Халқаро туризм


 Туристик талаб ва эҳтиёжнинг асосий белгилари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

5.2. Туристик талаб ва эҳтиёжнинг асосий белгилари 
Туристик эҳтиёж ва талаб ҳарактерли белгиларга эга: динамизм, 
гетрогенлик ва комплекслик, эластиклик, мавсумийлик ва бошқ. 
Туристик эҳтиёж
ва талаб – динамик категориялар
. Туристик эҳтиёж 
ва талаб жамият ривожланиши билан боғлиқ. Жумладан талаб жамият 
ривожланиши билан бирга ўзгаради, эскилари ярамай қолади ва янгилари 
пайдо бўлади. Эҳтиёж эса доимий равишда кенгайиб, бойиб боради. Туристик 
хизматлар истеъмолида чуқур сифат ва сон ўзгаришлари иккинчи жаҳон 
урушидан кейинги йилларда фан-техника тараққиёти, сиёсий-иқтисодий, 
ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар туфайли рўй берди. Ривожланган 
мамлакатларда аҳолининг харид қилиш қобилияти ошди, моддий турмуш 
фаровонлиги юксалди. Бу одамларни оммавий равишда туризм орқали у ёқ, бу 
ёқларга бориб келиши имкониятини берди ва туризмга замонавий тус бахш 
этди. 
Туристик ҳаракат интенсив равишда ривожлана борди, аммо у бир 
текисда эмасди. Узлуксиз ўсиш ва пасайишлар туризмга бир бутун доимий 
ҳаракат кўринишини беради. Бир қарасангиз халқаро туризм ўсиши энг юқори 
нуқтасига чиқади, бир қарасангиз у узоқ муддатли ва ўрта муддатли 
пасайишлар тенденцисига дучор бўлади.
ХХ асрнинг 1950 ва 1960 – йилларида келишлар ўсиш суръатлари 
иқтисодий фаоллик тебранишига қарамай барқарор равишда юқорилигича 
қолди. Бу ҳодиса қатор мутахассисларга туризм инқирозга маҳкум эмас, деб 
таъкидлашга асос бўлди. Бироқ 50-60-йилларнинг иккинчи ярими бу нуқтаи 
назарларни чиппакка чиқарди. 1966 -1967 йиллардаги иқтисодий инқироз 
(кризис) чоғида туристик келишлар суръати 7 фоизга пасайди. 
Навбатдаги икки пасайиш эса туризм ривожланиши ҳам бошқа 
хўжаликлар сингари ўша қонуниятларга буйсунади деган барча шубҳаларни 
тарқатиб юборади. Улардан бири 1973-1974 йиллардаги энергетика инқирози 
билан боғлиқ эди. Иккинчиси эса 1980-йиллар бошидаги жаҳон иқтисодий 
инқирозига тўғри келади. Бу даврий (циклик) инқироз синхрон равишда 
саноати ривожланган мамлакатларни бутунлай қамраб олди ва иккинчи жаҳон 
урушидан кейин энг узоқ давом этган инқироз бўлди. 1981-82 йилларда туризм 
пасайиши жуда чуқур бўлди. Агар олдинги инқирозлар йилларида туристик 
келишлар суръатлари кескин сусайган бўлса, энди уларнинг сони мутлақо 
қисқарди. 


98 
Туристик фаоллик фақат иқтисодий аҳволга эмас балки, дунёдаги сиёсий 
вазиятга ҳам боғлиқдир. Унинг кескинлашуви туристик сафарларга реал 
талабнинг камайишига олиб келади. Айрим қуролли ихтилофлар, масалан, 1967 
ва 1973 йиллардаги Яқин шарқ мажоралари иқтисодий инқирозга тўғри келди. 
Бир – бирига айбни тўнкаш орқали улар туризм халқаро ривожланишига ўз 
салбий таъсирини кучайтирдилар. 
1990 йиллар бошларида туристик келишлар ўсиш суръатларининг 
пасайиши Форс кўрфази районидаги жанговар ҳаракатлар ва ғарб 
мамлакатларидаги иқтисодий инқирозлар соясида руй берди. Туризмнинг ўсиш 
суръатлари пасайиши жаҳоннинг барча туристик минтақаларида – Европа ва 
Америка, Осиё ва Афикада қайд этилди. Биргина Францияда 1989 йилда 
халқаро зиддиятларнинг кучайиши, Ироқ қўшинларининг Қувайтга бостириб 
кириши арафасида 18 минг индивидуал ва 50 га яқин турли гуруҳларнинг турли 
туристик томонларга йўналтирилган сафарлари бекор қилинди. 1991 йилда 
АҚШ бошчилигида кўп миллатли қуролли кучлар Эронда «Саҳродаги бўрон» 
операциясини ўтказишди, Европада туристлар келиши ўсиши нол даражага 
тушиб кетди. Италия, Буюкбритания, Германия ва Швейцария сингари 
мамлакатларда туристлар сони 1990 йилга таққосланганда мутлоқ қисқаргани 
қайд этилди.
Америка минтақасида чиқиш туризми ҳажми 3% га, Европада эса 23 % га 
қисқарди. Европа мамлакатлари океан ортидан 5 млн. туристлар келишга 
муссар бўла олмадилар. 
Террористик хуружлардан хавотирланиб, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги 
мамлакат фуқароларига хорижга сафар қилишдан тийилиб туришни тавсия 
этди. Йирик туристик фирмалар ўз ходимларини сафарга жўнатдилар ва 
туристлар саёҳатини бекор қилишди. Айрим халқаро авиация рейсларига 
чипталар сотиш салкам яримга тушиб қолди. 
Форс кўрфазидаги уруш оқибатида Осиё-Тинч океани минтақасида 
туризм тараққиётига жиддий салбий путур етди. Ихтилофлар чоғида 
Малайзияга келишлар сони камайди. Уларнинг ўсиш суръатлари Сянган 
(Гонконг) ва Сингапурда сусайди. Айниқса бундан туризм интенсивлиги жабр 
кўрди. Айрим мутахассислар унинг олдинги даражасини тиклаш учун камида 
1,5 йил вақт кераклигини айтдилар. 
Форс кўрфази ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар даврида Африка 
қитъасида ҳам халқаро туризм тушкунликка учрагани қайд этилди. Ҳаддан 
ташқари хавф-хатарлар кўпгина одамларни Миср (келишлар сони 1991 йилда 
1990 йилга нисбатан 12,4 % кам) ва 1991 йилда 1990 йилга нисбатан чиқиш 
туризмни 80 % га йўқотган Тунисга сафардан воз кечишга мажбур қилди. 
Туризмда янада чуқурроқ инқирозни яқин Шарқ мамлакатлари – Иордания 
(келишлар 23 % га камайди), Исроил (келишлар сони 11,3 % га камайди) ва 
бошқа давлатлар ўз бошидан кечирдилар. Минтақага 1991 йилда келишлар 
сони ўтган йилга нисбатан 7 % га камайди. Бу жаҳондаги халқаро туризмнинг 
умумий манзарасини белгилаб берди. 
Косово (Югославия) даги ихтилофлар халқаро туризм кўлами учун Форс 
кўрфазидаги урушдан нисбатан камроқ зарар етказди. Шунга қарамай Европа 


99 
минтақаси жаҳонда 1999 йилда келишлар сони бўйича умумжаҳон миқёсидан 
анча паст кўрсаткичга эга бўлди (+ 1 %).
Европа минтақасида асосий зарбани Марказий ва Шарқий Европа 
мамлакатлар ўзига олди. Жумладан, туризмда Хорватия (1999 йилда келишлар 
1998 йилга нисбатан 17,3% кам), Венгрия ( - 13,8 %), Польша ( - 4,5 %), Чехия (- 
1,8 %). Барча мураккабликларга қарамай, 1999 йил Испания учун омадли йил 
бўлди. У илгари Балқон ярим ороли ва Туркияга йўналтирилган туристик 
оқимни қисман ўзига оғдириб олишга эришди. 
Саёҳат хавфсизлиги муаммоларидан ташвишга тушган Бутун жаҳон 
Туристик ташкилоти (БТТ) туристларнинг ҳаётига потенциал таҳдидга боғлиқ 
равишда чиқишга қаратилган йўналишлар классификациясини ишлаб чиқди. 
Биринчи, кўпроқ хавфли гуруҳга чўзилиб кетган ҳарбий ихтилоф, террорчилик 
хуружлари ва иқтисодий барқарорлик авж олган мамлакатлар (ҳудудлар) 
киритилди.Улар туризмни ривожлантиришда нафақат мунтазам салбий таъсир 
қилишади, балки амалда туризм нуфузини тушуриб юбордилар. Булар – Ливан, 
Шимолий Ирландия, Афғонистон, Югославия республикаларидир.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish