Халкаро савдо


«Ўртача харажатлар плюс фойда» усули



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

«Ўртача харажатлар плюс фойда» усули моҳиятининг ишлаб чиқарилган 
товар таннархига маълум миқдорда қўшимча нарх қўйилишидан иборат. Нарх 
ҳосил бўлиш жараёнини шаклантиришда стандарт қўшимча нархлардан 
фойдаланиш мантиқан тўғри келмайди. Оптимал нархни белгилаш учун ҳар бир 
минтақадаги рақобат ва жорий талабнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
олиш зарур. Шундай бўлсада, қўшимча нарх асосида нархларни ҳисоблаш 
услубияти тадбиркорлар орасида кенг тарқалиши ва қўлланишига бир қатор 
сабаблар мавжуд. Биринчидан, сотувчилар талабга қараганда харажатлардан 
кўпроқ хабардор бўлади. Нархни харажатларга боғлаб қўяр экан, сотувчи ўзи 
учун нарх ҳосил бўлиш муаммосини соддалаштиради. Унинг талабга қараб 
нархни тез-тез ўзгартириб туришига тўғри келмайди. Иккинчидан, агар бу 
усулдан тармоқдаги барча фирмалар фойдаланса бу фирмаларнинг нархлари 
деярли бир хил ва ўхшаш бўлади. Шу сабабли нарх рақобати минимумга тенг 
бўлади. Учинчидан, кўпчилик «ўртача харажатлар плюс фойда» усулини 
харидорларга нисбатан ҳам, сотувчиларга нисбатан ҳам адолатли ҳисоблайди. 
Талаб юқори бўлганда сотувчилар харидорлар ҳисобига бойлик орттирмайди ва 
шу билан бир пайтда киритилган капитал учун адолатли фойда нормасини олиш 
имкониятига эга бўлади. 
Товарнинг ҳис қилинувчи қиймати асосидаги усулга кўра – нархни ҳисоб-
китоб қилишда ўз товарларининг ҳис қилинувчи қийматидан келиб чиқилади. 
Нарх ҳосил бўлишининг асосий омили сотувчининг харажатлари эмас, балки 
товарнинг харидорлар томонидан қабул қилиниши, товарнинг у ёки бу 
хусусиятига харидорларнинг жавоби ҳисобланади. Истеъмолчилар онгида 
товарнинг қиймати ҳақида тасаввур уйғотиш учун маркетинг мажмуаларида 
харидорларга таъсир кўрсатишнинг нарх билан боғлиқ бўлмаган усуллари 
қўлланади. Бунда нарх товарнинг ҳис қилинаётган қийматига мос келиши, 
фирманинг нарх билан боғлиқ бўлмаган ютуқларини мустаҳкамлаши лозим 
бўлади. Бу масалан, турли жойдаги нуфузли супермаркетларда бир хил 
товарларнинг нархи турлича (масалан, сервис даражасидан келиб чиққан ҳолда) 
бўлишида намоён бўлади. Фирма тескари алоқа чора-тадбирлари асосида 
истеъмолчилар онгида рақобатчиларнинг товарлари ҳақида қайси қиймат 
тасаввурлари борлиги ва улар таклиф билан боғлиқ бўлган ҳар бир фойда учун 
қанча пул тўлашга тайёр эканликларини аниқлаши зарур. Агар сотувчи 
харидорнинг товар қиймати учун қабул қилиши мумкин бўлган нархдан қиммат 


95 
сўраса фирманинг сотув ҳажми кутилгандан кам бўлиши мумкин. Кўплаб 
компаниялар ўз товарлари нархини сунъий равишда ошириб бориши сабабли 
уларнинг бозорда сотилиши қийин кечади. +айсидир паллада бу ёндашув ўзини 
оқлайди ва бу ҳолда амалга оширилувчи агрессив нарх сиёсати бозорнинг 
чекланган сегментида муваффақият қозониши мумкин бўлади. Бошқа фирмалар 
эса, аксинча, ўз товарларига жуда паст нарх белгилайди. Бундай товарлар 
бозорда жуда яхши сотилсада, фирмага уларни ўз қийматига тенг бўлган нархда 
сотилгандан кўра камроқ фойда келтиради. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish