Жадвал 16
Европада қурилган айрим тематик паркларнинг қиймати
Парклар
Жойлашган ўрни,
очилган йили
Инвестициялар сарфи,
млн. АҚШ долл.
Евро Диснейленд
Франция,
1992
3 150,0
Валиби Флево
Нидерландия,
1994
12,0
Порт Авентура
Испания,
1995
458,7
Варнер Броз. Муви
Уорлд
Германия,
1996
243,8
Леголенд Виндзор
Буюкбритания
130,0
223
1996
Сега Уорлд
Буюкбритания,
1996
68,8
Варнер Броз. Муви
Уорлд
Буюкбритания,
1996
344,0
Манба:
А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004.
Бу сайр-томоша муассасини туризм индустриясида «оғир» секторга
қўшилиши ҳам тасодифий эмас. Айрим йирик замонавий аттракционлар
уларнинг эгаларига ўн миллионлаб америка долларига тушади. Мисол учун,
немис тематик парки «Фантазиаланд»да 1994 йилда кўрилган «Галактика»
аттракциони 20,8 млн. Америка доллари туради, «Коларадо Эдвенчур»
паркидаги аттракцион эса 17,6 млн. доллар. Уларнинг қиймати унча катта
бўлмаган тематик парклар харажатларига тенг. Тематик парклар юқори
рақобатбардошлигига оқилона нарх сиёсати юргизиш орқали эришилади.
Авалги дам олиш объектларидан фарқли равишда уларга ягона кириш билети
(чипта) жорий этилган. Унга паркни томоша қилиш овқатланиш, яшаш,
хоҳлаган томошасини кўриш қийматлари қўшилган.
«Диснейленд» янги тип билетлар – «Флэкс Паспорт» («Эгилувчан
паспорт») таклиф этиб, яна олдинроққа қараб кетди. У паркка келувчиларга
катта имкониятлар яратди. Унинг эгалари «Диснейленд» да узлуксиз беш кун
дам олишлари мумкин, яна расмий очилишидан 1,5 соат олдин паркка бемалол
кириш мумкин. Бундан ташқари, эгилувчан паспорт билан қўшимча
тўловларсиз Жанубий Калифорния бассейнлари ва пляжларига боришлари
мумкин. Яқинда Флорида штатининг уч йирик тематик парклари «Си Уорлд»,
«Юниверсал Стьюдиос» ва «Уэти Уайлд» мижоз учун курашда ўз кучларини
бирлаштиришда ва умумий кўп кунлик пэкижлар жорий этишди. Улар бир йўла
бемалол учала паркда ҳам беш кун бўлишга билетлар сотишади.
Бошқарувчиларнинг фикрларича, кўп паркликка ягона билет жорий этилиши
ташриф буюрувчиларга қулайлиги билан манзур бўлаяпти, уларнинг сайр-
томоша объектларига келувчилар сони кўпаяпти.
Тематик парклар фақат хизматларга тўлов тизимигагина, хизматлар
ҳажмини ҳам қайта кўриб чиқдилар. Нархнинг тўғри белгиланиши ҳар қандай
ишда муваффақият гаровидир. У жуда ҳам тушириб юборилмаслиги керак. Акс
ҳолда АҚШ дам олиш соҳасидаги анъанавий паркларда бўлган сингари
инқирозга олиб келади. Бошқа ҳолат – нархни ҳаддан ташқари ошириб
юборишдан ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай вазитдан олдин корхонага
даромад кела бошлайди, кейинчалик эса доимий мижозларни йўқотади ва
инқирозга юз тутади.
Шу ўринда Парижнинг «Евро Диснейленд»и кўрсаткичлари яхши мисол
бўла олади. 1993 йилда у очилганда ҳар йили зарар кўра бошлади, 1994 йилда
бу 1,8 млрд. франкни ташкил қилди ва «Евро Дисней» гуруҳини молия - нарх
сиёсатини ўзгартиришга мажбур этди.
Биринчи навбатда кўрилган чора-тадбирлардан бири кириш билетлари ва
парк отелларида яшаш нархларини тушириш бўлди. Натижада 1995 йилда
224
«Евро Диснейленд»га ташриф буюрувчилар сони 21 % га кўпайди ва рекорд
катталикка – салкам 11 млн. кишига етди. Меҳмонхона базасининг юкланиши
68,5 % гача ўсди.Франция бўйича бу соҳадаги ўртача кўрсаткичлардан ўзиб
кетди. Ташкил этилганидан буён биринчи марта парк (23,3 млн. Америка
доллари) даромад олишга эришди.. Ҳар бир ташриф буюрувчи ўртача
харажатлари 10 % га қисқартирилди. «Евро Дисней» гуруҳлари президентининг
эътроф этишича, парк ўз келажагига диққат – эътиборни қаратиш учун қулай
имкониятга эга бўлиб турибди.
Тематик парклар даромадлари билетлар, (барча тушумларнинг асосий
статиясининг 70 % гача), овқатланиш, сувенир маҳсулотлар ва ўйинчоқлар
сотишдан ҳосил бўлади. Паркларда катта миқдорда сувинерлар сотилади ва
улар албатта парк рамзлари бўлади.
«Диснейленд» рамзи баланд минорали гўзал эртаксимон қаср
ҳисобланади. Бавариядаги дунёга машҳур Нойшвантейн қаери унинг прототипи
бўлиб хизмат қилади. Унинг гўзаллигига асир бўлган У. Дисней бу ёдгорликни
сотиб олиб, бўлаклаб Америкага олиб кетмоқчи эди. Аммо маҳаллий ҳокимият
бунга рози бўлмади. Кинорежиссёр эса орзусини амалга ошириш учун ўзининг
америкача Нойшваншайнини ўйлаб топиш ва қуришга тўғри келди. Эртаксимон
қаер кўринишидаги сувенирлардан ташқари, «Диснейленд»га ташриф
буюраётганларга машҳур Дисней қаҳрамонлари бўлган ўйинчоқ сичқонча
Микки Мауса ва бошқалар ҳам жуда манзур бўлаётир. Дунёнинг ҳамма
бурчакларидан ташриф буюраётган туристлар камдан –кам ҳолларда уларни
сотиб олмасдан кетишади.
Тематик паркларни бозорга дош бериши ва улгуриши шуниндек уни
ташкил этишнинг ҳар томонлама хилма-хил лойиҳалари ишлаб чиқилиши
туфайли ҳамдир. Таклиф қилинадиган хизматларнинг соддалиги, туристларни
қониқтириши, маркетинг, менежерлик изланишларнинг изчиллиги, аъло
даражада хизмат кўрсатиш, саранжом – саришталик, малакали ходимларга
эътибор – буларнинг ҳаммаси мижозларни кўпроқ жалб этишга ёрдам
бермоқда. У.Диснейнинг унинг бошловчиларига қарата айтган қуйидаги
сўзлари ҳам буни тасдиқлайди: Нима қўлингиздан келса, ҳаммасини одамларга
беринг, идеал озодликни сақланг. Дўстона муносабатда бўлинг, бу жойни
дунёдаги энг қувноқ масканга айлантиринг.
Бириничи тематик паркларнинг машҳурлигини таъминланган янги
йўналиш (концепция), иш шакллари ва усуллари кенг ёйилди. Биринчи парклар
бошланғич тармоқлари кўпроқ ёки қисман даражада АҚШни қамраб олди.
Ҳозирги пайтда фақат АҚШнинг ўзида 600 дан кўпроқ тематик
паркларни санаш мумкин. АҚШда «Мўъжизалар мамлакати» пойтахти
Флорида бўлиб қолди. Бу штатда на фақат Америкадаги, балки бутун дунёдаги
энг яхши тематик парклар жойлашган: «Дисней Уорлд», «Юниверсал
Стъюдиос» шулар жумласидандир. Улар бир неча марта жаҳон туристик
бизнеси соҳасида тегишли номинациялар бўйича нуфузли мукофатларга
сазовар бўлишган.
Америка тематик парклари дунёда энг машҳурлари ҳисоблаанади. Ҳар
йил 90 млн. дан зиёд ташриф қайд этилган. Канзас – Ситидаги (Миссури штати)
225
«Уорлдс ов Фан» тематик парки Американинг барча 50 штати ва дунёнинг 65
давлатидан меҳмонларни қабул қилади, «Уорлд Дисней» паркида эса ҳар
қандай хорижий тилдаги сўзларни эшитиш мумкин. Европада ҳам энг яқин
ҳисоб-китобларга кўра, бир неча ўнлаб йирик тематик парклар қурилган. Кўп
сонли акво парклар бу ҳисобга кирмайди. Улардан кўпроқ машҳурлари йилига
2 млн.дан 10 млн. гача ташриф буюрувчиларни қабул қилади. Бу аввало ўша
эслатилган «Евро Диснейленд», у ўзининг америкалик биродарлари сингари У
Дисней концерни томонидан қурилган ва «Евро Диснейленд» компанияси
бошқарувига берилган.
Навбатдаги тематик паркни жойлаштириш учун Европанинг танланиши
бежиз эмас. Потенциал мижозлар бозори жуда кенг -350 млн. киши АҚШ
аҳолисидан салкам 1,2 марта кўп. Қисқа саёҳатларга талаб катталиги, ҳудудга
келувчи сайёҳлар кўплиги, европаликлар ўртасида тематик паркларнинг
машҳурлиги – буларнинг ҳаммаси кўҳна қитъада сайр – томоша бизнесига
катта уфқлар очади.
Европа «Диснейленд»ини жойлаштиришга
Do'stlaringiz bilan baham: |