Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Ишлаб чиқаришнинг байналминал нархи байналминал қийматнинг 
ўзгартирилган шаклини намоён этади. Бироқ бозор хўжалигида товар нархи 
талаб ва таклиф таъсири остида шаклланади. Сотувчи ҳар доим ўз товарини 
юқори нархда сотишга, харидор эса ўз навбатида, уни иложи борича арзон 
нархда сотиб олишга интилади. Талаб таклиф мутаносиблиги юзага келгандан 
сўнггина олди-сотди битими иштирокчиларини қониқтирувчи нарх юзага 
келади. 
Талаб ва таклиф нуқтаи назаридан халқаро бозорнинг ўзига хослиги шундан 
иборатки, ишлаб чиқариш катта харажатлар билан амалга оширилувчи 
мамлакатлар ўз бозорларига нисбатан паст харажатлар билан ишлаб чиқарилган 
товар олиб киришни чеклаб, баъзида эса умуман тақиқлаб қўйиши мумкин 
бўлиб, бунга кўпинча божхона қоидалари асосида амалга оширилади. Халқаро 
бозорда рақобатчилик кураши жараёнида жаҳон миқёсидаги харажатлардан 
(ишлаб чиқаришнинг байналминал нархи) ташқари мазкур ишлаб чиқариш 
шароитларида товарнинг инсоннинг эҳтиёжларини қондириш қобилиятини 
ифодаловчи товарнинг истеъмол қиймати ҳам шаклланади. Демак, товарнинг 
истеъмол хусусиятлари ҳам нархнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Агар 
фирма халқаро бозорга юқори сифатли товар таклиф эта олса уларни юқорироқ 
нархжа сотиши ҳамда кўпроқ фойда олиши мумкин. 
Шу тариқа, жаҳон нархи истеъмол қийматига эга бўлган сифатли товар 
ишлаб чиқаришнинг пул шаклидаги байналминал нархини ифодалайди. Бундан 
ташқари, жаҳон хўжалигида нарх шаклланишига дунёнинг кўплаб 
мамлакатларида ишлаб чиқариш корхоналарига эга бўлган ва бир қатор 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни монополлаштиришга ҳаракат қилувчи йирик 
трансмиллий корпорация ва концернлар ҳам таъсир кўрсатади. Нархни ошириш 
учун бу компаниялар сифат монополиясидан фойдаланадилар ҳамда айрим 
маҳсулот турларига ишлаб чиқаришнинг байналминал нархларидан фарқ 
қилувчи нархларни белгилайдилар. Бундай йирик концернлар таркибида 
бўлинмалар ўртасида тижорат операцияларини амалга оширишда қўлланувчи 
трансферт нархларидан фойдаланилади
Замонавий халқаро бозор учун нархларнинг кўпсонлилиги, яъни битта 
товарнинг ўзига бир неча хил нархларининг мавжудлиги хосдир. қуйидаги нарх 
даражалари мавжуд: 
- оддий тижорат битимлари бўйича нархлар, тўловларни эркин 
конвертацияланувчи, 
қисман 
конвертацияланувчи 
ёки 
умуман 
конвертацияланмайдиган валютада амалга ошириш асосида; 
- клиринг келишувлари бўйича нархлар; 
- халқаро ёрдам дастурлари бўйича нархлар. 
Жаҳон нархлари даражаси ва динамикасини ўрганишда бу нархлар 
тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаларини билиш зарур. Бу қаторга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 


89 
Газета, журнал, махсус бюллетень ва экспорт прейскурантларида чоп 
этилувчи справочник нархлари. Битимни имзолаш жараёнида ҳақиқий нархлар 
даражаси пастроқ бўлади. Бироқ ориентир нуқтаи назаридан жаҳон нархларини 
таҳлил қилиш ва дастлабки музокараларни ўтказиш даврида ушбу справочник 
нархлари катта роль ўйнайди. Бундай маълумотлар аввало нефть, кўмир, қора 
металл каби маҳсулотларнинг жаҳон нархига тааллуқлидир.
Халқаро савдо статистика нархлари халқаро савдодаги ҳақиқий нархларни 
акс эттиради. Одатда улар экспорт ва импорт қийматини уларнинг сонига 
тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бу нархлар айрим муайян товарларнинг 
қийматини акс эттиради, чунки статистика ҳисоботларида товар позициялари 
товарларнинг техник тавсифномалари бўйича бир турдаги гуруҳларга 
тақсимланади. Халқаро савдо статистика нархлари айрим мамлакатлар халқаро 
савдо нархлари ва жаҳон нархларининг динамикасини тўғри тавсифлаб беради. 
БМТ статистика бошқармаси ҳар ойда нарх индексларини, шунингдек, 
халқаро савдода иштирок этувчи энг муҳим товарларнинг нархларини «Мonthly 
Bulletin Statistics» халқаро статистика бюллетенида чоп эттиради. Ўзбекистонда 
чет эл тижорат ахбороти бюллетени мунтазам юритилади. 
Биржа котировкаси товар биржаларида сотилувчи товарларнинг ҳақиқий 
нархларини акс эттиради. Биржа котировкалари махсус биржа бюллетенларида 
ҳамда даврий матбуотда нашр этилади. Бироқ биржаларда чайқов операциялари 
кенг тарқалганлигин ҳисобга оладиган бўлсак, биржа котировкаларидаги 
ўзгаришлар доим ҳам нарх ҳаракатидаги ҳақиқий тенденцияларни акс 
эттиравермайди. 
Сўнгги пайтларда тобора кучайиб бораётган ахборот хизматлари бозори 
фақат босма(нашр) кўринишда бўлмасдан, электрон вариантларда бўлиши 
ахборотлар билан компьютер ёрдамида ишлашни анча осонлаштиради. 
Компьютер техникалари ёрдамида ахборот тўплаш, сақлаш ва узатиш 
суръатлари шиддат билан ўсмоқда. Бунда етакчи ўрин бутунжаҳон Интернет 
тармоғига тегишли бўлиб, у дунёнинг исталган бурчагида – миллий бозорлардан 
то етакчи халқаро бозорларгача - жаҳон нархлари ва конъюнктура 
ахборотларининг ўзгариши ҳақида бир зумда ва тўлиқ ахборот олишга имкон 
беради. Масалан, Тошкентда Халқаро биржа доимий ишлаб турувчи 
маълумотлар тўпламини яратиш мақсадида Интернет тармоғи имкониятларидан 
фойдаланган ҳолда «Электронинформсервис» тизимини модернизациялади. 
Халқаро биржада яратилган электрон-ахборот тизими ўз ичига асосий 
товарларнинг нархларига доир маълумотлар тўпламини ҳам киритади. У нарх 
даражасининг ўзгариши, айрим озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотлари нарх 
динамикаси ҳақидаги ҳар ойлик таҳлилий маълумотлар олишга имкон беради. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish