Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Назорат саволлари
1.
Туристик индустрия асосий секторларини айтинг. 
2.
Аниқланг, гап қайси транспорт тури ҳақида бораяпти. 
Бу – қуруқликдаги, нисбатан тежамли жамоат транспорт тури.
Унинг хизматидан кўпроқ аҳоли кам таъминланган қатлами
фойдаланилади. XIX асрда унинг тараққиёти курортларга сафарни
рағбатлантирди. 
3.
Авиаташиш бозорини қайта тартиблаш нима? 
4.
Авиамаршрутлар нархи ўзида нимани намоён этади? Унинг афзаллиги 
нимада? 
5.
Жаҳондаги етакчи авиакомпанияларни айтинг.
6.
Сизга туристларни қайси жойлаштириш воситаси маълум? Уларнинг 
ҳар бири афзаллиги нимада? 
7.
Ғарбда классик дам олиш парклари нуфузи тушиб кетишига нима 
сабаб бўлди? 
8.
Жаҳондаги тематик парклар муваффақиятини тушунтиринг. 
9.
Туризм индустриясида сотиш каналларини характерланг. 
10.
Классик туроператорлар ва турагентлар ўртасида муҳим фарқлар 
нимада? 
 
 
 
 
 
 
 


238 
VIII Боб. ХАЛҚАРО ТУРИЗМ БОЗОРИДА ТРАНСМИЛЛИЙ 
КОМПАНИЯЛАР 
 
8.1. Трансмиллий компаниялар (ТМК) унинг моҳияти,
фаолияти ва шакллари. 
8.2. Меҳмонхона хўжалигида ТМКлар. 
8.3. Туристик ТМКнинг миллий иқтисодиётга таъсири. 
8.4. Халқаро туризмда глобаллашув жараёнлари. 
8.1. Трансмиллий компаниялар (ТМК) унинг моҳияти,
фаолияти ва шакллари 
 
БМТ хужжатларига мувофиқ, ТМКларга юридик шакллари, хўжалик 
юритиш соҳасидан қатъий назар икки ёки ундан ортиқ мамлакатларда 
филиаллари бўлган, уларнинг фаолиятини бошқариб турадиган компаниялар 
киради. 
ТМК доимий равишда товар экспортидан тортиб, хорижда хизматларни 
ишлаб чиқишгача қонуний тарзда ўтиб ўзининг чет эллардаги иштирокини 
кенгайтириб боради. ТМК тўғридан-тўғри чет эл инвестициларини 
жойлаштириш йўли билан ташқи экспанцияни амалга оширади. Улар 
шунингдек ссуда пуллари беради ва бошқарув бўйича ноинвестицион битимлар 
тузадилар. 
Биринчи йўл ТМКга кўпроқ турғунлик беради. Тўғридан-тўғри 
қўйилмалар ТМКга хорижий инвестор қўлидаги маблағнинг сақланиши 
устидан назорат қилишни мўлжаллайди. Она компания чет элда акциядорлик 
фирмалари таъсис этади ёки амалдаги мавжуд хорижий фирмадан 
акцияларнинг назорат пакетини сотиб олади. Акцияларнинг ярмидан кўпроқ 
қисми (улушлар), унинг фаолияти устидан тўлиқ назорат қилишда хисса кам 
бўлсада филиалга тегишли бўлади.
Жуда кўп давлатлардан корхоналарни акциялаштириш учун қўшимча 
шартлар жорий этилган. 51% акцияларга эгалик қилувчи фақат шу мамлакат 
фуқароси ёки ҳуқуқий шахс бўлиши ва унда рўйҳатдан ўтган бўлиши керак. 
Бундай тарздаги чекловлар баъзан туризм соҳасига ҳам тарқатилади. Лекин 
оммавий ахборот воситалари ёки ҳарбий саноат комплексига нисбатан камроқ 
бўлади. Бундан ташқари, ТМК чет элда хорижий филиалларнинг бўлими 
сингари турли кўринишлари орқали фаолият олиб боради. Улар хорижда 
рўйҳатдан ўтказилсаларда, ўз балансига эга мустақил компания ҳисобланади, 
тўлиқ (100%) оналик фирмаси, яъни ТМКга тегишли бўлади. 
Компания хорижий фирмаларга қарзга маблағлар бериб, ўзининг чет 
элдаги иштирокини кенгайтириши мумкин. Бу йўл биринчисига қараганда кам 
самарали, субъектлар ўртасида вужудга келадиган муносабатлар эса ҳақиқий 
ТМК ҳақида гапиришга имкон бермайди. Шунга қарамай компания ссуда 
беришда қарзни тўлагунгача ссуда олувчининг мулкини ушлаб туришга ҳақли 
ёки қарз олувчи билан унга ссуда фоизидан ташқари қўшимча манфаат кўриши 
юзасидан шартнома имзолайди. 


239 
Бошқарув бўйича инвестицион битимлар тузиш фирмалар ўртасида кенг 
тарқалган тажриба, бир неча ишлаб чиқариш бирликларидан иборат. Бундай 
ҳолда она компания корхона бўғинларини контракт асосида бошқаради. 
Корхона мустақиллигини сақлайди, турли эгалар бўлиши, турли манбалардан 
молиялаштирилиши мумкин. Лекин маҳсулотни ягона савдо маркаси остида 
сотади. 
Бошқарув 
бўйича 
инвестицион 
битимлар 
тизими 
унинг 
иштирокчиларига ишлаб чиқариш кўламидан тежаш имконини беради. 
Айниқса маркетинг соҳасида кучларни бирлаштириш ҳисобига мамлакат ва 
хорижий адабиётларида ТМК фаноменини излоҳловчи бир неча назариялар 
маълум. Уларнинг ҳаммаси хорижий инвестициялашдан максимум даромад 
олишни бош мақсад қилиб қўяди. Улардан бирига кўра, капитал 
миграциясининг халқаро шартлари бўлиб даромад меъёри ва фоиз ставкалари 
фарқи ҳисобланади. Агар ҳамма миллий иқтисодиёт бирдай маблағ оқиб 
келишига очиқ бўлганда эди, фоиз ставкаларининг халқаро мувозанатини 
белгилашни кутиш мумкин эди. Компанияларга эса инвестицияни қаерга 
киритишнинг фарқи қолмасди, маблағдан фойдаланиш самарадорлиги фоиз 
ставкасидан ошса бўлар эди. Ҳақиқатда эса ҳар хил тарздаги чекловлар мавжуд. 
Дунёда ягона фоиз ставкасини белгилашга тўсқинлик қилувчи катта ёки кичик 
даражадаги қалтисликлар бор. Аммо қаерда маблағларни эркин қуюлишига 
шароит бўлса, хорижий инвестициялаш худди ички тартиблардагидек кечади. 
Бу шуни билдирадики, маблағ импортчи мамлакатларида фойда олиш фонди 
чекланган экан, капиталнинг халқаро ҳаракати, ТМКни мамлакатда тенгсизлиги 
давом этаверади. Мамлакатга қанча миқдорда маблағ олиб келиниши бир қатор 
омилларга боғлиқ: фоиз ставкаси (юки) ҳажми, инвестициянинг даромадлиги, 
иқтисодиётнинг очиқлиги, катталик ва тақсимланишнинг қалтислиги, қарзни 
тўлаш кафолати ва ўз вақтида тўлаш. ТМК феноменига инглиз иқтисодчиси 
Ж.Даннингнинг интернационал ишлаб чиқариш эклетик назарияси бошқача 
изоҳ беради. У уч элементдан иборат бўлгани учун эклетик деб аталади: 
фирмаларнинг 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish