Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Испания 
ўзининг «Порт Авентура» тематик парки билан фахрланади. 
Саккиз йил давом этган лойиҳалаштиришдан кейин у 1995 йилда ёзги туристик 
мавсумда очилди. Парк Европада катталиги жиҳатдан «Евро Диснейленд»дан 
кейин иккинчи ўринда туради ва Ўрта ер денгизи зонасидаги шундай турдаги 
ягона диққатга сазовар жой ҳисобланади. 
Парк 115 гектар майдонни эгаллаган ва 30 аттракцион, 30 ресторан ва 
кафе – бар, 22 магазин ва 260 автобус, 6 минг енгил машинани сақловчи 
майдонга эга. «Порт Авентура» хилма-хил саргузаштлар оламида олинган 
таасуротлар, парк инфратузилмаси кўлами ҳақида ҳикоя қилишга тил ожиздир. 
Унинг меҳмонлари замон ва маконда беш тематик зонага кўчиб саёҳат 
қиладилар. «Ўрта ер денгизи» бўлимида типик испан қишлоғи қайта тикланган, 
хушбуй атиргуллар ва қайноқ ҳаёт, эҳтиросни кўзловчи халқ рақслари, 
ҳунарманд усталар таклиф этган ажойиб буюмлар кишини лол қилиб қўяди. 
«Полинезия» бўлимида эса хушманзара оролчалар диққатни тортади. улар 
устида анъанавий шинам турар жойлар жойлашган. Кўприклар билан туташган, 
ташриф буюрувчи маори расм-русумини адо этгач, Марко Поло замонидаги 
Хитой империясида пайдо бўлади. Буюк Хитой девори ортидаги миллий 
театрларда акроботлар ва гимнастикачилар, қўғирчоқлар ва сеҳргарлар томоша 
кўрсатдилар. Чичен – Ица пирамидаси ёнида эса бошқа қитъага ўтиб кетилади. 
Мексикада, майя цивилизацияси дарида пайдо бўлиб қолинади. Афсонавий 
Ёввойи Ғарб Пенитенс деган жойчада, Американинг мустақиллиги юз йиллиги 
байрами кўринишида намойиш қилинади. Қўрғонча байрамона безалган, 
киоскаларда турли ширинликлар сотилади. Шу ерда тир ва ҳамма учун севимли 
бўлган камон отишмалари мусабақасини томоша қилиш мумкин. 
Ўзининг ҳуқуқий мақомига кўра «Порт Авентура» акциядорлик жамияти 
ҳисобланади. Унинг 40 % акцияси «Туссауде» гуруҳига, 30 % «Каикса» испан 
банкига тегишли, 20 % акцияни эса Америкада йирик тематик парклар эгаси 
«Аннеусер Буш» фирмаси сотиб олган. Қолган 10 % акцияни эса Испаниянинг 
«Фекса» электротехника компанияси сотиб олган. Умумий қийматда лойиҳага 
50 млн. пест қўйилган. Туристлар ўртасида шунингдек Германия, Дания, 
Нидерландия тематик парклари ҳам машҳур. 
Тематик парклар сайёрамиз бўйлаб ўзларининг шоҳона юришларини 
Шарқий ва Жанубий Осиё ва Океанияда давом эттирди. Жаҳон туризм бозорига 
шиддат билан кириб келган ҳудудда парклар туристик индустриянинг 
ажралмас қисми сифатида гуркираб ривожланаяпти.
Осиёда энг машҳур «Ҳаёлат мамлакати» Японияда, Токио яқинида 
жойлашган. У олти зона: Бутунжаҳон ярмаркаси, Романтика ва саргузаштлар 
мамлакати, Америка Ёввойи ғарбий, дўстона алвастилар мамлакати, эртаклар 
ва Дисней қаҳрамонлари, эртанги кун мамлакатлари ёки космик 
саргузаштлардан иборат. 
Токио «Диснейленди», «Ориенталлаенд» гуруҳи бошқаруви тасарруфида. 
Яқинда у Токио фонд биржасида 23 дан 25 млн. гача акцияси, шу жумладан 15 
дан 18 млн.гача янгилари сотувга қўйилганини маълум қилди. Шу йўл билан 


227 
компания ўз маблағини кўпайтиришни мўлжаллаяпти. Тушган пул маблағи эса 
ҳозир ишлаб турган парк қаторида иккинчи Дисней тематик паркни қуришга 
сарфланади. Уни шу ўн йиллик охирида – 2010 йилда очиш мўлжалланган. 
Тематик парклар тармоғи жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ва 
регионларида ҳам кенгаймоқда. Шотландияда биринчи тематик парк ташриф 
буюрувчиларни қабул қилишни бошламасдан, британиянинг «Рэнк» фирмаси 
Эм-Си-Эй билан ҳамкорликда Европада навбатдаги аттракцион парки 
лойиҳасини яратиш устида иш олиб бормоқда. «Лего» - болалар ўйинчоқлари 
ишлаб чиқарувчи гуруҳ, ҳар уч йилда «Ҳаёлот мамлакати» очишни 
мўлжаллаяпти. Бир вақтнинг ўзида янги типдаги тематик парклар пайдо 
бўлаяпти, уларнинг тематикаси ранг-баранг тус олаяпти. 
АҚШда, Виржиния штатида Фуқаролар уруши даврида энг қонли жанг 
кечган жойлардан бирида «Херитидж Америка» парки очилган. Флорида 
штатида 1998 йилда «Энимл Киндом» тематик парки биринчи ташриф 
бюурувчиларни қабул қилди. Бу ерда Африка экзотик ҳайвонлари ва улкан 
баобаб дарахтлари қад кўтарган саванна тикланган. Японияда қумлик пляжи 
бор сув парки ишлаб турибди. Унда сунъий равишда тўлқин мавжлари ҳосил 
қилинади. Италияда қадимги Рим қиёфасидаги тематик парк қурилмоқда. 
Буларнинг барчаси жаҳон туризм индустрияси ва паркчилик ишлари юксалиб 
бораётганидан далолат беради. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish