232
кўпчилик қисми бир хил ҳажм ва структурага эга, бир-бирига ўхшаш туристик
маҳсулотларни, деярли тенг нархларда таклиф қиладилар.
Лондоннинг «Экономист» журнали маълумотларига кўра, АҚШда
турагентликларнинг аксарият қисми кичик бизнесга таалуқлидир. Бундай
фирмаларда уч кишидан беш кишигача банд бўлади. Булар директор,
мижозларни қабул қилувчи агентлардир. Улар консультация беришади,
туристик хизматларни сотишни амалга оширишади, шунингдек ҳисоб ёзиб
берувчи ва куръерлик ишларини бажарувчи котиблар бор. Қизиғи шундаки,
кичик агентликларнинг яримини эгалари хотин-қизлардир.
Йирик чакана туристик фирмалар оз сонли бўлган ва шундайлигича
қолаяпти. Фақат 3 % АҚШ турагентликлари 15 млн. америка долларидан
ошадиган йиллик оборотга эга. Улар ўртасида асосий сотиш ҳажми
таъминланади. 50 етакчи америка компанияларига АҚШ турагентликлари
кўрсатаётган барча хизматларнинг учдан бири тўғри келади (жадвал 15).
Турагентликлар
туристик
маҳсулотларни
истеъмолчиларга
яқинлаштиради. Уларни харид қилинишига қулайлик яратади, харид эса мижоз
учун қийинчилик тўғдирмайди. Саёҳатга йўл олиш учун туристик фирма
ёнидаги турагентликка мурожаат қилиш кифоя. Воситачилик операциялари
чакана характеридан келиб чиқиб, истеъмолчи яқинлиги турагентлик тармоғи
географиясини белгилайди. Туристик хизматларни амалга ошириш кўпчилик
аҳоли пунктлари гавжум районларга қаратилган. АҚШда турагентларнинг
жойлашиши бунга мисол бўла олади. Шимолий Америка турагентлар
бозоридаги аҳвол типик ҳисобланади. Унинг таърифи (характеристикаси)
жаҳоннинг бошқа туристик регионларига асос бўлиб қолиши мумкин.
Европада барча чакана туристик фирмаларнинг 70 % га яқини тўпланган.
Лондоннинг «Экономист» журнали маълумотларига кўра, уларда 200 мингдан
ортиқ киши банд бўлиб, обороти эса 75 млрд. америка долларини ташкил
қилади. Шундан 50,5 млрд. ЕИ мамлакатларига тўғри келади. Нисбатан
тараққий этган турагентлик тармоқлари Германия ва Буюкбританияда туристик
чиқиш асосий генераторларида жойлашган. Шунингдек Нидерландияда ҳам бу
тармоқ ривожланган. Франция, Испания ва Италияда агентлар орқали бозорга
чиқиш кам роль ўйнайди.
Сўровларга кўра, агар Нидерландияда туризм соҳасида сўралувчилардан
ҳар икки кищидан бири воситачилар хизматидан фойдаланган бўлишса,
Испанияда ҳар беш кишидан бири мурожат қилган. Чакана сотиш тармоқлари
туризм индустриясининг ажралмас қисми сифатида жаҳоннинг қолган
регионларини ҳам қамраб олган. Осиёда барча турагентларнинг 8 %, Лотин
Америкасида 4 %, Африка ва Яқин Шарқда ҳам 4 % ишлаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: