Халқаро туризм


Жадвал 19  Дунё меҳмонхоналарини бошқарувчи йирик компаниялар



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Жадвал 19 
Дунё меҳмонхоналарини бошқарувчи йирик компаниялар 
Компания 
лар
Штаб-
квартира- 
нинг 
жойлашган 
жойи 
Номер 
лар 
сони, 
мингта 
Меҳмон 
хоналар 
сони, 
бирликда 
 
 
Эслатма 
Ричфилд 
Хоспитэлит
и Сервайсиз 
АҚШ 
33.5 
141 
«Хилтон Хоутелз Корпа- рейшн», 
«Ай-Ти-Ти Шератон» ва бошқа 
акцияларини эгал- лайди. Ўнтадан 
ортиқ хуусий меҳмонхоналарга эга. 
Иккита 
мамлакатда 
меҳмонхоналарни 
бошқариш 
шартномасига 
эга. 
Бошқарув 
соҳасидан олган даромади 552 млн. 
АҚШ доллари. Озиқ-овқат ва 
ичимлик лардан олинган даромад 
200 млн. АҚШ доллари. 
Интерстейш 
Хоутелз 
АҚШ 
29.6 
130 
«Марриот Инернешнл», «Хил-тон 
Хоутелз Корпорейшн», «Ай-Ти-Ти 
Шератон», 
«Холидей 
Инн 
Уорлдуайд» ва яна 12 корхона-
ларнинг акциясига эгалик қилади. 
Иккита хусусий отелга эга. Унинг 


248 
умумий даромади 587 млн. АҚШ 
доллари. 
Меҳмон-хоналарнинг
юкланиш коэф- фиценти -73%. 
Даблитри 
Хоутелз
АҚШ 
21.6 
81 
— 
Квинз Моут 
Хаузиз 
Буюк -
британия 
21.2 
172 
«Холидей Хаузиз Инн Уорл-
дуайд», «Моут Хаузиз», «Квинз 
Хоутел», 
«Аустротель» 
ва 
«Билдерберг» акция-ларига эгалик 
қилади. 
Европа, 
жумладан, 
Буюкбританиядаги 
меҳмонхоналарни бошқаради. 
Америкэн 
Дженрал 
Хоспителит
и 
АҚШ 
16.9 
96 
«Хоспитэлити Франчайз Системс», 
«Холидей Инн Уорлдуайд», «Бест 
Уэстерн Инернешнл» ва бошқа 
акцияларига эгалик қилади. Учта 
меҳмонхонага биргаликда эга-лик 
қилади. Бошқарув фаолияти-дан 
олинган даромад 270 млн. АҚШ 
доллари.
Манба:
А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004. 
Туристик бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш, мақомини ошириш ва 
молиявий кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида компания бошқарувчиси 
кучларни бирлаштиради. Корхоналар эгалари билан шартнома тузишда улар 
биргаликда ўз манфаатларини ҳимоя қилиши осонроқ кечади. Контрагентлар 
ўртасидаги муносабатларда ўзаро манфаатли алоқалар бугун муҳим аҳамият 
касб этади. Чунки мулкдор профессионал менежерларга талабни тобора 
қаттиқроқ қўяяпти. Улар компания бошқарувчиси унинг меҳмонхонаси эгаси 
бўлишини истайди. Унинг билан молиявий қалтисликларни баҳам кўради. Бу 
билан мулкдан қандай қилиб самарали фойдаланиш лозимлигини 
рағбатлантиради. 
«Хайятт 
Хоутелз 
Интернешейнл» 
корпорацияси 
президентининг сўзларига кўра: «Бошқарувда мутлоқ шартномалар даври ўтди. 
Энди 
меҳмонхоналарни 
инвестицияловчи 
одамлар 
бошқаруви 
ўз 
манфаатларини улар билан баҳам кўришни исташади». 
ТМК меҳмонхоналар стратегияси кучли ва кучсиз тамонлар хорижий 
экспансия турли усулларининг мураккаб бирлиги ҳисобга олиш йўли билан 
шаклланади.
Ҳозирги вақтда жаҳон меҳмонхоналар хўжалиги жиддий ўзгаришлар 
даврини бошидан кечирмоқда. Секторни таркибий қайта қуриш жараёни рўй 
беряпти. Ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш шакллари ўзгаряпти ва 
трансмиллий фаволиятини ташкил этиш модделлари янгиланяпти. 
Кейинги уч ўн йилликлар давомида энг самарали модел американики 
бўлиб ҳисобланади. У меҳмонхоналар тараққиётига кучли таъсир ўтказмоқ ва у 
оммавий кетма-кет ишлаб чиқариш тизими тамойилларидан фойдаланди. Бу 
тамоил биринчи марта АҚШ да Г.Форд автомобиль заводида жорий этилди. Бу 


249 
тизим ишлаб чиқариш жараёнларини стандартлаш, типиклаштириш, 
конвертерлашга асосланган. Меҳмонхоналар хўжалигида кетма - кет оммавий 
ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг америка модели маблағларни 
жойлаштиршнинг юқори даражада миллий стандартлаштиришда намоён бўлди. 
Уларнинг тармоқлари “Холидей Инн», “Бест Уэстерн мотель”, “Хавард 
Жонсон” сингари мехмонхоналар компаниялари шарофи ила тез суъратларда 
кенгайиб бормоқда. 
ХХ асрнинг 50-60 йилларида меҳмонхоналар бизнесини ташкил 
этишнинг америкача модели ўзининг гуллаб яшнаган чўққисига етди. Унинг 
устунлиги ва характерли қирралари туристларга, энг аввало АҚШ лик 
туристларга яққол кўринди. 1955 йил “Истамбул Хилтон” отели тантанали 
очилиш марасимида иштирокчилардан бири меҳмонхоналар “Хилтон Хоутелз” 
занжирига кирувчи шундай хотирилайди: “Биз Истамбулдан учиб 
келганимизда, бу қадимги шаҳар сирли ва романтик оламга чуқур ғарқ бўлдик 
дейишимиз ортиқча”. Мен бу шаҳар «Олтин мугуз» Американинг кичкинагина 
бўлагини ўзида мужассам қилган улкан кенгликлар эканлигини ҳис этдим. 
Очилиш маросимида Конрод Хилтон унинг ҳар бир отели миттигина Америка 
эканлигини айтди. 
Америка модели қаттий маъмурий бошқарув усулларига асосланган. 
Отеллар ходимлари тор ихтиссосликка эга эдилар. Уларнинг барчаси хатти 
ҳаракатлари 
инструкцилар 
ва 
бевосита 
раҳбарлик 
кўрсатмаларига
бўйсиндирилган эди. Булар эса ишлаб чиқариш тизими ишни яхши йўлга 
қўйишни таъминлайди. Меҳнатни ташкил этишда америкаликлар муносабатини 
ўрганган Буюкбританиялик менежерлар ишнинг стандарт усуллари самарали 
эканлигини таъкидлашди. Улар яна америкалик ҳамкасабаларининг иш усалуби 
принципал асарлари – доимий равишда фойда ва зарарни ҳисоблаб 
боришларига эътиборини қаратдилар. Кейинчалик бу иш тамоилига 
европаликлар ҳам амал қила бошладилар. 
Меҳмонхона бизнесини бошқариш ва ташкил этишнинг америкача 
модели урушдан кейинги жаҳон бозори талабларига ҳаддан ташқари мос келди. 
Исътемол талаблари қондирилмаган шароитда америка компаниялари 
меҳмонхоналар хизматида кетма-кет оммавий ишлаб чиқаришга умид 
боғладилар. Улар ўзларининг меҳмонхоналар занжирини ўз мамлакатларидан 
ташқари узоқ-узоқ мамлакатларга ёйдилар. Бунда маҳаллий меҳмонхоналар 
компанияларнинг рақобатда ожизлиги қўл келди. Америка трансмиллий 
корпорацияларининг хориждаги экспансияси деярли тўсиққа учрамай босиб 
бора бошлади. Ўнта етакчи халқро меҳмонхоналар компанияларидан 
саккизтаси американикидир. Дунёдаги отелларнинг ярими ва хоналарнинг 56% 
Америка ТМК улушига тўғри келди. 
Ўтган асрнинг 80 – йилларида Америка модели ўз нуфузини йўқота 
бошлади. Унинг самарадорлигини пасайиши биринчи навбатда исътемол 
талабларининг ўзгариши билан боғлиқ эди. Жаҳон бозорининг эҳтиёж моллари 
ва хизматлар билан сероблашгани америкача оммавий ишлаб чиқариш стандарт 
маҳсулотларини етказиб қўйди. Талаб дифференциялашиб (табақалашиб) 
қолди. Уни қондириш учун кенг истеъмол ассортиментида сифатли 


250 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаб қилинарди. Кўпчилик 
туристлар учун стандарт жойлаштиришлар устунликдан бош етишмовчиликка 
айланди. 
Саёҳатчилардан бирининг хотираларида Америка меҳмонхоналари 
занжири феномен ва кенг қамровли стандартлаштиришга нисбатан ҳис туйғуси 
ифода этилган: «Мен шаҳарнинг узоқ чеккасигача етиб боргач фонтанли 
ҳашаматли бино туриши керак бўлган жойда кутилмаганда ўзича кўчиб келган» 
«холидей Инн»ни кўрдим. Қурилиш шунчаки катта ва кўримсиз ташландиқ бир 
жойда қурилган эдики ҳафсалам бир бўлди. Нўноқлик билан шаблон қутича 
шаклида қурилган бино деразалари қийшайган, киришдаги қоронғу йўлак, 
ўтган қайтганларни қайд этувчи девордаги видеокамера, яшил пластик 
кўрсаткичларни кўриб ҳузр қилиб, сўлим гўшада дам олиш орзураримиз 
чиппакка чиқди. У худди машиналар қўйиладиган жойга ўхшарди. Уни кўркам 
қилиш учун Сариқ чақалик ҳам иш қилинмагани кўриниб турарди. 
Янги бозор шароитида конвейер усулида ишлаб чиқариш тизимида 
эгуливчанлик етишмасди. У жуда ҳам инерцион бўлиб чиқди. Америка ТМК 
доимий ўзгариб турувчи исътемол талабларига тезда жавоб беришга қодир 
эмасди.
Меҳмонхоналар бизнесини бошқариш ва ташкил этишнинг америкача 
модели инқирози турли шаклларда намоён бўлаётир. Жаҳон бозорига Япон, 
Британ, Сянган (Ганконг), Скандинав, Француз операторлари чиқдилар ва 
Америка кампанияларини сиқиб чиқара бошлади. Бунда айниқса Франция 
«Аккор»гуруҳини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бу гурҳда 1978 йилда 45 отел 
бўлган бўлса 1989 йилга келиб уларнинг сони 263 тага (84%га) ўсди, 1994 йилга 
келиб эса дунё бўйича 2265 отелга эга бўлди. Бундан ташқари Британия 
кампаниялари тамонидан уч етакчи Америка меҳмонхоналар занжири сотилди. 
«Холидей Корпорейшн» ўзига тегишли «Холидей Инн» акцияларини Британия 
компанияси «Басс Хоутелз Энд Рисортс»га бой бериб қўйди. «Хилтон 
интернейшнл» «Лэдброукс»компанияси тамонидан назорат қилинмоқда. 
«Интер-Континентал «Хоутелзх Энд Рисортс» «Грант Метрополитен» 
тамонидан сотиб олинди. Кейинчалик эса уни Япониянинг «Сейбу Сейзон» 
компаниясига сотиб юборди. 1998 йилда у яна «Басс Хоутелз Энд Рисортс»га 
қайта сотилди. 
Давр менежерлардан бошқача фикрлашни талаб қиларди. Америка 
меҳмонхоналар компаниялари кадрлар таёрлашда АҚШ бош йўналишидан 
келиб чиқиб ўзининг миллий стандарларини дунёга ёйишни кўзлаган эди. Бу 
тамоилга амал қилган Америка меҳмонхоналар компаниялари аввало 
америкалик туристлар учун хос мухит яратдилар. Уларни маҳаллий ва бегона 
кишилардан ажратиб қўйдилар. Шу тариқа америкаликларга саёҳат учун қулай 
шарт- шароит юзага келди. 
Аммо ҳаёт қабул қилувчи мамлакат миллий маданий хусусиятларини 
ҳисобга олишга мажбур этди. Биринчи мулть маданий фирмалар пайдо бўлди. 
Ўзгариш зарурлигини англаган америкалик меҳмонхоналар корпорациялари 
бошқарув ходимлари ўртасида «глобаллашув бўйича қўлланма» тарқатдилар. 


251 
Америкаликларникидан фарқли равишда Европаликлар меҳмонхоналар 
ишини ташкил этишга аввал бошдан юмшоқроқ ёндошдилар ва стандартлашга 
кам даражада эътиборни қаратдилар. «Аккор» француз гуруҳи раҳбарларининг 
фикрича, компания халқаро муваффақиятга эгилувчан хўжалик юритиш тизими 
ва миллий муҳитга кўникиш туфайли эришган. 
Келиб чиқиши Осиёдан бўлган бошқа модел ҳам бор. Дунёда Япон, 
Сянган (Гонконг) меҳмонхоналар занжири билан бирга тобора кўпроқ тарқалиб 
бораяпти. У бутунлай узоқ истиқболларга мўлжалланган. ТМКлар ва уларнинг 
барча корхоналарининг асосий ҳаётчанлиги мезонларидан бири узоқ давр 
мобайнида эгилувчан ва самарали фаолият кўрсатиши ҳисобланади. Бундай 
ёндошув жуда муҳим. Чунки Осиёлик меҳмонхоналар ТМКлари тўғридан-
тўғри хорижий инвестициялар ҳажмларини ошириб боришади. Айрим 
мутахассисларнинг баҳолашларича, 2019 йилга бориб, дунёдаги етакчи 10 та 
меҳмонхоналар занжирининг ярими ўзининг Осиёлик туб илдизига эга бўлади. 
Ҳозирги вақтда ҳар уччала моделнинг ўзаро яқинлашиш тенденцияси 
кўзга ташланмоқда. Кўпроқ самаралироқ бошқарув усулларининг қўлланиш ва 
инновациялар алмашиш жараёнлари кечаяпти. Шу муносабат билан, хўш, 
Америка, меҳмонхоналар ТМКлар принципиал жиҳатдан стратегиясини 
ўзгартирадими ёки модифицирлаштирадими? деган савол туғилади. Ҳозирча бу 
савол жавобсиз турибди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish