Халқаро туризм


«Иккинчи категория хавфли»



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

«Иккинчи категория хавфли»
мамлакатлар алоҳида ҳарактерланади. 
Уларда тез-тез зўровонлик, тартибсизликлар такрорланиб туради. Уларга, 
Миср, Ҳиндистон, Ямайка, Кения, Перу, Филиппин, Индонезия ва бошқалар
киради. 
Бу террорчилик ҳатти-ҳаракатлари немис туристларини севимли дам 
олиш жойи Туркиядан чўчитиб қўйди. Тўғри, миллий туристик маъмуриятнинг 
оқилона ўтказилган маркетинг ва реклама компанияси, маҳаллий туристик 
фирмаларининг жозибали таклифлари билан мустаҳкамланган ваъдалари 
туфайли бўшаб қолган ўринлар Россия ва бошқа мамлакатлардан келган 
сайёҳлар билан тўлдиради. 
Хавфли мамлакатлар
йўналишидаги рўйхат охирида ягона шов-шувга 
ва туристик фаолликнинг пасайишига сабаб бўлган мажоралар рўй берган 
мамлакатлар (ҳудудлар) турибди. Бу гуруҳларга БТТ Тенъаньмэнь 
майдонидаги қайғули воқеалардан кейин Хитойни, Шимолий Ирландия 
армияси жангчилари тартибсизлик келтириб чиқараётган Буюкбританияни, 
фожиали воқеалар бўлиб ўтган АҚШнинг Флорида ва Фиджи ҳудудларини 
киритган. 
Туристлар учун хавфсизлик даражаси бўйича чиқишга қаратилган 
йўналишлар классификацияси ҳам мавжуд. Бунда туризмга таҳдид айнан 
саёҳатчи томонидан ҳуқуқ-тартибни бузиш, ёқмаганини рўкач қилиб 
кўнгилсизликлар келтириб чиқаришда намоён бўлади. Миллий иқтисодиётга 
зарар етказишни кўзлаб, экстремистлар объектга ҳужум қилиш, ҳукуматга 
сиёсий тазйиқ ўтказиш мақсадида туристларни танлайди (Миср, Туркия). 
Хорижда хавфсизлик омилига эътибор билан қарашади. Ҳатто туристик 
сафар йўналишини танлашда хавфсизлик муҳим ҳал қилувчи омил деб 
ҳисоблашади. Туристик хизматлар истеъмоли жараёнларига хос нотекислик 
ҳамма даражада буртиб туради ва глобал, ҳудудий, шунингдек алоҳида 
мамлакатлар даражасида намоён бўлади. Бир давлатда халқаро туризм тез 
ривожланади, бошқасида эса секин кечади. Шундайлари ҳам борки, уларда 


100 
қайсидир даврда туристик бозордаги вазият ўзига хослик билан ажралиб 
туради. Мисол учун, 1980-йилларда жаҳонда туристик ҳаракатларни 
кенгайтириш баҳонасида Бирлашган Араб Амирлигида (БАМ) туризм соҳасида 
ишчанлик фаоллиги барҳам топди. Спиртли ичимлик сотиш ва истеъмол қилиш 
таъқиқланиши оқибатида Яқин Шарқ мамлакатлари туристик индустрияси 
Ғарбий Европа ва Америкадан ташриф буюраётган бадавлат мижозлардан 
маҳрум бўлди. 
Ташриф буюришдаги иккиланишлар айрим мамлакатларда табиий 
ҳодисалар туфайли рўй беришади. Булар баъзан туристик фаолликни бирдан 
ошиб кетишига, баъзан сўниб қолишига олиб келади. 1999 йилда – XX асрдаги 
сўнгги қуёш тўлиқ тутилиши Европада Руминия ҳудудидан айниқса яхши 
кўринарди. Зўр бериб реклама қилиниши натижасида бутун ҳудудлардан 
туристлар кенг оқими Руминия мамлакатига ёпирилиб кела бошлади. Таъсурот 
«овчилари» жуда кўп эди. Отелларда жойлар кўрсатилган муддатдан анча 
олдин сотилиб кетди. Одамларнинг оммавий ҳаракатлари йўлларда 
автомобиллар тиқинини вужудга келтирди. Руминияда туристлар келиши 
умумий сони 1999 йилда, 1998 йилга нисбатан тахминан 200 минг кишига 
ортди. 
Табиат ҳодисалари кўп ҳолларда тескари натиажалар беради ва туристик 
ҳаракатлар жозибаси фавқулодда хавфга айланади. 1997 йилда июн-июл 
ойларида Ғарбий Европа мамлакатлари рўй берган сув тошқинлари Польша, 
Чехия ва Шарқий Германиянинг катта қисмида туристик фаолликни чеклаб 
қўйди. 
1999 йил Туркия учун тўс-тўполон йил бўлди. Аввалига курдларнинг 
туристларга таҳдид солиш мақсадида қатор террористик актлари содир этилди. 
Сўнгра мамлакат шимолида кучли зилзила рўй бериб, ташриф буюрувчилар 
оқимини кескин камайтириб юборди. Келишлар сони 2 млн. кишига камайди. 
Халқаро туризмдан тушадиган даромадлар миқдори эса 1998 йилга нисбатан 
салкам 3 млн. америка долларига пасайди. 
Ҳозиргача гап асосан туристик чиқишлар оқими ва уларнинг нотўғрилиги 
ҳақида бораяпти. Япония ва бошқа мамлакатларда аҳолининг хорижга сафар 
талаблари беқарордир. Унинг динамикасида кейинги 30 йил мобайнида бир 
неча кескин кўтарилиш ва пасайишлар кузатилмоқда. 
Японияда хорижий сайёҳатлар динамикаси замонавий туризмнинг икки 
хусусиятини тасдиқлайди: бир томондан ташқи, сиёсий ва иқтисодий омиллар 
уйғунлигига боқлиқлик, бошқа тарафдан унинг ташқи вазиятга муносабатда 
«ўжарлиги». Ҳатто энг шафқатсиз даврларда ҳам японлар саёҳат қилишда 
давом этишади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish