Халқаро
туризмда
туристик
талабнинг
эластиклиги.
Таъкидланганидек, туристик талаб истеъмолчининг даромади, қулай бўш
вақтининг давомийлиги, товарлар ва хизматлар баҳоси ва бошқа омилларга
боғлиқдир. Мунтазам ҳақ тўланадиган таътил жорий этилиши ва реал иш
ҳақининг ошиши туристик товарлар ва хизматларга талабни кучайтиради.
Аммо кўпинча таҳлил бир ўзгаришни бошқасига таъсир этишини белгилаш
билангина чегараланиб қолмайди. Балки талабнинг ўсиши (пасайиши), қай
даражадалигини ҳам билишни талаб қилади. Баҳо ўзгаришига туристик талаб
нечоғлик сезгир, агар даромад 10,20 ёки 40 % га ошса унга талабнинг реакцияси
қандай бўлади каби саволлар шулар жумласидандир. Бу ҳақда тасаввур ҳосил
қилишга кўраткичлар эластиклиги имкон беради.
Эластиклик бир ўзгаришнинг бошқа ўзгаришга нисбатан реакцияси
ҳолатини кўрсатади. Иқтисодиётда бу тушунчалар бир томондан талаб
катталиги, иккинчи томондан баҳо ёки даромад ўртасидаги бош боғликни
аниқлаш учун фойдаланилади. Талабнинг баҳо бўйича эластиклиги (ТБЭ)
бошқа шароитларда нархнинг бир фоизлик ўсиши (камайиши) туфайли талаб
ҳажми қанча фоизга ўзгаришини аниқлайди
ТБЭ катталиги одатда салбий сонда ифодаланади. Негаки ўзгаришлар
тескари боғлиқликка эга бўлади. Талаб ҳажми нарх тушиши, унинг ошиши,
камайиши тенденциясига эга.
102
Талаб нарх ўзгаришга сезгир (эластик), бефарқ (ноэластик) ёки ягона
эластикликка эга бўлиши мумкин.
ТБЭ бир қатор омилларга боғлиқ, энг аввало субститут (ўрнини босувчи)
товарларга қурби етиш омили. Бозорда рақобат қанчалик ўткир бўлса, ТБЭ
таклиф этилаётган ўрнини босувчи товарлар кўламида шунчалик кенг бўлади.
Турист учун алтернативга ҳожат бўлмаган ишга доир ва этник талаб дам
олиш ва кўнгилхушлик учун саёҳат қилувчига нисбатан нарх ўзгаришига
унчалик сезгир эмас. Туристик маҳсулотларга нархнинг ўзгариши айниқса дам
олиш учун сафар географиясини аниқлаган ҳолда «денгиз – қуёш - пляж»га
борувчиларда сергаклик уйғотади. Қайсидир курортларга хизматлар
қимматлашиши билан одамлар осонгина бошқа ўрнини босувчиларга ўтишади,
улар билан рақобатдаги бошқа курортларга талаб ошиб, арзонроқ дам олиш
жойлари танланади.
ТБЭни келтириб чиқарувчи иккинчи омили вақтинчалик рамка, унинг
доирасида харид ҳақида қарор қабул қилинади. Одатда эластиклик узоқ
муддатли режада қисқа оралиқларга нисбатан юқорироқ.
Вақт ўтиши билан истеъмолчилар нархи ошган товарлар учун катта
миқдорда ўрнини босувчиларни топишлари мумкин. Аста-секин уларнинг
диди, одатлари ва кўникишлари ўзгарди. Ишлаб чиқарувчилар эса ўрнини
босувчи товарлар чиқаришни кенгайтирадилар.
ТБЭ ни ўзгарувчанлик хусусияти ҳар бир конкрет ҳолатда уни аниқлашда
эҳтиёж билан ёндошиш, етти ўлчаб, бир кесиш заруратини туғдиради. Бу
биринчи навбатда нарх валюта курсларига боғлиқ бўлган хориж саёҳатларига
таалуқли. Нарх унинг ўзгариб туриши халқаро туристик сафарлар
географиясига таъсир қилади. Сир эмаски, қабул қилувчи томонларнинг валюта
алшашиш курсини ошириши, уларни тенг шароитларда хорижий туристлар
учун қимматлаштириб юборади. Бу иқтисодий жиҳатдан ҳам унчалик диққатни
тортадиган эмас.
Айрим мамлакатлар халқаро туризмни ривожлантириш манфаатларини
кўзлаб валюта сиёсати юргизишади. Миллий пул бирлигини алмаштириш
курсининг сунъий ўзгартириш туфайли, улар юқори инфляция даражасига
қарамай туристик хизматлар нархининг рақобатбардошлигини ушлаб туришга
муваффақ бўладилар.
Туристлар етказиб берувчи мамлакатларга келадиган бўлсак, уларнинг
миллий валютаси револьвацияси чиқиш туризмига талабларни кўпайтиради.
Тўғри, алмаштирилган валюта курсининг тушиб кетишида тескари ҳолат ҳам
бўлади.
1990 йиллар иккинчи яримларида долларнинг заифлашуви оқибатида
Америкалик туристларнинг Европага келишлари сони анчагина камайди ва
аксинча Европадан эса АҚШга туристик оқимларни кенгайтирди.
БТТ мутахассисларининг бу соҳадаги кўп йиллик тадқиқотлари қуйидаги
хулосаларни чиқаришга имкон берди. Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра,
ТБЭ қабул қилувчи мамлакатлар учун 1 дан 2 гача атрофда турибди. Агар
туристик йўналишлар нисбатан 10 % га арзонлашса, мисол учун, инфляциянинг
олдинги даражаси сақланган ҳолда валюта алмашиш курсининг ўзгариши,
103
натижада уч йил давомида унинг бозор улуши 10-20 % га ортади. Саёҳатларга
нарх ўзгаришига истеъмолчиларнинг реакцияси пайдо бўлиши учун худди
шунча вақт талаб қилинади. Истеъмолчилар янги нархларга узил-кесил беш
йилдан кейин мослашиб оладилар.
ТБЭ аҳамият жаҳоннинг минтақалари ва сафарлар тури бўйича
фарқланади. Европа бўйича ички ҳудудий саёҳатлар учун у нисбатан паст – 0,8.
Қабул қилувчи Яқин Шарқ мамлакатлари учун нарх бўйича узоқ бўлмаган
сафарларга нисбатан талаб кўпроқ эластик. Бу ҳудуд учун ТБЭ -2,5 га тенг.
Одатда узоқ сафарга нисбатан яқинроқ масофага талаб нарх ўзгаришига
унчалик сезгир эмас.
ТБЭ туристлар етказиб берувчи мамлакатлар учун -1,5 га тенг Хорижий
саёҳатларга (йўналишларга боғлиқ бўлмаган ҳолда) нархнинг 10 % ўсиши уч
йил давомида чиқиш оқимини 15 % қисқаришга олиб келади. Худди биринчи
ҳолатдаги сингари талаб эластиклиги минтақалараро сафарларга қараганда
ички ҳудудга нисбатан паст. Мисол учун, у Европада мутаносиб равишда – 0,6
ва – 1,9 га тенг.
Жаҳон минтақалари ўртасида ТБЭ Европа ва Яқин Шарқда юқори. Бу
уларнинг чиқиш туристик оқимларида дам олишга саёҳатлар улушларининг
катталиги билан изоҳланади. Бундай саёҳтларга нарх бўйича талаб хизмат
сафари (камандировка), қариндошлар ва танишларникига бориш, бошқа
туристик сафарларга нисбатан эластикдир.
Илгари гап нима ҳақда борган бўлса, ҳаммаси нормаль ёки тўғри
дейилганга таалуқлидир. ТБЭ, нарх ошганда (пасайганда) талабнинг камайиши
(ўсиши) га олиб келади. Аммо амалда бошқа вазиятлар ҳам маълум. Уларда
ўзгаришлар бир томонга қараб йўналади ва юқори баҳо талабнинг кўпайишини
рағбатлантиради. Бу боғлиқликни элитар туризм бозорида кузтиш мумкин.
Мисол учун, саёҳат теплоходида энг қиммат каютани ёки шаҳарда кечки овқат
учун энг қиммат ресторанни танлаш. Мазкур ҳолатда одамлар оддий нарсалар
ёки хизматларни эмас, бойлигини кўз-кўз қилиш учун нуфузни сотиб оладилар.
Иқтисодий адабиётларда бу ҳодиса «Снобизм эффекти» деган ном олган.
Истеъмолчининг даромадлари ўзгариши туристик талабларга сезиларли
таъсир ўтказади. Бир ўзгариш катталиги иккинчисига таъсир қилиб, даромадлар
бўйича туристик талаб эластиклиги тушунчасини тўлдириши мумкин. У талаб
ҳажми фоиз ўзгаришининг истеъмолчи даромади процент ўзгаришига нисбатан
ўхшаш муносабатларига (бошқа тенг шароитларда) мўлжалланади.
Кўп сонли эмпирик тадқиқотлар кўрсатадики, туристик талаб истеъмолчи
даромади кўпайиши (камайиши) га жуда сезгир ва боғлиқ. Аҳолининг моддий
аҳволи яхшиланиши билан, уларни саёҳатларга мойиллиги ва туристик
харажатлар ўсади.
Даромад ўзгариши ҳамма вақт ҳам индивидуал туристик талаб ҳажмини,
ўлчанган сафар, ёки тунаш саналарини акс эттирмайди. Шу билан бирга у
туристик таркибларда чуқурроқ силжишларга олиб келади. Яхши ҳақ
тўланадиган ишга жойлашиб олгач, киши кўп ҳолларда ўз ҳаловатини унга
қурбон қилади. Етарли бўш вақтга эга бўлмайди. У худди аввалгидек узоқ
бўлмаган сафарни танлайади ва шинамлик даражасига юқори талаблар қўяди.
104
Моддий қийинчиликлар ҳам худди шундай ҳамма вақт ҳам индивидуал
туристик талабларнинг миқдорий характерига таъсир этавермайди. Таътилни
мунтазам саёҳат билан ўтказувчи оила камдан-кам бу кўнгилхушликдан ўзини
тияди молиявий аҳволи ёмонлашганда ҳам бундан воз кечмайди. Аксинча
таътил (каникул) вақтини қисқартириш ёки сафарни қолдиришдан кўра
арзонроқ сафарни сотиб олишни маъқул кўради.
Эластиклик даражаси шунингдек сафар типига ҳам боғлиқ. Харид
қобилиятининг ўзгаришида кўпроқ кўнгилхушлик сафарларига талаб сезгир.
Этник сафарларга бу камроқ даражада. Чунки бунда эркин танлаш натижасига
қараганда, имкон даражасида қарз олиш кўзда тутилади. Ишга алоқадор
сафарлар, шунингдек элитар саёҳатларда даромад ўзгаришига кам эътибор
берилади ва ноэластик ҳисобланади.
Нарх ва даромад бўйича эластиклик иқтисодиётда умумий тарзда қабул
қилинган. Аммо талаб динамикасида ягона кўрсаткич эмас. Эластиклик худди
шундай бошқа омиллар (мисол учун, вақт) ўзгаришига туристик талаб
реакциясини ифодалаш учун фойдаланилади. Ишга алоқадор туризм учун бу –
раҳбар томонидан белгиланган сафар муддати, дам олиш ва кўнгилхушлик
саёҳати учун – бўш вақт. Улар йил давомидаги байрам кунлари ва таътиллар
сони билан ўлчаниш мумкин. Бўш вақт давомийлиги чатишиб кетади ва
мамлакатлар бўйлаб сезиларли равишда кўзга ташланади.
Нидерландияда қонунчиликда мустаҳкамланган таътил давомийлиги 30
кундан ошади. Плюс йилига 8-10 байрам кунлари ҳам бор. АҚШда эса таътил
кунлари 12 кунни, йиллик байрамлар сони 11 кунни ташкил этади.
Пул эмас, вақт асосий лимитловчи омил бўлган ўшандай ҳолларда
туристик талаб таътилнинг давомийлиги ўзгаришига, байрам кунлари сонига
ёки сафарнинг узунлигига эътибор қаратади. Мутахассислар талабнинг вақт
бўйича юқори ижобий эластикликка эга эканлигини қайд этадилар.
Туристик талаб катталигига вақт омиллари қайси ўзгаришлари таъсир
этишини баҳолаш учун икки мулоҳаза муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан,
қўшимча вақт бўш ёки хизмат сафари (камандировка) туристга белгиланган
манзилда бўлишни ўзайтиришга имкон беради. Айтайлик аҳолиси туристик
хизматлар пакетларини сотиб олишга мойил мамлакатда саёҳат ишқибози
навбатдаги сафарга чиқишни мўлжаллаяпти, таклиф этилаётган хизмат
«пакетлари» бозорида унинг қурби етадигани бир-икки хафталик сафардир.
Саёҳат қилинадиган йиллик қисқа муддатли таътилда истеъмолчи фойдасига
етти кунлик сафар танланади. Ҳаракатни сусайтиришда лимитловчи бош омил-
вақтинчалик омилдир. Масалан, бошқа тенг шароитларда таътил
давомийлигини 13 кундан 16 кунгача кўпайтирилишида у ҳар ҳолда
мўлжалланган жойда узоқроқ бўлиш унга қимматга тушсада икки ҳафталик
сафарни маъқул кўради. Турган гап, талаб катталиги бўш вақтининг кўпайиши
туристик харажатлар акс этишида ҳам ортади.
Иккинчи мулоҳаза сафар узоқлигига таалуқли. Қўшимча вақт узоқ
масофага саёҳат қилишга имкон беради. Бу ҳолда асосий масалалардан бири
масофани ўлчаш бирлигини танлаш ҳисобланади. Одатда бу масофалар
километрлар билан белгиланади. Аммо иқтисодий таҳлил доирасида бундай
105
баҳо жуда кўп жараёнларга изоҳ беролмайди. Жумладан, кенгликларда
туристик оқимларни қайта тақсимлашда: иқтисодий тадқиқотларда масофани
ифодалашда уни босиб ўтишга сарфланган вақт ва пул билан ҳисобланиши
қабул қилинган. Бу иқтисодий ресурслар талабни чегаралайди ва туристик
бозор ҳажмини физик масофага қараганда кўпроқ даражада белгилайди.
Вақт сарфи катталигига дахлдор ҳар қандай ўзгариш ва сафарга пул
халқаро туризм интенсивлиги ва ҳажми, географияда бевосита акс этган икки
мамлакат ўртасидаги транспорт қатновининг тезлиги ёки арзонлашувига қараб
аниқланади. Мисол учун, сўнгги йилларда трансатлантик парвозларга
тарифларнинг пасайтирилиши халқаро туристик алмашинувни кенгайтиришга
имкон берди. Океан оша Америка ва Европанинг йирик туристик марказларига
хорижликларнинг келиш сони кўпайгани қайд этилди: Нью-Йорк ва Майами,
Лондон ва Парижга.
Ўтказилган эмпирик тадқиқотлар ҳам одамнинг доимий яшаш жойи ва
борадиган манзили масофаси ўртасида мустаҳкам алоқа мавжудлигини
тасдиқлади. Яъни бир томондан вақти - сарфи – пул чиқими, иккинчи
томондан, бу жойда бўлиш частотаси ёки эҳтимол тутилган ифода.
Do'stlaringiz bilan baham: |