Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

нисбатан соддалиги.
Тўғридан-тўғри сотишда фақат икки субъектив – 
ишлаб чиқарувчи ва сўнгги истеъмолчи (сайёҳ) – маълум муносабатга 
киришади; хизматларни реализация қилишда учинчи шахс иштироки 
талаб этилмайди; 

Сотувчи ва харидор
олди-сотди масалаларини ўзаро осонгина 
келишиб олишади, зарур бўлганда эса уларга тегишли ўзгартиришлар 
киритишади; 

бозорга чиқаришнинг қўшимча имкониятлари.
Истеъмолчи билан 
бевосита алоқа етказиб берувчига қўшимча хизматларни сотиш ва 
брон расмийлаштириш (масалан, орқага қайтиш ҳужжатларини 
расмийлаштириш) имконини беради. Турист эса ўзини қизиқтирувчи 
ахборотларни (хусусан, хизматлар ҳақида ва уларнинг амалдаги 
нархлари) биринчи манбадан олиш имконига эга бўлади; 

эгилувчанлик.
Уюштирилмаган сайёҳлар мустақил равишда маршрут 
ва саёҳат программасини ишлаб чиқишганда, кўпинча уларни йўл-
йўлакай аниқлаб олишади, улар айниқса тўғридан-тўғри сотишни 
маъқул кўришади. Негаки бу мижозларни индивидуал тарзда 
ўзгарувчанлик талабларига осонгина мослашади. Эркин қарор қабул 
қилишга монилик қилмайди; 

иқтисодий хусусий қулайликлар.
Учинчи шахс орқали сотишга 
нисбатан тўғридан-тўғри сотиш канали ишлаб чиқарувчини кўпроқ 
даромад олишини таъминлади. Бир харидорга ёки таклиф этилаётган 
товар (хизмат) бирлиги ҳисобига; 

сотилиш устидан шахсан назорат қилиш имконияти.
Кўпчилик 
туристлар алданиб қолишдан хавфсирашади ва туристик фирмаларга 
ишонишмайди. Бундай саёҳат ишқибозлари шахсан сафарга 
тайёргарлик кўрадилар: жойлашиш воситаларида брон қилишади, 
билетлар сотиб олишади. Улар бирламчи туристик хизматлар ишлаб 
чиқарувчилар билан ўзларининг ҳуқуқий муносабатлари тўғри 
расмийлаштирилганини текшириб кўрадилар ва қўлларига буюртма ва 
сафар ҳужжатларини олишгач, ўзарини бехавотирроқ сезишади. 
Тўғридан-тўғри сотиш истеъмоли учун қалтис таваккалчиликка ўрин 
қолдирмайди. 
«Етказиб берувчи - истеъмолчи» канали афзалликлари билан бирга бир 
қатор чекланишларга ҳам эга. Улар ўз хусусий савдо нуқталари тармоқларини 
яратишга ишлаб чиқарувчи сарфланган харажатлар, туристик фирмалар касб 
маҳорати ўсиши билан боғлиқдир. Тўғридан-тўғри бозорга олиб чиқишни айни 


229 
мавсум қизиғида уюштирилмаган сайёҳнинг саёҳатга тайёргарлик кўриши ҳам 
ривожланишига тўсқинлик қилади (бўш ўрин йўқлиги ва ҳ.к.). Бу қийинчилик 
кўпинча воситачини жалб этмаса унинг учун ҳал этилмай қолади. 
Бошқа тақсимлаш каналнинг базис типи – билвоситадир. Унинг белги 
ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида воситаси мавжудлигидир. 
«Текинхўрлар» деган ном орттиришганига қарамай воситачилар муҳим 
вазифани бажаришади. Улар қимматли ахборотларни ташувчилар 
ҳисобланишади. Ахборот муҳим роль уйнайдиган ҳозирги жамиятда иқтисодий 
тизимда уларнинг ўрни беқиёс. Воситачилик унинг эгасига имкониятларнинг 
кенглиги ҳақида тўлиқ тасаввур беради ва фаолият самарадорлигини 
таъминлайди. Ахборот етишмаслиги эса аксинча имкониятларни бой бериб 
қўйилишига олиб келади. 
Юқори сифатли ахборотни олиш қийин, тўғридан-тўғри сотишда 
истеъмолчи ҳамма ишлаб чиқарувчилар билан боғланиши лозим. Бу зарур 
маҳсулотлар (хизматлар) вариантларини таққослаб кўриш ва муваффақиятли 
харид учун муҳимдир. Билвосита тақсимлашда бу ишларни воситачи бажаради. 
У мижозни маъқулроқ котрогент қидиришдек тинкани қуритувчи ташвишдан 
холос этади. 
Ана шундай вазиятга тушиб қолган ишлаб чиқарувчи ҳам операциялар 
алмашинишида воситачи иштирокидан ютади. Ўзларининг алоқалари, 
тажрибалари, ихтисослашувлари ва қамрови кенглиги туфайли профессионал 
савдогарлар ва агентлар, товарлар (хизматлар) ни истеъмолчиларга етиб 
бориши учун барча имкониятларни яратишади. Бу билан улар корхона савдо 
имкониятларини кенгайтиради. Тўғридан-тўғри олди-сотди ва алоқаларни 
қисқартириш эвазига сезиларли тежамкорликни таъминлайдилар. Воситачи 
сотиш бўйича иш ҳажмини камайтиришга, ортиқча тўпланиб қолган маҳсулот 
сотилишига ёрдам беради. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish