Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Туристларни 
жойлаштиришнинг 
индивидуал 
воситалари.
Индивидуал жойлашиш учун имкониятлар жуда кенг. Сайёҳ ўзининг шаҳардан 
ташқаридаги шахсий уйида тўхташи мумкин. Агентлик ёки хусусий шахсдан 
ижарага тўлиқ жиҳозланган (уй, хона, коттеж) тураржой олиши ёки таниш-
билиш ва қариндошларникига бепул жойлашиши мумкин. 
Ижарага бериладиган хона ва бинолар бошқа меҳмонхоннавозлик 
объектларига ўхшашлик классификациясига киради. Францияда мебелли 
квартираларга қўйиладиган талаблар тўлиқ руйхати ишлаб чиқилган ва 
тасдиқланган. Уларнинг майдони ҳажми, шифти баландлиги, кроватлар 
энлилиги (бешюлдузли категория)га қараб бир юлдуздан беш юлдузгача 


206 
маълум категория берилади. Бунда шунингдек газ плитада конфоркалар сони
музлатгич (холодильник) сиғими, ҳисоб тизими, телефон борлиги, балкон 
ҳажми, лифт хизмати, автомобилни сақлаш майдончаси мавжудлиги ҳам 
ҳисобга олинади. Ҳордиқ олишдан ташқари мижоз хоҳишига қараб, айрим 
қўшимча хизматлар – хонани йиғиштириш чойшаб алмаштириш,
овқатлантириш хизматлари кўрсатилади. 
1990- йилларда бозор конъюнктурасининг ёмонлашуви меҳмонхона 
хўжалигида ғарб мутхассисларини жойлаштириш секторидаги иқтисодий 
инқироздан чиқишнинг самарали йўлларини қидириб топишга ундайди. 
Уларнинг саъй ҳаракатлари, жумладан, меҳмонхона хизматлари янги 
истиқболли йўналишини (концепция)сини ишлаб чиқишга қаратилди. Шу 
муносабат билан туристлар тунашини ташкил этишда уларнинг талабини 
қондирадиган муаммолар пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу шубҳасиз, туристларни 
қабул қилиш тармоқларини хилма-хил ва кенг миқёсли бўлишига имкон 
яратади. 
Жаҳон меҳмонхона базаларининг ҳозирги даврдаги ҳолати.
БТТнинг 
маълумотлари бўйича. Жаҳонда 30 млн. га яқин турли хил меҳмонхона 
ўринлари мавжуддир. 1980 йилдан 2005 йилгача уларнинг сони 90 % га ўсди. 
Жаҳоннинг туристик минтақалари бўйича меҳмонхоналар фондининг 
тақсимланиши халқаро туризм таркиби миқёслари билан мос келади.
Кейинги ўн йилликда минтақалар бўйича меҳмонхоналар тараққиёти бир 
текисда кечмайди. Бутун жаҳон миқёсида меҳмонхоналар ўринлари йиллик 
ўртача ўсиши суръатлари 1980 йилдан 2005 йилгача 3,5-4,5 % ни ташкил этди. 
Умумжаҳон суръатларига яқинроқ равишда меҳмонхона базаси Европа ва 
Шимолий Америкада кенгайди. Ўша йилларда меҳмонхона фонди Шарқий, 
Жанубий-Шарқий Осиё ва Океанияда йилига ўртача 13,7 % га кўпайди. 18 
йилда қўшимча 6 млн. дан ортиқ ўринлар фойдаланишга топширилди. 
Ҳозирги кунда жаҳоннинг 44 мамлакати ҳар бирида 100 мингдан 
ошадиган ўринли меҳмонхона фондига эга. Улар қаторига АҚШ, Италия, 
Германия, Франция, Испания ва бошқаларни киритиш мумкин. Анъанавий 
туристик мамлакатларда ўртача ҳажмдаги отеллар яқингинада бозорга чиққан 
ва ўзи тўғрисида янги туристик йўналишни намоён этган мамлакатларга 
қараганда анча кам. Бу аввалги йиллардагидек йирик бўлмаган қурилишлар, 
эски туристик марказларда мижозларни қабул қилишда яратилган моддий 
базанинг улардаги унча катта бўлмаган отеллардаги улуши юқорилиги билан 
изоҳланади. 
Жойлаштириш объектларининг қандайдир ўринлар билан ифодаланган 
сиғимига қарамай, БТТнинг жойлаштириш секторини баҳолаш учун бошқа 
кўрсаткичлардан фойдаланилади: отеллар сони ва улардаги номерлар, даромад 
ҳажми, ходимлар сони кабилар. Жаҳон меҳмонхона индустрияси даромадлари 
1995 йилда 253 млрд. америка долларини ташкил қилди, унинг 70 % дан 
зиёдроғи Европага ва Америкага тўғри келади. Ана шулар отеллар сони бўйича 
ҳам етакчилик қилишаяпти. Аммо бу кўрсаткич бўйича улар ўртасида фарқ 
катта. Европада жаҳондаги жамики отеллар умумий сонининг 55 % ва 


207 
Америкада эса 22 % руйхатга олинган. Осиё-Тинч океани минтақаси отеллар 
сони бўйича камтарона ўринни эгаллайди (14 % дан юқорироқ).
Ҳозирги кунда жаҳон меҳмонхона индустрияси 15 млн. кишини иш жойи 
билан таъминлайди. Ходимларнинг чорак қисми Осиё-Тинч океани 
минтақасидаги шунга ўхшаш отеллар ва муассасаларда банд бўлди. Европа 
улуши 24 % дан ошмади. 
Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида туристларни жойлаштириш 
бозори алоҳида эътиборга молик. Уларда халқаро туристик алмашиш ва жалб 
этиш имкони даражасида меҳмонхоналар базаси кенгайтирилмоқда. Агар улар 
ўз сиғими жиҳатидан ЕИдаги мамлакатларнинг шунга ўхшаш базалари билан 
тенглаша олмасада, ўсиш суръатлари бўйича улардан ўзаяпти.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish