Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

7.5. Сайр-томоша сектори 
 
Сайр - томоша – бу нафақат завқ-шавқлик ва ҳузур-баҳшлик, балки 
йилдан-йилга ўсиб бораётган миллиард-миллиардли жаҳон обороти 
индустрияси ҳамдир. Сайр – томоша сектори туризмнинг бош мотивлари 
сирасига киради. Усиз бирон бир туристик сафар амалга ошмайди. Одамлар 
янги унтилмас таасуротлар, ижобий ҳис-туйғулар, ўткир сезгилар билан йўлга 
отланадилар. Кишининг бу ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сайр-
томоша воситалари яратилади ва кўнгил хушлик тадбирлари ўтказилади. 
Кўпинча сайр - томоша экскурсия дастурлари билан чегараланади. 
Музейларга борилади, тарихий ёдгорликлар ва табиатнинг диққатга сазовар 
жойларига томоша қилинади. Шаҳар ва турар жойлар бўйлаб экскурсиялар 
уюштирилади. Улар бошқа – бошқа билимни бойитувчи ёки кўнгил очар 


218 
тадбирлар (масалан, магазинлар ёки ўйин муассасаларига бориш)ни ўз ичига 
олиши ҳам мумкин. 
Курортлар ва яхши отелларда туристларни сайр- томошага жалб этиш 
учун махсус аниматор ходимлар ёлланади. 
Жаҳонга машҳур «Ўрта ер денгиз клуби» дунёнинг ҳамма бурчакларидан 
105 туристик қишлоқларни ўз ичига олган ва жаҳондаги энг катта икки 
ҳашаматли елканли кемага эга. Меҳмонларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишни 
ташкил этиш учун бир неча инструкторлар мактаби бор. «Меҳрибон 
ташкилотчилар» ёки қисқача ЖИО дейилувчилар маълумотли, ҳаётий 
фалсафаси шаклланган ва бегона индивидуалликни ҳурмат қиладиган 
дунёқараши кенг кишилардан танлаб олишади. Бу ёш йигит ва қизлар бир неча 
хорижий тилларда эркин сўзлашиша олади, мусиқий ва рақс тушиш 
қобилиятига эгадирлар. 
ЖИО зарур расмиятчиликлар билан шуғулланади ва барча керакли 
хизматларни кўрсатадилар. Дам олиш вақтида «Меҳрибон ташкилотчилар» 
меҳмонлар учун дўстга айланишади, энага бўлишади. Улар – кундузи спорт 
тренерлари, оқшомги ўйинларда бошловчи-қизиқувчилар, давра суҳабтдоши, 
дискотекаларда рақсларда шерик бўлишади. ЖИО ҳамиша маслаҳат беради, 
ёрдам кўрсатади, болаларга қараб туради. 
«Ўрта ер денгизи клуби» 67 миллатга мансуб бўлиб 25 минг киши байрам 
муҳитини яратишади. Яқинда у Россиядан ҳам хизмат кўрсатувчи ходимлар 
олишни бошлади. Бир қанча ёш кишилар аллақачон Тунисда стажировкани 
ўтиб қайтдилар. 
Дам олувчилар ва ходимлар ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик клубнинг 
ўзига хос ажралиб турувчи хусусиятларидир. Бу тизим таътил жуда мароқли ва 
кўнгилли ўтади. Сервиснинг ягона концепцияси шарофати туфайли 
байналминаллашув (интернационализм)га асосланган клуб яхши натижаларни 
қўлга киритмоқда. Ҳар йили у 2 млн. дан зиёд сайёҳларни қабул қилади. 
Хизмат пакетларини сотиш ҳажми 1,6 млрд. америка долларига баҳоланади. 
Сайр – томоша секторида тематик парклар алоҳида ўрин тутади. Кейинги 
вақтларда улар жуда катта миқдордаги тарихий, маданий ёдгорликлари билан 
анъанавий туристик манзилларга жиддий рақобатчи бўлишаяпти. Тематик 
парклар ғояси Европада туғилди ва ҳузур – ҳаловат парклари кўринищида 
амалга оширилди. XIX аср охирларида кўплаб Европа мамлакатлари 
пойтахтлари – Копенгагенда Сади Тиволи, Венада Парк Пратерда ва бошқа 
жойларда фаолият кўрсатди. Ҳозирги замон тематик парклар модели ҳам 
аслида унинг яратувчиси америкалик рассом ва проюдессер, кинорежиссёр – 
мультипликатор Уолт Дисней деб ҳисоблансада, у биринчи бор Европада пайдо 
бўлди. Аниқланган маълумотларга қараганда, «Диснейленд» очилишидан уч 
йил аввал 1953 йилда «Де Эфтелинг» корпорацияси Нидерландиянинг Жануби 
– ғарбида Европа эртаклари мотивлари асосида парк барпо этган. Аммо кўҳна 
қитъада тематик парклар камтарона кўламда секин ривожланди. 
У чинакам равишда АҚШда гуркираб ривожланди ва сўнгра бутун дунё 
бўйлаб ёйилди. АҚШда биринчи, тематик парклар 1950- йиллар ўрталарида, 
анъанавий дам олиш тушкинликка юз тута бошлаганда пайдо бўлди. 


219 
Америкаликлар ўртасида машҳур бўлган бу дам олиш ва кўнгил хушлик 
объектлари инқирозига бир қатор шароитлар сабаб бўлди. Уларни каттароқ ва 
замонавий тематик парклар типидаги «Диснейленд» ёки «Сикс Флэгс» кабилар 
туристик бозордан сиқиб чиқара бошлади.
Уларнинг сўниши кўп жиҳатдан ўйланмаган нарх сиёсати маҳсули бўлди. 
Мижозларни жалб этиш учун жуда паст баҳо белгиланарди. Аммо ҳар бир 
аттракцион ва тамошоларга алоҳида билет олиш талаб этиларди. Бу дам 
олувчиларга ноқулайликлар туғдирар, энг ёмони улар ўзларини алданган ҳис 
этиб чиқиб кетишарди. Кўнгилочар объектларда ўтказилган нарх сиёсати 
бошқа салбий оқибатларга ҳам олиб келди. Яъни ҳудуд қўриқланмасди, 
парклар аста-секин безори-бекорчилар тўпланадиган жойга айланиб, бу ташриф 
буюрувчиларни чўчитиб қўйганди. 
Бундан ташқари, вақтни ўтказишнинг аввалги тизими туристларга 
таклифлар қисмида талабга жавоб бермасди. Парклар ҳаракатланишининг 
асосий воситасига айланган автомобиллардан оммавий фойдаланишга ўтган 
америкаликларнинг пайдо бўлган янги таклифлари ва хоҳишларга мос равишда 
қайта қурилмади. Энди одамлар уик-эндга бориш учун табиат қўйнига чиқиб 
кета бошлади. Жамоат транспортининг охирги бекатига боғланган парклар эса 
шаҳардан ташқарида жойлашган бўлиб, тўлақонли дам олишга имкон 
бермасди. 
Барибир уларда бўш вақтни ўтказишга қарор қилган америкаликлар ўз 
машиналарида бориб, уларни қўядиган жой муаммосига дуч келдилар. Парклар 
автомобилларни қўйиш учун майдончаларга эга эмасди. 
Ер, ускуналар ва ишчи кучлари қиймати, яшаши билан вазият янада 
мураккаблашди. Парклар дам олиш бошқа объектлари билан рақобатга дош 
беролмади (кинотеатрлар, яхмалак, бассейнлар ва ҳ.к.). Аҳволни ўнглаш учун 
бошқа даромадлироқ фаолият турлари қидирила бошланди. Савдо марказлари 
очилиб, улар кенгайтирила бошлади. 
Парк хўжалиги нуфузининг тушиши амерекаликларни томошага 
қизиқишлари йўқолганини билдирмайди. Кўнгилхушликка эҳтиёж аввалгидек 
мавжуд эди. Аммо бироз тубдан ўзгарди ва дам олишни ташкил этишнинг эски 
тизими доирасида амалга оширилиши мумкин эмасди. Болалар ва ўсмирларга 
мўлжалланган арзон аттракционлар, майда савдо ва арзон овқатланиш-
анъанавий сайр - томоша паркларининг ташриф буюрувчиларга таклиф этган 
хизматлари бор-йўқ руйхати мана шулар эди. 
Вақт ўтиши билан дам олишнинг мутлақа бошқа принципиал йўналиши 
(концепция)си расмийлаштирилди ва тематик парклар ҳаётига татбиқ этилди. 
Янгича ёндошув моҳияти унинг номидан ҳам кўриниб турибди. Диққат тортар 
мавзу у хоҳ «Қўрқинчли мамлакат»га сайр бўлсин, ҳоҳ денгиз сирлари қаърига 
саёҳат бўлсин, парк ишлари асосини ташкил этади. Булар аттракцион 
томошаларда ривожланаяпти, паркда барча ёрдамчи хизматлар уларга 
буйсундирилган. Ташкил этувчилар, биринчи навбатда У.Дисней фикрича, 
тематик парк-бу оилавий дам олиш ва сайр-томоша маркази бўлиб, кўп 
жиҳатдан теманинг ўзини танлашни белгилайди. Турли ёшдаги одамларни 
бирлаштириш ва биринчи навбатда катта ёшдаги жалб этиш учун у нафақат 


220 
кўнгилхушлик маскани, балки билимни бойитишга қаратилган ахборот – 
маълумот бериш маркази ҳам бўлиши керак. 
«Диснейленд» доимий ҳаракатланувчи экспозициялари Америка тарихи, 
турли халқлар маданияти ҳақида ҳикоя қилади, Калифорния штати, Сан-
Диегодаги «Си Уорлд» паркида денгиз ҳайвонлари иштирокидаги ранг-баранг 
шоуни томоша қилиш, сув ости олами ва унинг яшовчилар билан танишиш 
мумкин. У шунингдек ўргатилган тюленлар, касаткалар ва дельфинлар 
салоҳияти ва хулқи-атвори ҳақидаги бебаҳо илмий маълумотларга ҳам эга. 
Парк бўйлаб экскурсия чоғида ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола 
этиладиган умумий ахборотлардан бу сайр - томоша индустрияси муассаса 
тўлиқ ўқиш жараёнини ташкил этишга ўтди. Тематик парк маълумотни 
оширишга йирик мақсадли маблағ ажратилади. Ҳузурида ихтисослашган 
мактаблар очади, ўқитиш дастурлари тузади, машғулот ўтишга ўқитувчилар 
таклиф қилади, китоблар чиқаради. Маълумотни ошириш уфқлари фавқулодда 
кенг. 
Унинг бир қисми кичик ёшдаги болаларга мўлжалланган, бошқаси эса 
катта ёшдаги болалар ва катталарга мўлжалланган. Шунингдек катталар учун 
қисқа муддатли семинарлар ташкил этилади. Дастур мавзулари ғоят хилма-хил. 
Мисол учун, «Дисней Уорлд» тематик парки буталарга шакл бериш курсидан 
таортиб, менежмент назарияси ва амалиёти бўйича семинарлар ўтказишгача 
таклиф қилади. Маданий оқартув ва билим бериш сиёсати тематик паркларга ўз 
меваларини берди. 
Бугунги кунда уларнинг ташриф буюрувчиларини болалар эмас балки, 
катталар ташкил қилаяпти. «Евро Диснейленд» да меҳмонлар умумий сонининг 
80 % ларга тўғри келади. 
У Дисней ижодий тафаккури чўққиси 1982 йилда «Дисней Уорлд» 
паркида очилган сайр-томоша ахборот маркази ЭПКОТ (Expenntenlal Prororype 
Cottunky oF Toтоггош) ғояси бўлди. Моҳиятан унда тематик парклар янги 
концепцияси ўз ифодасини топган ва катталарни одамлар билан биргаликда 
келгусида янги мукаммал моделларни қидириш учун изланишга даъват қилади. 
ЭПКОТ марказ – бу фан ва техника соҳасидаги ютуқлар кўргазмаси. Бу 
ерда ижарага олинган майдонда кўп сонли компаниялар уларнинг футурустик 
экспозицияларини жойлаштиради. Намойиш этиладиган барча амалдаги 
намуналар сайр – томоша бизнеси билан боғланган ва компаниялар томонидан 
ўзини реклама қилиш мақсадида фойдаланилади. 
ЭПКОТ ва турли хил билимни бойитувчи ахборотлар, маълумотни 
оширувчи дастурлар ташриф буюрувчилар ўртасида жуда оммалашган бўлиб, 
мутахассисларнинг фикрларича, бу маданий оқартув марказларига айланиш 
тенденцияси тўғрисида гувоҳлик беради. 
Оригинал концепциядан ташқари, тематик паркларнинг анъанавий сайр-
томоша парклари олдида бир қатор бошқа афзалликларга ҳам эгалиги уларни 
кенг танилишини таъминлайди. Одатдаги дам олиш ва сайр-томоша 
марказларидан фарқли равишда тематик парклар шаҳар ташқарисида 
жойлаштирилишади. Улар даромадли фаолият кўрсатишлари учун 20 млн. 
потенциал ташриф бюрувчилар учун икки соатлик масофада ёки йирик 


221 
туристик марказдан бир соатлик йўлда ва 5-6 млн. аҳоли яшовчи манзилгоҳдан 
икки соатлик йўлда жойлашиши маъқуллиги ҳисоблаб чиқилган. 
АҚШнинг энг кекса тематик парки «Диснейленд» Лос Анжелосдан 60 км. 
жанубий-шарқда (Колифорния штати) қурилган. Энг машҳур Америка тематик 
парки «Дисней Уорлд» Флоридадан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган. 
Европада энг йирик тематик парк «ЕвроДиснейленд» Франция пойтахтидан 30 
км. нарида жойлашган. Финляндиядаги «страна мумии – трол-лей» (Мотт / 
yorlel) Турку шаҳридан 20 км. нарида жойлашган. 
Кўпчилик тематик парклар қир-адир ям-яшил майдонларда барпо 
этилган. Бу жойларда ер шаҳардагидан анча арзон. Шунинг учун ҳам кўпчилик 
тематик парклар катта майдонларни эгаллайди. «Дисней Уорлд» учун 12 минг 
гектар ер ажратилган. 2 минг гектарлик Европа «Диснейленд» атрофида беш 
станция билан темирйўл қурилган. Бундан ташқари, шаҳардан нарида парк 
яратувчилар ўзлари ўйлаган ғояларини амалга ошириш учун кенг эркинликка 
эгадирлар. Улар турли – туман чекловлар билан сиқиб қўйилгани йўқ. Вужудга 
келган архитектура усулларини ҳисобга олишиб, ўзлари бошлаган 
қурилишларни бемалол дидларидек қуриб битказишлари мумкин. Уларга 
аттракцион қуриш учун ҳеч нарсани бузишга, кўчиришга тўғри келмайди. Шу 
сабабли ҳам булар ўзининг ҳажми ва чиройли жиҳозланганликлари билан 
ҳайрат уйғотади. 
Тематик паркларнинг муҳим сирлари орасида айниқса юқори 
технологияни алоҳида ажартиб кўрсатиш зарур. «Диснейленд» ва «Дисней 
Уорлд» техник жиҳозланган аттракционларнинг пионерлари ҳисобланишади. 
Хусусан, улар биринчи бўлишиб ёруғлик товуш ва мулътиплиацион самара 
берувчи компьютер тизимига ўтишда, бу туфайли ташриф буюрувчилар ўткир 
ҳиссиёт сезишади, янада ёрқинроқ таасурот олишади. Бугун «Диснейленд» 
паркка ташриф буюрувчиларга космик саёҳатни таклиф қилмоқда. Бу 
аттракционда махсус комьпютер аудиокузатувли кресло жиҳозланган, унда 
ўтирган киши ҳақиқий космосда бўлгандек ҳиссиётни бошидан кечиради. 
Бошқа Америка тематик парки «Юниверсал Стьюдиоз Голливуд», «Экран 
орқаси» га сакраб ўтиб томоша қилинаётган триллер ёки жангари фильм 
қаҳрамонига айланиш мумкин бўлган ердаги ягона жой. Мисол учун, 
«Терминатор»да уч ўлчамли фантастик саргузаштда иштирок этиш, Хичкока 
даҳшатлар оламида бўлиш, «Жағ» фильмида улкан акулани мағлуб этиш 
мумкин. Орландодан унча узоқ бўлмаган «Буш Гарденс» паркида 360
0
буриладиган «Америка горки»си ўрнатилган. У энг сўнгги модификациясида 
бўлиб, энг олий даражадаги мураккаб аттракцион ҳисобланади. Американинг 
«Си Уорлд» тематик паркида яқинда «Антрактидаги саёҳат» аттракциони 
очилди. У янги лазер технологиси ва голографик жиҳозлар билан «Америка 
горки» - сида учишни таъминлайди. 
Кейинги вақтларда тематик парклар лойиҳачилари моҳирона технология 
ёрдамида томошалар яратишга эътиборни қаратишмоқда. Бу сайр-томошаларга 
янада кўп ишқибозларни жалб этишга кенг имкон яратаяпти. «У. Дисней» 
корпорацияси бундан «Америка» тарихий парки яратишда фойдаланмоқчи. 
Унинг ижодкорлари ишонч билан: «Биз сизни Фуқаролар уруши аскарига 


222 
айлантирамиз…қулликни ҳис этишга мажбур қиламиз… ер ости темир йўли 
бўйлаб қочиш пайтида одамни қамраб оладиган ҳиссиётни синаб кўрасиз» 
дейишмоқда. 
Йиллар ўтиши билан тематик паркларга қизиқиш сўнмаслиги учун вақти-
вақти билан аттракционларни янгилаб туриш талаб этилади. Йил бўйи туну - 
кун ишлайдиган паркларда одатда улардан фойдаланиш муддати уч-тўрт йилни 
ташкил қилади. Сўнгра улар янада такомиллаштирилган сайр-томоша 
воситалари билан алмаштирилади. Мавсумий парклар молиявий жиҳатдан 
бироз чекланган. Аттракционлар турини мунтазам ўзгартириб туришади ва 
янги тематик томошалар ташкил қилади. 
«Диснейленд» да «Мэтик Аи» театрида репетуар мунтазам янгиланиб 
туради. Кейинги супер шоуда стереокино ютуқлари театр имкониятлари билан 
уйғунлаштирилиб томоша кўрсатилади. Яъни ҳаракатланувчи саҳна фильм 
сюжтига мос равишда кўчирилиб турилади. Худи шу паркда «театр карусель» 
аттракциони билан бирга янги «Инновация» павильони пайдо бўлди. Уларда 
кинетик ҳайкаллар ва интерфаол фонтанлар мисолида келажак технологиялари 
намойиш этилади. Янги «Томорроуленд» дастури унинг «Тасаввур мамлакати 
ва ундан ташқарида» деган номига тўла мос келади. 
Сайр-томоша дастурлари ва аттракционларни тизимли равишда 
янгиланиб туриши туфайли тематик парклар доимий мижозларга эга бўлаяпти 
ва кенг туристик оқимларни жалб қилаяпти. Шу билан бирга ташриф 
буюрувчилардан айримлари энг севимли аттракционларнинг ёплишишини 
ҳақиқий йўқотиш сифатида қабул қилиб, паркка бошқа қадам босмайдилар. 
Мисол учун «Дисней Уорлд» паркидаги «Микки Бесдейленд» аттракционининг 
бузиб олиниши бир қисм ташриф буюрувчилар учун ҳақиқий кўнгилсизлик 
бўлди. Бироз вақт ўтгач, «Дисней Уорлд» ўта ишқибозлар учун Интернетда 
«Лост Уорлд» («Йўқотилган олам») саҳифачисини очди, унда бир вақтлар 
машҳур бўлган аттракционнинг эски тасвирларини топиш мумкин. 
Амалдаги аттракционларни такомиллаштириш ва янгиларини очиш, 
тематик парклар қурилишини айтмаса ҳам бўлади, йирик инвестицияларни 
талаб қилади (жадвал 16). 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish