Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Франчайзинг 
йирик фирмаларнинг молиявий ва техник қудрати, 
маҳорати, операторнинг тадбиркорлиги, таланти билан майда корхонанинг 
маневерлигини 
таъминлашни 
ифода 
этади. 
Унинг 
муваффақиятли 
ривожланиши 
ана 
шулар 
билан 
изоҳланади. 
Кейинги 
вақтларда 
франчайзингнинг классик модели ўзгаришларга юз тутмоқда. Илгари, 20 йил 
аввал, меҳмонхоналар франшиза компаниялари унча катта бўлмаган фирмалар 
кўринишида эди. Уларда франшиза берувчилар франшиза олувчиларга эътибор 
билан қарардилар. Франшиза бизнеси сезиларли кенгайгач, савдо маркалари ва 
хусусий отеллар эгалари ўртасида йирик воситачи компаниялар пайдо бўлди. 
Франшиза берувчилар кўпинча бу компанияларни эксклюзив ҳуқуқлар билан 
қандайдир территорияни ўзлаштиришга ундаяпти: франшиза олувчиларни 
танлаб олиш, уларни бошқариш, фаолиятнинг маълум турлари билан 
шуғулланишга лицензия бериш кабилар. Натижада франшиза берувчилар ва 
франшиза олувчилар тобора бир-биридан узоқлашиб бордилар. Улар 
ўртасидаги муносабатлар шафқатсиз тус олди. Буни қандай оқибатларга олиб 
келишини АҚШ тез овқатланиш индустрияси мисолида яққол кўриш мумкин. 
Франчайзинг тизими иштирокчилари ўртасидаги келишмовчиликлар вақти-
вақти билан ўткир тус олаяпти, катта суд аралашувигача етиб бормоқда. Одатда 
бу франшиза берувчини жалб қилмасдан кўриб чиқилади. 


245 
Меҳмонхона бизнесидаги вазият ҳозирча унча таранглашгани йўқ. Аммо 
унинг оғир оқибатларга олиб келувчи ҳолатлари мавжуд. АҚШ 
меҳмонновозлик секторида ўтказилган тадқиқотлар кўрсатадики, франшиза 
олувчилар ўзини оқламаган франшиз тўловлари даражасининг оширилиши ва 
етарли эмаслигидан норози. Уларнинг назарида франшиза берувчиларнинг 
отеллар рекламаси бўйича талаб қилаётган тўловлари қиммат. 
Франчайзинг тизимининг самарали ишлаш бош шарти ундан манфаатдор 
барча ҳамкорликларнинг сермаҳсул фаолиятдир. Шу ўринда тўғри бир 
фалсафий фикр хаёлдан ўтади: «Агар менинг франшиз олувчим қониқса, демак, 
ишим олға қараб кетаяпти». 
Ўзаро тенг манфаатли муносабатларнинг ўрнатилиши бозор вазиятига 
мос келади. Мутахассисларнинг башоратларига қараганда, яқин келажакда анча 
мавқе тушиб кетган даврдан кейин, франшиз бизнеси якенгайиш сари юз 
тутади. Ҳатто франшиз берувчилар сони франшиз олувчилар сонидан ошиши 
мумкин. Айниқса икки-уч юлдузли меҳмонхоналар бозор сегментида. Бу ерда 
савдо маркалари ўртасидаги рақобат жуда кучли бўлиши тайин. Айрим 
меҳмонхоналар компаниялари юксалишни кутиб туришмасдан, ўрта 
категорияли жойлаштириш бозорининг истиқболли ҳудудларидан бири Осиёга 
кириб кела бошлади. 
Хусусан, Америка меҳмонхоналар корпорацияси «Хоспитэлити Франчайз 
Система» 1996 йил ўзининг савдо маркаси «Дейз Иннз» нинг прокати 
тўғрисида Хитойда битим имзолади. Юз йиллик охирига бориб у франшиз 
хоналар сонини Хитой ўрта категория отелларида 6 минг бирликкача 
етказишни режалаштирган. 
Меҳмонхоналар хўжалигида хайрли ниятли франшиз берувчилар қалтис 
белгига келиб қолдилар. Франшиза олувчилар бизнесини ҳимоя қилиш талаб 
этилганда савдо маркаси ва хусусий отеллар эгалари фойдасига хакамлик 
қилиш тўғри келиб қолди. Ижобий ўзгаришлар айрим франшиз берувчилар 
хулқ-атворида кўриниб қолди. «Холидей Инн Уорлдуайд» ўзининг франшиз 
берувчилари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида маҳсус бўлим 
тузди. Улар унга ҳар қандай молиявий масалалар билан мурожаат қилишлари 
мумкин. Бундай қадам компаниянинг франчайзинг тизимида даромад олиш ва 
уни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш муаммоси туфайли қўйилди. Пул 
ишлаб олиш мақсадида сотиладиган франшизанинг истиқболи йўқ. Савдо 
маркалари ўртасида рақобатнинг кучайиши франшиза берувчини франшиза 
олувчи манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда тўлов таркибини ва ҳажмини кўриб 
чиқишга мажбур қилади. Шу билан бирга франшиз олувчини қўллаб-
қувватлашини кенгайтириши керак. Вақт тизимдан катта хайрихоқликни талаб 
қилади.
Кейинги пайтларда муаммолар соясида франшиза меҳмонхоналар 
занжири классик тараққиётида кенг кооперация асосидаги франшиза 
корпорациялар ажралиб турибди (мисол учун «Хоспитэлити Франчайз 
Системе»). Улар бир аъзога битта овоз принципи асосида ишлайдилар. Барча 
муҳим қарорлар кўпчилик малакали овоз бериш йўли билан қабул қилинади. 


246 
Франчайзинг соҳасида кўпроқ олға сурилган қисм АҚШ нинг 
меҳмонноввозлик индустриясидир. «Хоспитэлити Франчайз Системе» сингари 
йирик меҳмонхоналар корпорацияси ўзининг хусусий отелларига эга эмас. 
Уларни эса франшизалар шартлари орқали бирлаштиради. Бошқа Америка 
меҳмонхоналари занжирида жойлаштиришда жаҳон бозорида қудратли 
экспансияни амалга оширувчилар ҳам франшиза корхоналаридир. АҚШда 
франшиза меҳмонноввозлик индустриясини ривожлантиришда магистрал йўл 
сиёсатида қаралади. 
АҚШдан фарқли равишда Европада бошқарувда контракт тузиш 
амалиёти кенг тус олган. Меҳмонхона менежментига ихтисосланган оператор, 
отел эгаси ва компания ўртасида бошқарувга контракт тузилади. 
Мулкдор тажрибаси ёки хоҳиши йўқлиги сабабли менежерлик 
вазифасини уддалай олмаган, лекин қўшган маблағидан даромад олиш 
илинжида бўлган вазиятда ўз корхонасини профессионал бошқарувга беради.
Контракт бўйича эга бошқарув жараёнига аралашмайди ва мулкчилик 
ҳуқуқидан келиб чиқадиган молиявий ва операцион қалтисликларга жорий 
харажатларга жавоб беради. Бошқа томондан, оператор, меҳмонхонани 
бошқаришга бирор бир ҳуқуқни сотиб олишсиз киришади.Унинг молиявий 
жавобгарлиги чекланган бўлиб, кўрсатилган хизматлари учун у кафолатланган 
мукофот олади. Меҳмонновозлик индустриясида қачон, ким томонидан 
биринчи марта бошқарувда шартномадан фойдаланганлиги тўғрисида 
ҳозиргача бахслар тўхтамайди. Бировлар уни ХХ аср бошларида пайдо бўлган 
деса, бошқалар бундай шартнома муносабатлари 1950-йиллар ўрталарида 
Америка меҳмонхоналар компанияларини халқаро бозорга чиққанидан бошлаб 
вужудга келган дейишади. Бошқарувда шартноманинг кенг тарқалиши ўтган 
асрнинг 70-80 йилларига тўғри келди. Бунга отеллар қурилиши кенг тус 
олганлиги сабаб бўлди. Кўчмас мулкка юқори нарх шароитида уни узоқ вақт 
ушлаб туриш, мулкка эгалик қилиш озмунча даромад келтирмади. Инвесторлар 
меҳмонхона хўжаликларига иштиёқ билан маблағ қўя бошлашдилар. Кўп 
ҳолларда улар янги очилган корхона эгаси бўлиб олдилар. Американинг гигант 
меҳмонхоналари «Хилтон Хоутелз Корпорейшн», «Ай-Ти-Ти Шератон», 
«Мариотт Интернешнл» ва бошқалар шу тарзда вужудга келганлар. 
Хоналарга эҳтиёж бозори шароитларининг яхшиланиб бориши 
талаблардан ўзиб кета бошлади отелларнинг гавжумлиги камайди ва кўчмас 
мулк баҳоси тушиб кетди. Рақобат кучайишининг ўткир тус олиши 
меҳмонхоналар бизнесини сусайтирди. Тадбиркорлар орасида фақат мулкка эга 
бўлишнинг ўзи кифоя қилмаслиги, ундан тўғри фойдаланишни билиш ҳам 
зарурлигини англаганлар сони анчагина кўпайди. Бундай пайтда эгалари ўз 
корхоналарини оператив бошқаришга ихтисослашган компанияларига бериш 
амалиёти вужудга келади. Тараққиёт стратегиясининг бу усулини биринчилар 
қаторида Американинг «Хайятт Хоутелз Интернешнл» меҳмонхоналар 
корпорацияси танлаб олди. Аввалига у меҳмонхоналарни мулк қилиб олиш 
ҳуқуқи билан мўлжал олди. Аммо кейинчалик иккита компания тузишга қарор 
қилинди. Биринчиси отелларга эгалик қилиши керак эди. Иккинчиси эса фақат 
оператив бошқарув билан шуғулланиши лозим эди. Вазифаларнинг 


247 
тақсимланиши ижобий натижалар берди. Сўнгги пайтларда «Хайятт Хоутелз 
Интернешнл» тажрибасидан жуда кўпгина меҳмонхоналар гуруҳлари 
фойдаланишмоқда. 
Фирмалар ривожланиши жараёнларида уларнинг эгалари капитал 
қўйилмалар ҳажмини ошириб боришади. Оқибатда молиявий қалтисликка дуч 
келишади. Келгуси ўсиш суръатлари муаммо бўлиб қолади ва, оҳир-оқибат 
профессионал менежерлик компанияларига мурожаат қилишга тўғри келади. 
Бундай компанияларнинг икки типи ажралиб туради. Уларнинг кўпчилиги 
меҳмонхоналар занжирини тузадилар. Ўз аъзолари бошқарувини шартнома 
орқали амалга оширадилар. Мисол учун, Европада энг катта меҳмонхоналар 
корпорацияси «Аккор» (Франция) 22% хоналарни шартнома асосида 
бошқаради. 
Иккинчи типга эса, мустақил бошқарувчи компаниялар киради. Улар 
турли меҳмонхоналар занжирларига хизмат кўрсатадилар. Жаҳоннинг юз 
етакчи мустақил операторлари 3,6 минг отелларда 632,8 минг хоналарни 
назорат қилган. Булар АҚШнинг ўзида бошқарувда шартнома меҳмонхоналар 
индустрияси учун унчалик хос бўлмасада, асосан Америка компаниялари эди. 
Кейинги йилларда уларнинг рўйхатини «Ричфилд Хоспитэлити Сервайсиз» 
бошқараяпти. Ушбу компания меъморий жиҳозлаш моддий-техника таъминоти 
ва меҳмонхона фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар билан шуғулланади. У 
83 мустақил отеллар, 18 меҳмонхоналар занжири билан иш олиб боради 
(жадвал 19). 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish