Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Кейтеринг.
Р.А. Браймернинг «Меҳмондорчилик индустриясининг 
асосий бошқаришлари» номли китобида берилишича, кейтеринг – бу, кўп 
ҳолларда ташқарида қилинадиган овқатланиш корхоналари хизматларидир. 


214 
Ғарбий Европа мамлакатларида кейтеринг комплекс хизматлар 
мажмуйини қамраб олади. Кейтеринг, бино ичидаги кейтеринг, очиқ ҳаводаги 
кейтеринг, индивидуал ҳолатдаги кейтеринг кабилар билан фарқланади. Совуқ 
ичимликлар 
сотишни, 
спорт 
ареналарида 
бутербродлар 
сотишни, 
автоматлардан сигаретлар, газланган ичимликлар, сокларни сотишни 
кейтерингга киритиш мумкин. 
Шимолий Америкада умумий овқатланиш тармоқлари XVII асрдаёқ 
шакллана бошлаган эди. 1634 йилда Бостон шаҳрида биринчилардан бўлиб, 
тавернлар очилган ва бой тайёр овқатларни таклиф қилган. Ўша пайтда ва 
мустақиллик учун уруш йиллари давомида бизнесменлар ва аскарларнинг 
учрашув жойи бўлиб келган ва Америка жамиятида сезиларли рол ўйнаган. 
XVII ўрталаригача черковлар тавернларга паноҳлик қилган ва амалда 
уларни бошқарган. Аммо XVII аср бошларига келиб уларнинг иштироки 
сақланиб қолган бўлсада, роли сезиларли сусая борган. 
Тавернлар АҚШда биринчи «Дельмонико» ресторан (Нью-Йорк, 1832 й) 
пайдо бўлган. Америка ресторанлар ишини йўлга қўйишда Франция катта 
таъсир кўрсатди. Унинг билан ёнма-ён (параллел) равишда американинг ўз 
хизмат кўрсатиш турлари шакллана борди. Бугунги кундаги кўриниш 
кафетерияси эса 1891 йил Чикагода очилган. 
XX асрда АҚШ умумий овқатланиш индустрияси фаол ривожланиб 
борди. Бу жараёнга кафеларда спиртли ичимликларни яширинча сотишни 
тақиқловчи «Қуруқ қонун» ҳам, маҳсулотни қатъий тақсимлашга мажбур этган 
иккинчи жаҳон уруши ҳам тўсиқ бўлаолмади. Кейинги талаблар савдо 
автоматларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга тўртки берди. Бугунги кунда 
уларнинг компьютер технологиялари ва электроника ютуқлари татбиқ этилган 
бешинчи авлоди ишлаяпти. 
Урушдан кейинги йилларда АҚШда умумий овқатланиш соҳасида янги 
йўналишлар (тенденция)лар вужудга келиши кузатилди. Бу музлатилган 
масҳулотларни тарқатиш билан боғлиқ эди. Улар ресторанлар, завод 
ошхоналари ва кафелар, авиа йўналишларда қўлланила бошлади. 
1970- йиллар тез хизмат кўрсатиш корхоналари белгиси остида ўтди. 
Қўшимча техник имкониятлар пайдо бўлиши уларга таклиф этиладиган 
таомлар ассортиментини сезиларли кенгайтиришга ёрдам берди. Гамбургер ва 
қовурилган жўжа билан бир қаторда улар мексика ва европа пазандачилик 
усулларини ўзлаштириб олдилар. Хусусан хамир овқатлар, денгиз 
маҳсулотлари тайёрлашни ўргандилар. Бу даврга келиб АҚШ умумий 
овқатланиш индустриясининг асосий қирралари шаклланиб бўлганди. 
Кўпчилик мутахассислар уни жаҳондаги энг ривожланган овқатланиш 
индустрияси деб ҳисоблайди. 
Замонавий 
АҚШ 
умумий 
овқатланиш 
индустрияси 
мамлакат 
иқтисодиётининг энг муҳим соҳаларидан биридир. У моддий активлари 
катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринни эгаллайди (200 млрд. Америка 
долларига баҳоланади). Тармоқлар ўртасида бандлик бўйича етакчилик қилади, 
8 млн. кишини ишчи ўрни билан таъминланган. «Ньюсуик» журнали 
маълумотларига кўра, «Мак Доналдс» ресторанлар тизимидаги корхоналарда 


215 
пўлат қўйиш компанияси «Юнайтед Стейте Стил» дагидан кўп одамлар 
ишлайди. «Макдоналдс» нинг «Олтин пештоқ» савдо тамғаси Америка 
иқтисодиёти рамзи каби тилга олинади. 
Халқаро туристик овқатланиш амалиёти турган гап одатда жойлаштириш 
билан чамбарчас боғлиқ. Унинг қийматига яшаш билан бир қаторда 
меҳмонхона тарифлари ҳам киритилган. Сайёҳ бир маҳал, икки маҳал, уч маҳал 
овқатланиш билан номер танлаши мумкин. Мувофиқ равишда америка режаси 
(American Plan, AP), модификациялашган Америка режаси (Modified American 
Plan, MAP), ва қитъа режаси (Continental Plan) фарқланади, яна «Тўшак ва 
нонушта» (Bed and Brenкfast) тилга олинади. Кўпчилик отеллар Европа режаси 
бўйича ишлайди (European Plan, EP). У ўзида овқатланишни ҳисобга олинмаган 
жойлаштириш қиймати асосида меҳмонхона тарифини намоён этади. Сайёҳлар 
мустақил равишда умумий овқатланиш корхоналарини, ошхона ва буютрма 
таомларни танлашади. 
Хизмат кўрсатиш шаклларида ҳам фарқлар бор. «Аля карт» тизими 
ресторан таклиф этадиган таомномани мижоз томонидан эркин танлашини 
мўлжаллайди. «Табль дот» - ҳамма мижозлар учун ягона, таомни танлаш 
ҳуқуқини беришмайди, «Швед дастурхони» - умумий дастурхонга қўйилган 
таомларни эркин танлаш ва ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга асосланган. Хизмат 
кўрсатишнинг бу шакли овқатни дидга қараб, хоҳлаганича танлаш имконини 
беради. 
Қуйида жаҳондаги энг яхши ўнта меҳмонлар ҳузуридаги руйхатлар 
келтирилади. Уларни ҳар йили таниқли журнал «Хоутелз» эълон қилади 
(жадвал 13). 
Туристлар овқат ва ичимлик билан фақат келган жойидагина эмас, балки 
ҳаво, сув, темирйўл транспортлари, автобусларда сафар чоғида ҳам 
таъминланади. АҚШда 1990-йиллар 40 % га яқин кема компаниялари умумий 
овқатланиш корхоналарини жалб этган ёки улар билан биргаликда теплоход 
бортида овқатланишни ташкил қилиш учун ихтисослашган таркиблар яратган. 
Бундай корхоналар, ҳамкорлигига «Чандрис» ва «Апполо Шип Чандлерс» 
компаниялари «Селебрити Крузез» компанияси теплоходида йўловчиларга 
хизмат кўрсатиш учун таъсис «Сенчера Круиз Савайсез» компаниясини мисол 
қилиб кўрсатиш мумкин. Биринчи йил якунларига кўра унинг иши «Селебрити 
Крузез» нинг бортидаги энг яхши овқатланиш тизими мукофатига сазовар 
бўлди. У сервис хизматини шундай даражага кўтардики, бу ютуқ ҳозиргача 
кемаларда етиб бўлмайдиган даражадаги иш ҳисобланиб келмоқда. 
Агар биз овқатланиш секторида унинг иши туристик маданий хордиқ 
олишни ташкил этилишига қаратилганини эътибордан қочирсак, тасаввуримиз 
унча тўлиқ бўлмайди. Овқатланиш корхонаси мижозларни нормал ҳаёти учун 
нафақат зарур калорияли таомлар билан таъминлайди, балки кўнгил очиш ва 
ёрқин унитилмас таассуротлар олиш имконини ҳам беради. 


216 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish