Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Туроператор.
Чакана агентлар билан бир қаторда товар ўтказиш 
каналида улгуржичилар ҳам муҳим рол ўйнайди. Бу тижорий воситачилик 
корхоналари товарлар (хизматлар)ни сотиб олиш ва уларни чакана савдо 
тармоқлари орқали сотиш билан шуғулланади. Туризм соҳасида кўпроқ 
улгуржи сотувчи туроператор ҳисобланади. У ташкил этилган туризм 
генераторидир. Унга туристик хизматлар бозорини шакллантиришда алоҳида 
ўрин ажратилади. 


233 
Жадвал 17 
АҚШнинг энг йирик турагентлиги 
 
№ 
Турагентлик номи 
Штаб – квартира 
жойлашган жойи 
Сотиш ҳажми млн. АҚШ долл. 
Савдо 
шахобчалари 
сони, бирликда 
Ялпи
 
Шу жумладан 
авиабилетлар
 

Америкэн Экспрес 
Нью-Йорк 
7 200 
4 300 
1 500 

Карлсон Травел Нетвок 
Миннеаполис 
3 000 
1 600 
900 

Томас Кук 
Кембридж, штат
Миннесота 
2 800 
1 700 
872 

Розенблут Интернешл 
Филадельфия 
2 200 
1 300 
825 

Мориц Трэвел 
Фентон, штат Миссури 
1 500 
915 
398 

Юс Трэвел 
Роквилл, штат Мэриленд 
1 400 
850 
523 

Либерти Трэвел 
Рамси, штат Нью-Джерси 
990 
381 
178 

Ай-Ви-Ай Бизнес Травел 
Интернешнл 
Нортбрук, штат Иллинойс 
993 
680 
383 

Джапан Трэвел Бюро 
Интернешнл 
Нью-Йорк 
753 
106 
52 
10 
Омега Уорлд Трэвел 
Фэрфакс, штат Виргиния 
409 
352 
356 
 
Манба:
А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004. 
 


234 
Туроператорлар фаолияти бош йўналиши оммавий истеъмол талабларига 
мўлжалланган туристик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган. 
Улгуржичилар серияли хизматларни йиғиб комплектлашади. Уларни сафар 
маршрутларини стандартлаш, программалар ва комплекс хизмат кўрсатиш йўли 
билан туристларга ягона пакетда (пэкиж-турлар) сотадилар. Ўз маҳсулотини 
стандартлашгани ва оммавийлиги эвазига улар муомиладаги тўпланиб қолишни 
камайтиришга эришади. Жумладан, нархни ҳам бу эса уларга бозорга 
рақобатбардош таклифлар билан чиқишга имкон беради. 
Туроператорлар томонидан ташкил қилинган хизмат кўрсатиш турлари
узоқ йиллар давомида сезиларли ўзгаришларга дуч келди. Хизмат тўпламлари 
улар томонига камаяётган пэкидж – турлар эволюцияси руй бераяпти. Бир 
томондан туристик фирмаларни бу қисқартиришга ўткир рақобат мажбур 
этаяпти. Мижоз учун курашда ҳар бир туроператор жалб қиладиган нархларни 
белгилашга интилади. У пакетдан айрим хизматларни чиқариб ташлайди. Бу 
билан арзон сафар тасаввурини уйғотади. Масалан, кўпчилик фирмалар ўзлари 
сотаётган сафарларда фақат маршрут бўйича жойдан-жойга олиб бориш ва 
аэропортдан (вокзалдан) меҳмонхонага ва яна орқага трансферни сақлайди. 
Бошқа хизматлар (овқатланиш, экскурсия, багажни олиб бориб бериш ва бошқ.) 
ни туристлар сафар чоғига қўшимча пул тўлаш орқали олишади. 
Натижада саёҳатчиларнинг асосий ва қўшимча хизматларга харажатлари 
60 га 40 нисбатга келади. Бундай пропорцияга турган гап туризм 
инфрструктураси юксак ривожланган шароитда (кофе, барлар, тавернлар, 
аттракционлар, казино ва бошқ.) гина эришилади. 
Бошқа томондан, пэкидж – турлар таркиби истеъмол талаблари ҳолати 
билан белгиланади. Фирма хизматлар танлашда тўлиқ эркинликни қўлга 
киритган туристлар психологиясини ҳисобга олишга мажбур. Уларнинг шарт 
бўлган тўпламларни торайтира бориш билан туроператорлар маршрутга 
чекловни минимумга топширади ва бу билан ўзлари талабни кўпайишига 
кўмаклашиб юборади. 
Кўзга ташланган тенденцияни ҳисобга олиб, Европа Кенгаши 1990 йилда 
махсус Директива қабул қилди. Унга мувофиқ пэкидж-тур камида икки 
компонент (масалан, ташиш ва жойлаштириш, ёки жойлаштириш ва сайр 
томоша)ни ўз ичига олиши керак. 
Хизматлар пакетини енгиллаштиришга қарамай, сафарларни ташкил 
қилиш аввалгидек мураккаб ва меҳнат талаб жараён бўлиб қолаётир. Унда бир 
неча босқичлар ажралиб туради. 
Туристик 
маҳсулотларни 
шакллантиришга 
киришишдан 
олдин 
туроператор таклиф билан қайси бозорга чиқмоқчилигини, унинг асосий 
мижози ким бўлишини, таклиф қилинадиган сафарларни сотиб олишда уларни 
қайси мотивлар даъват этади, рағбатлантиради – аниқ тасаввур қилиб туриб 
олиши лозим. Бу ва бошқа саволларга жавоб топиш учун туристик фирма 
маркетинг тадқиқотлари ўтказади. Бу истиқболда бозор учун туризмни жалб 
этувчи турларини танлаш, туристик оқимларнинг миқдор параметрларини 
аниқлашга имкон беради. 


235 
Таҳлил чоғида туристик фирмалар учун муҳим ахборот манбаи ва унинг 
бозорий потенциалини баҳолашда эълон қилинган материаллар, статистик 
маълумотлар, эксперт хулосасалари, реклама эълонлари хизмат қилади. Аҳоли 
ўртасида танлаб ўтказилган сўровлар ҳам яхши натижа беради. 
Маркетинг тадқиқотлари катта ҳажмда молиялаштиришни талаб қилади. 
Уларга янги сафарларни ишлаб чиқишга ажратилган барча маблағнинг 5 дан 15 
% гача сарфланади. Биринчи босқич ишларига алоҳида эътибор берган ҳолда, 
туристик фирмалар камдан-кам ҳолда тадқиқот харажатларини кесишади. 
Истеъмол талабларини қайта баҳолаш асосида туристик маҳсулотларни 
режалаштириш уларга тижорат таваккалчиликни камайтириш ва ўзини эҳтимол 
тутилган барбод бўлишлардан холи қилишга имкон беради. Маблағни тежаш 
эса кўп ҳолларда нотўғри қарорлар қабул қилиш ва йўқотишларга олиб келади. 
Ахборотларни йиғиш ва ишлашга сарфланадиган зарур харажатлар 10-100 
марта ошиб кетади. 
Туристик маҳсулотлар иккинчи босқичда аниқроқ қиёфа касб этади. 
Маркетинг тадқиқотлари чоғида аниқланган истеъмолчилар талаб ва 
қизиқишлари инобатга олиниб, туроператор сафар мақсад-мазмуни, 
харажатларни ишлаб чиқади. Хусусан у саёҳат қилинадиган мамлакат ва 
туризм тури, мавсум ва сафар давомийлиги, маршрут, яъни саёҳат чоғида 
туристлар берадиган манзиллар руйхати, гуруҳ ва индивидуал сафарларнинг 
умумий сони, пакет ва хизмат кўрсатиш классини аниқлайди. Иккинчи босқич 
ишлари навбатдаги аниқ бўлган сафарлар сериясини шериклар билан муҳокама 
қилиш учун тайёрлаш билан якунланади.
Учинчи босқичда туристик фирма шерик танлайди, унинг билан 
музокаралар олиб боради. Туристларга хизмат кўрсатиш шартларини келишиб 
олади ва олди-сотди битими тузади. Биргаликда фаолият кўрсатувчи 
иштирокчиларни қидириш қийинчилик туғдирмайди. Туристик хизматлар 
етказиб берувчилар: транспорт компаниялари, жойлаштириш воситалари, 
умумий овақтланиш корхоналари, сайр-томоша объектлари ва бошқалар 
туроператор билан жон-жон деб алоқага киришадилар. Улардан тушган қулай 
таклифлар ва буюртмалардан яхшигина даромад олиш учун шерикчиликка 
қўшиладилар. 
Муҳими, 
шериклар 
ишончли, 
яхши 
ишбилармонлик 
ҳислатларига эга, маъқбул нархларда юқори сифатли хизмат кўрсатувчилар 
бўлиши керак. Шериклар танлангач, битим тузилгач, туристик маҳсулотларни 
ишлаб чиқишнинг энг маъсулиятли босқичи бошланади. Яъни унинг сотилиш 
нархини белгилаш лозим бўлади. Кўп жиҳатдан тижорий операциялар 
натижалари ана шу нархларга боғлиқ бўлади. Самарали нарх сиёсати эса 
фирманинг савдо – ишлаб чиқариш тизимини узоқ ва барқарор ишлашини 
таъминлайди. 
Нарх белгиланиши билан туристик маҳсулот яратиш жараёнлари якунига 
етади. Туроператорга ишлаб чиқилган сафарни ўз катологига қўшишигина 
қолади, холос. Энди у кенг рекламани таъминлаши керак бўлади. 
Туроператор ишининг сифатлигини текширишнинг энг яхши усули 
таклиф этилан туристик сафарга истеъмолчилар талабидир. Талаб кўп 


236 
тушаяптими, демак сотиш яхши бўлади. Ташкилотчи эса ўзининг бозорини 
топди. Акс ҳолда сафарларга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади. 
Туристик маҳсулотларни мақсадли аудиторияга етказиш учун 
туроператорлар тақсимланишнинг турли каналларидан фойдаланадилар. Улар 
кўпинча ўз савдо нуқталарига эга бўладилар, аммо ғарбда турларни сотишнинг 
энг кенг ёйилган классик усуллари турагентлар орқали сотиш ҳисобланади. 
Туроператор сотиш учун тайёрлаган туристик пакетларга жуда кўп (баъзан 
минглаб) чакана воситачиларни жалб этади. Кўпинча у ўзининг ҳузурида 
марказий турагентлик очади. Бу унинг таркибига мустақил тижорий бўлинма 
бўлиб киради. Шунингдек бошқа шаҳарлар, районлар, мамлакатлар ва 
регионларда ҳам шундан турагентлик бўлимлари очади. Бир-бирига ўхшаш 
ҳолда улар мураккаб сотувчи чиқариш тармоқларини ҳосил қилади. 
Туроператорлар ва турагентлар ҳамкорлиги ҳар иккала томонга манфаат 
келтиради. Туроператорда мавжуд тармоқланган контрагентлик тармоғи унга 
туристик сафарларни сотиш ҳажмини ўстиришга имкон беради, янги бозорга 
чиқади, жумладан чиқиш туризмининг провинциал бозорига кириб боради. Бу 
билан ўз ходимларини таъминлаш харажатларини, ижара биноларини, уларни 
ускуналарини тежайди. Ўз навбатида турагент сафарларни охирги 
истеъмолчисига сотиб бергани учун воситачилигига комиссион мукофат олади. 
Унинг ҳажми одатда сотилган туристик масҳулот баҳосига нисбатан фоиз 
ҳисобида аниқланади ва 10 % ни ташкил қилади. У кўпайтирилиши ҳам мумкин 
(масалан, келишилган ҳажмдан кўпроқ туристик хизмат сотилганда). 
Комиссион мукофат турагентликнинг асосий даромад манбаи бўлиб хизмат 
қилади. 
Улгуржи ва чакана туристик фирмалар ўзаро муносабатларда ҳолларда 
майда улгуржи савдогарлар ўртакашлик қилишади. Улар одатда бир ҳудуд 
доирасида ҳаракат қилишади. Марказлашган ҳолда мамлакатнинг ва хорижий 
туроператорларнинг сафарларини сотиб олишади ва уларни маҳаллий кичик 
турагентликларга сотишади. Уларга одатда йирик улгуржичилар хизмат 
кўрсатишмайди. Анъанавий майда улгуржи туристик фирмалар ва 
турагентликлар сотиш бўйича ўзларининг майда тақсимловчи агентликларини 
тузишади. Улар идорада ишлашмайди, бевосита аҳоли гуруҳлари ва шахсан 
индувидлар билан ишлайди. Ўз қариндош-уруғлари, танишлари орасидан 
мижоз топадилар. Тавсиялар билан уйларга, хизмат жойларга жамоат 
муассасаларига борадилар. Психологлар турли хил рекламалар, эълонлар, 
таклифлар чақириқларга қараганда киши дўстига, унинг сўзларига кўпроқ 
ишонишини аллақачон аниқлашган. Худди шундай туристик сафарга даъват 
этувчи реклама, эълон, шоирлардан кўра турагентнинг мижоз ҳузурига келиб, 
сафарга таклиф этиши кўпроқ самара беради. 
Яхши ва уддабурон агент – туристик маҳсулотларни сотиш барча 
буғинларида муваффақият гаровидир. Туристик фирмаларни номзод танлаш ва 
уларни ўқитишга алоҳида эътибор бериши боиси ҳам шу. Тестларнинг 
мураккаб тизими уларга даъвогарнинг профессионал яроқлигини баҳолашга 
имкон беради. 


237 
Агент бир қатор зарурий хислатларга эга бўлиши керак. Улар ичида энг 
муҳими қатъиятлик, нотаниш кишига қўрқмасдан мурожаат қилиш, 
хушмуомилалик, топқирлик, суҳбатда ишонч муҳитини ярата олиш қобилияти, 
истараси иссиқлик, ишончлик ва ҳалоллик ҳисобланади.
Агентлар тайёрлаш япон мактабларида ноёб назорат тести мавжуд: 
агентликка номзод шаҳарнинг одамлар гавжум жойига чиқиб қўшиқ айтади, 
овози, мусиқий эшитиш қобилияти, бори-йўқлиги, хатто матнни билмаслиги 
аҳамияти йўқ. 
Тестдан ўтган номзодлар, савдо агентларини профессионал ўқитиш 
марказларига юборилади. У ерда туристик маҳсулотлар билан таништирилади, 
хорижий сафарларга жалб этилиб, таништирилади. Хуллас агентга 
ишбилармонлик ва самимий хулқ-атвор билан мижозни ўз таклифига кўндириш 
учун барча зарур хислатлар сингдирилиб, кўникма ва малака ҳосил 
қилдирилади. Ўқиш тугаганидан кейин унга тегишли хужжатлар ва методик 
материаллар берилади, синов муддати билан иш тақдим этилади. Унинг билан 
туристик фирма билан келишилган шартларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 
агентлик битими шаклида шартнома тузилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish