Халкаро савдо


Тўлов баланси тузилишининг асосий тамойиллари



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

6.2. Тўлов баланси тузилишининг асосий тамойиллари. 
Ҳар бир давлатга унинг ташқи иқтисодий алоқалари аҳволи ҳақида маълум 
даврий маълумотлар керак бўлади. Бундай маълумотлар тўлов балансида ўз 
аксини топган. 
Тўлов балансини тузишда икки асосий тамойил ётади: 
Биринчи тамойил - бу маълум давр (ой, квартал, йил) мобайнидаги 
давлатнинг барча ташқи иқтисодий операцияларини қамраб олиш. Ташқи 
иқтисодий операциялар билан ички иқтисодий операцияларни фарқлаш учун 
Халқаро Валюта фонди ташқи иқтисодий операциялар деганда, резидентлар ва 
норезидентлар ўртасидаги операцияларни тушунишни тавсия этади. ”Валюта 
билан тартибга солиш ҳақида” қонун ”резидент” ва ”норезидент” 
тушунчаларини аниқлаб беради. Жумладан, 
Резидентлар:
A) давлатда доимий яшаш жойига эга бўлган, шу билан бирга вақтинча 
давлатдан ташқарида бўлган жисмоний шахслар; 
B) маълум давлат қонунчилиги асосида тузилган юридик шахслар; 
C) юридик шахслар бўлмаган, қонунчилик асосида тузилган, давлатдан 
ташқарида жойлашган корхона ва ташкилотлар; 
D) давлатдан ташқарида жойлашган республиканинг дипломатик ва бошқа 
расмий вакилликлари 
Норезидентлар
A) давлатдан ташқарида яшаш жойига эга бўлган, шу билан бирга вақтинча 
ушбу давлатда бўлган жисмоний шахслар; 
B) Ўзбекистондан ташқарида жойлашган, чет давлатлар қонунчилиги 
асосида тузилган юридик шахслар; 
C) республикадан ташқарида жойлашган, чет давлатлар қонунчилиги 
асосида тузилган, юридик шахслар бўлмаган корхона ва ташкилотлар; 
D) давлатда, республикада жойлашган чет эл дипломатик ва бошқа расмий 
вакилликлари, шу билан бирга халқаро ташкилотлар, уларнинг филиаллари ва 
ваколатхоналари. 
Иккинчи тамойил – бу операцияларни икки ёқлама бухгалтерлик ёзуви 
(кредит якуний ҳисобда дебет билан мос келиши керак), натижада бир хил 


101 
бўлимлар бўйича мувозанат (баланс) бузилса, бошқа бўлимлар билан 
мувозанатлаштирилади (балансланади). 
Тўлов баланси фақат тўловларни акс эттиради, деган нотўғри фикрлар учраб 
туради. Ҳақиқатда эса, ўзининг номланишига қарамай, бу ҳужжат ҳар хил, 
жумладан, нотўлов операцияларни ҳам ўзида акс эттиради. Тўлов билан боғлиқ 
бўлмаган бундай операцияларга бир томонлама ўтказишлар; давлат олтинининг 
маълум қисмини унинг олтин заҳирасига ўтказиш ёки тескари операция; валюта 
курсларини ва олтинни жаҳон нархининг ўзгариши туфайли давлатнинг олтин ва 
валюта заҳираларини қайтадан баҳолаш. Шунинг учун тўлов баланси 
тўловларни эмас, балки тўловлар билан боғлиқ тўлов операцияларини қамраб 
олган. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish