўплаб берадиган «Нега?» «Нима учун?» қабилидаги саволларига ўринли жавобларнинг берилиши, ундаги шахсий фикрнинг рағбатлантирилиши, ўқитувчи томонидан у ёки бу муаммо бўйича ҳар бир ўқувчи фикрининг сўралиши ва ўз вақтида жавобларнинг маъқулланиши каби омиллар мусатқил фикрлашнинг шарт-шароитларидан ҳисобланади. Демак, мустақил фикрлаш ижтимоий муҳитга боғлиқ қобилият экан, гуруҳ шароитида ташкил этиладиган тўғри мулоқот ва самимий муҳит, баҳс ва тортишувларнинг омилкорона йўлга қўйилиши бунда катта тарбиявий аҳамият касб этади.
Download 29,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish